Шакар аллергияси ҳар қандай ёшдаги инсонларда учраши мумкин бўлган аллергия туридир. Озиқ-овқат аллергиялари тоифасига кирувчи бу ҳолат истеъмол қилинган маҳсулотларга боғлиқ равишда ҳам юзага келиши мумкин. Чунки истеъмол қилинадиган кўплаб маҳсулотлар таркибида шакар мавжуд.
Мева ва сутда ҳам учрайдиган шакар, озиқ-овқатларнинг мазалироқ таъмга эга бўлишини таъминлайди. Бундан ташқари, кўп миқдорда салат соуслари, ширинликлар, тез-тез истеъмол қилинадиган кетчуп ва баъзи шамоллаш дориларида ҳам шакар бўлади.
Углевод (карбонсув) турига мансуб шакар турли шаклларда учрайди. Глукоза организмнинг асосий энергия манбаи бўлиб, етарли дозада қабул қилиниши зарур. Сахароза — маиший оқ шакар сифатида танилган тур. Фруктоза эса мевалардан олинган шакар туридир. Шунингдек, лактоза— сут ва сут маҳсулотларида учрайди.
Mavzu davomida
Шакар аллергияси нима?
Шакар аллергияси белгилари аслида кўплаб одамларда кузатилади. Бироқ кўп ҳолларда жиддий қабул қилинмайди. Шакар аллергияси одатда рафина қилинган шакардан келиб чиқади. Рафина шакар — қанд лавлаги йиғиб олингач, махсус жойларда бир қатор жараёнлардан ўтказилиб, консентрлаштирилиши натижасида олинади.
Шакарга нисбатан ривожланадиган аллергик ҳолат, бошқа аллергенларда бўлгани каби, иммун тизимнинг (иммун тизими) организмга тушган шакар билан уйғониши ва шунга жавобан ҳаракатга келиши натижасида пайдо бўлади. Бу ҳолат, ўйланганнинг аксига, фақат дастурхонларда ишлатиладиган оқ шакарга эмас, балки барча шакар шаклларига нисбатан ҳам юзага келиши мумкин.
Шакар интолеранси (интолерансе) — ушбу ҳолат натижасида пайдо бўлади. Бу, кўплаб одамларда шакарли маҳсулот истеъмолидан кейин кузатиладиган толиқиш ҳисси сифатида ҳам тарифланади. Кўпчилик бу ҳолатни “шакар чўкиши” деб атайди.
Шакар аллергияси белгилари қандай?
Шакар аллергияси белгилари турлича бўлиши мумкин. Катталарда бўлгани каби, чақалоқларда ҳам шакар аллергияси учраши мумкин. Инсонда ушбу модда (шакар)га сезувчанлик бор-йўқлиги қуйидаги симптомларни кузатиш орқали англашилади:
- Шакар аллергиясининг энг кўзга ташланадиган биринчи белгиси — синус йўлларининг тиқилиши. Бу, шакар таркибли маҳсулот истеъмолидан сўнг рўй беради. Синусларнинг тиқилиши оқибатида бош оғриши, ёноқ ва жағ соҳаларида кучли оғриқ, бурун оқиши, буруннинг шишиши ва қизариши каби белгилар кузатилади.
- Қорин (ошқозон) оғриғи — шакарга аллергияси бўлганларда учрайдиган белгилар сирасига киради.
- Юзага келган бу муаммоларга боғлиқ равишда ўпка фаолиятида, нафас олиш-чиқариш пайтида ноқулайлик сезилиши мумкин.
- Юқори нафас йўллари яллиғланиши учун қулай шароит юзага келиши ҳам шакар аллергияси белгиларидан биридир.
- Диарея (ич кетиши)
- Кўнгил айниши
- Тери қизариши

Шакар аллергияси нимадан келиб чиқади?
Шакар аллергиясининг пайдо бўлиши — инсоннинг иммун тизими билан боғлиқ. Шакар таркибли маҳсулот истеъмолидан кейин иммун тизими бу модда(лар)ни хавф сифатида қабул қилиб, уларни организмдан чиқариб юборишга уринади.
Бутунлай иммун тизимига боғлиқ равишда ривожланадиган шакар аллергияси, иммун тизимининг қўзғалиши ва ҳаракатга келишига сабаб бўлади. Шу муносабат билан юқорида санаб ўтилган симптомлар пайдо бўла бошлайди.
Болаларда шакар аллергияси
Катталарда бўлгани каби, чақалоқ ва болаларда ҳам ушбу ҳолат кузатилиши мумкин. Фақат битта шакар турига боғланиб қолмаган ҳолда намоён бўладиган шакар аллергияси болалар ва ўсмирларда ҳам ўхшаш симптомларга сабаб бўлади.
Болалар ва чақалоқларда учраши мумкин бўлган ушбу аллергик ҳолат белгилари:
- Нафас олишда қийинчилик
- Ошқозон оғриғи ёки кўнгил айниши
- Қорин оғриғи
- Қусиш
- Диарея
- Тери юзасида қизаришлар
Шакар аллергияси қандай бартараф этилади?
Шакар аллергиясини бутунлай йўқотиб юборадиган аниқ (дефинитив) даволаш усули мавжуд эмас. Шу боис беморларнинг аллергия даражасини мутахассис шифокорлар томонидан буюрилган айрим дорилар ёрдамида пасайтиришга интилинади. Шунингдек, одамлар ўз аллергиясини қўзғатадиган озиқ-овқатлар, ширинликлар ва шакарли маҳсулотлардан узоқлашиши ниҳоятда муҳим.
Шакар аллергиясида тўлиқ соғайиш жуда кам учрайди. Ушбу соғлиқ муаммосида мутахассис шифокорлар ретсепт қиладиган дорилар ҳолатни маълум муддатга енгиллаштиришга ва симптомларни босишга ёрдам беради.
Мевалардаги фруктоза шакар аллергиясини қўзғатадими?
Шакар аллергияси бор шахслар айрим мева ва сабзавотлардан узоқ туриши керак. Шунингдек, асал истеъмолида ҳам жуда эҳтиёт бўлиши зарур. Чунки бу озиқ моддаларда шакар турларидан бири — фруктоза мавжуд. Фруктоза шакарга ўхшаш хоссаларга эга бўлиб, шакарга аллергияси бўлган одамларда бир қатор симптомларнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.
Шакар аллергияси борлар сут ва сут маҳсулотларини истеъмол қилиши мумкинми?
Мева, сабзавот ва асалга қўшимча равишда, умумий саломатликка ижобий таъсир кўрсатадиган сут ва сут маҳсулотларини истеъмол қилишда ҳам шакарга аллергияси бўлган шахслар эҳтиёткор бўлиши керак. Иммун тизими сут ва сут маҳсулотлари таркибидаги лактозага нисбатан кўпроқ сезгир бўлиши мумкин.
Лактоза — шакарнинг бир шаклидир. Бироқ сут аллергияси билан лактоза аллергияси бир хил эмас. Сут аллергияси — иммун тизимининг оқсилга (протеин) бўлган сезгирлигидан пайдо бўлади. Лактоза аллергияси эса иммун тизимининг шакарга бўлган сезгирлиги туфайли юзага келади. Шакарнинг лактоза шаклига нисбатан аллергик ҳолат бўлса, қуйидаги симптомлар кузатилиши мумкин:
- Шишиш
- Кўнгил айниши ёки қусиш
- Қорин соҳасида спазм (қисилиш)
- Диарея

Шакар аллергиясининг ташҳиси қандай қўйилади?
Шакарга аллергияси борлигидан шубҳаланган шахслар имкон қадар тезроқ аллергологга мурожаат қилишлари керак. Бундан ташқари, юқорида санаб ўтилган симптомлардан биттаси ёки бир нечтаси пайдо бўлганда, энг яқин тиббиёт муассасасининг шошилинч бўлимига мурожаат қилиш лозим.
“Шакар аллергияси қандай аниқланади?” саволига жавобан, аллергологга мурожаат қилинганда одатда ўтказиладиган тери тестлари орқали шакар аллергиясининг мавжудлиги аниқланиши мумкин. Бундан ташқари, шахснинг аллергик реаксиялари оғирлик даражасига кўра, мутахассис шифокорлар бошқа тестларни ҳам ўтказишни маъқул кўришлари мумкин.
Тез-тез сўраладиган саволлар
Шакар аллергияси анафилаксияга олиб келадими?
Шакар аллергиясидан келиб чиқадиган оғир аломатлар анафилакси деб аталади. Бу бошқа кўплаб аллергия турлари билан ҳам содир бўлиши мумкин. Анафилакси белгилари нафас қисилиши, лаблар, тил ёки томоқнинг шишиши ва хириллашларни ўз ичига олади.
Шакар аллергиясини даволаш мумкинми?
Шакарга алергиси бўлган одамларнинг тўлиқ тикланиши даргумон. Ушбу жараённи энгиллаштириш ёки симптомларни бостириш учун аллергия мутахассислари авто-инжекторларни буюрадилар. Беморлар доимо авто-инжекторни олиб юришлари ва шакар аллергияси туфайли анафилактик шок ҳолатида фойдаланишлари керак.
Шакар аллергияси бўлганлар қандай овқатлардан воз кечишлари керак?
Умуман олганда, шакар ўз ичига олган овқатлардан воз кечиш керак. Бироқ, айниқса олдини олиш керак бўлган озиқ-овқатларга ерёнғоқ, ёғи, шакар ўз ичига олган ширинликлар, донлар, нон, печене, конфет, музқаймоқ, торт, сироплар, мураббо, сок, алкоголсиз ичимликлар ва мева шарбатлари киради.