Mavzu davomida
1 ҳафта
Сиз ҳақингизда
Келинг, барча гўзаллик бошланадиган биринчи ҳафтани кўриб чиқайлик ва нима учун биринчи ҳафта кейинги барча ҳафталар каби муҳим эканлигини таъкидлаймиз.
Биринчи ҳафтада сизни нима кутади?
Ажабланарлиси шундаки, ҳомиладорликнинг биринчи ҳафтаси жуда ёқимли бўлмайди. Ҳомиладорликнинг биринчи ҳафтасида сиз ҳали ҳам ҳайз кўришингиз мумкин, ва қизиғи шундаки, ҳали ҳам бола мавжуд эмас. Бунинг сабаби шундаки, унинг пайдо бўлишига яна икки ҳафта бор. Бироқ, бу ушбу ҳафтани эътиборсиз қолдириш мумкин дегани эмас. Сиз ҳали бола режалаштириш ҳақидаги кундалик дафтар тутиб юришингиз керак.
Ҳар сафар сизда ҳайз бошланганда, сизнинг танангиз потенсиал ҳомиладор бўлишга тайёрланади. Агар бу икки ҳафта тугагунча содир бўлса, демак, бу сизнинг организмингизда кўплаб мураккаб гормонал ўзгаришлар рўй бераётганини, яъни уруғланишга тайёр эканини англатади. Шунинг учун ҳайз кўришнинг биринчи куни боланинг туғилиш санасини тахмин қилиш учун бошланғич нуқта ҳисобланади. Бу мақсадга номувофиқ туюлиши мумкин, аммо бу санага дастлабки 2 ҳафтани қўшиш – одатий амалиётдир.
Календарингизда ҳайз бошланган санани белгиланг ва давомийлигини ҳисобланг. лложи бўлса, ҳайз сиклининг давомийлигини билиш учун бир неча ой давомида ёзиб юринг. Аксарият аёлларда у 28 кунни ташкил қилади, гарчи бир неча кунлик фарқ бўлса ҳам нормал ҳолат ҳисобланади. Ўз танангизнингс сиклларини билиш ҳомиладор бўлишингизни режалаштиришга ёрдам беради.
Менда қачон овулясия кузатилади?
Аксарият аёлларда қон кетиш бошлангандан сўнг тахминан 12-14 кун ўтгач овулясия бошланади. Агар сиз ҳомиладор бўлишни истасангиз, овулясия пайтида ёки ундан олдин жинсий алоқада бўлишга ҳаракат қилинг.
Ҳомила пайдо бўлиши: бу қандай ва қачон содир бўлади?
Биз уруғланиш ёки ҳомила пайдо бўлиши қачон юз беришини аниқ билмаймиз. Агар сиз ҳомиладорлик учун энг яхши шароитларда жинсий алоқада бўлсангиз ҳам, сперма тухум ҳужайра билан учрашганда ҳеч нарса содир бўлмайди. Ҳомила пайдо бўлиши одатда сезиларли белгиларсиз содир бўлади.
Тухумдондан чиққандан кейин тухум (тухум ҳужайра) қисқа вақт яшай олади. Тухум ҳужайра тухумдондан чиқиб, фаллопий найчаси бўйлаб пастга ҳаракат қила олиши учун тахминан 12-24 соат керак бўлади. Айнан шу ерда тухум ҳужайранинг сперма билан уруғланиши содир бўлади. Сперма, одатда, тухум ҳужайрадан кўра узоқроқ умр кўради, аммо фақат энг чидамли ва энг ҳаракатчан сперматозоидлар бачадон бўйни ва бачадон орқали фаллопий найчаларига йўл топади.

Кўпгина китоблар ва веб-сайтлар охирги нормал ҳайзс сикли ёки ОНҲС га ишора қилади. Бунинг сабаби шундаки, баъзи аёлларда уруғланган тухум ҳужайранинг бачадон ичига кириш вақтида ҳали ҳам енгил қон кетиш кузатилади. Аммо қон кетишининг бу ҳолатини ҳайз кўриш билан чалкаштирмаслик керак, шунинг учун «нормал» сўзи аниқлик киритиш учун ишлатилади.
Ҳомиладорликнинг 1 ҳафтасида нима қила оласиз
Ҳайз қачон бошланади ва қон кетиши қанча давом этишини ёзиб юринг. Бу сизнингс сиклингизнинг давомийлигини ва ҳомиладор бўлишингиз мумкин бўлган вақтни аниқлашга ёрдам беради.
•Агар ҳомиладор бўлишни истасангиз, контратсептив воситалардан фойдаланишни тўхтатинг. Агар сиз гормонларга асосланган контратсептив воситадан, масалан, ҳомила бўлишига қарши таблеткадан фойдалансангиз, танангиз ўзининг нормал ҳолатига қайтиши учун бироз вақт кетиши мумкин.
•Туғруқдан олдинги фолий кислотаси сақлаган витаминларини қабул қилишни бошланг. Ҳомиладорликнинг эрта босқичларида тавсия этилган доза кунига 500 мкг ни ташкил қилади ва агар иложи бўлса, ҳомиладор бўлишни режалаштиришдан бир неча ой олдин уларни қабул қилишни бошланг. Фолий кислотасинининг кам истеъмоли чақалоқларда асаб найчалари нуқсонларининг кўп ҳолатлари билан боғлиқ.
•Ўз соғлиғингизни кузатишга ҳаракат қилинг ва фаол бўлинг. Ҳар куни жисмоний машқлар қилинг ва фойдали озуқалар билан овқатланинг.
•Ҳомиладорлик учун энг яхши ҳолатда эканлигингизга ишонч ҳосил қилиш учун тиббий кўрикдан ўтинг. Ортиқча вазн, чекиш, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ёки умуман носоғлом турмуш тарзи ҳомиладор бўлишга ҳалақит бериши ёки кечиктириши мумкин.
•Эмлашларни ўз вақтида олиб борганингизга ишонч ҳосил қилинг. Сиз ва болангиз ҳимояланганлигига ишонч ҳосил қилиш учун шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.
•Сизга буюрилмаган дори-дармонларни қабул қилмасликка ҳаракат қилинг. Баъзи дорилар бола учун зарарли, айниқса унинг ривожланишининг биринчи ҳафталарида.
Ҳафта учун маслаҳатлар
Соғлом турмуш тарзига интилинг. Ўзингиз учун яхши бўлган ва танангизни кучли ва соғлом бўлиб қолишига ёрдам берадиган нарсаларга эътибор беришга ҳаракат қилинг.