Homiladorlikning 13 haftaligida nimalar bo’ladi

Ҳомиладорликнинг 13 ҳафталигида нималар бўлади

13 ҳафта: ҳомилангиз катталиги гўёки олмадек

Биринчи триместрнинг охири етиб келди, сиз аллақачон ҳомиладорликнинг 13 ҳафтасидасиз. Умид қиламизки, сиз ўзингизни аввалгидан ҳам бир оз яхшироқ ҳис қиляпсиз ва ҳомиладорлик унчалик ҳам ёмон эмас деб ўйлай бошлайсиз. Сиз камида бир маротаба шифокорга борган ва болангизнинг юрак уришини тинглаган бўлсангиз керак.

Ҳомиладорликнинг 13 ҳафтасида бўлганингизда, сиз ҳатто УТТдан ўтгандирсиз, айниқса, агар сизда бола тушиш хавфи бўлса бу муҳимдир. Ҳомиладорлик тўғрисида икки томонлама ҳиссиётларни бошдан кечирган ёки ҳомиладорлигидан ҳайратда қолган аёллар учун биринчи УТТ ҳаётингизни ўзгартириши мумкин. УТТ ҳомиладорликнинг ҳақиқийлигини аниқлашга ёрдам беради ва сиз билган ҳаётнинг тезда ўзгаришини эслатади.

Қаерда ўтирсам бўлади?

Қабулда ўтирган бошқа ҳомиладор аёлларни кузатиш, сизни ноёб кириш чиптаси талаб қилинадиган танлов клубининг аъзоси каби ҳис қилиши мумкин. Бу, бошқалар билан бирлик туйғуси кўп аёлларга ёқади. Баъзи аёлларда, тўғри иш қиляпманми ёки йўқми, деган ноаниқ хавотир бўлиши мумкин. Қолган ҳаммаси сиздан кўра анча қатъиятли ва хотиржам кўриниши мумкин. Ҳақиқатан ҳам бу ерга қандай келиб қолганингизни тушунмасангиз, ташвишланманг. Сиз барчангиз бир хил нарсани кутмоқдасиз, гарчи ҳар бирингизнинг ўзига хос, ноёб тарихи бўлади. Бу шубҳалар мутлақо нормалдир.\н

13 ҳафтада танангиздаги жисмоний ўзгаришлар

Сизнинг ичакларингизда ҳали ҳам ёқимсиз ҳис-туйғулар бўлиши мумкин. Кўпгина ҳомиладор аёллар ҳожатхонага бориш ҳақдиа, бу ҳақиқатдан кераклигидан кўпроқ ўйлашади. Бунга айбдор гормон прогестерон – у мушакларни бўшаштириш учун жуда яхши ишлайди. Клетчатка ва яна кўп клетчатка, сув, жисмоний машқлар, янги шарбатлар, айниқса апелсин ва қора олхўри шарбатлари, шунингдек донли ва бутун донли ёрмалар ич қотишни бартараф этишга ёрдам беради. Озиқли ва суюқ даволаш воситаларидан фойдаланинг, ҳар қанча “табиий” бўлмасин дорилардан воз кечинг.

13 ҳафта – ситрус ҳафтаси. Сизнинг бачадонингиз грейфурт ўлчамида бўлиб, қаттиқлашган. Куннинг охирида ёки ўтирганингизда ўзингизни оғир ҳис қилишингиз мумкин.

Сизнинг қорнингиз бироз бошқача кўриниши мумкин. Думалоқроқ, бел аниқ билинмайди ва киндик атрофи бироз бўртган. Сиз ўз гардеробингизда катта ўзгаритириш қилишингиз мумкин, лекин ҳамма нарсани тўлиқ ўзгартирмаслигингиз керак.

Агар фарзандларингиз бўлса, эҳтимол қорнингиз биринчи ҳомиладорликдан кўра эртароқ сезилиши мумкин. Сизнинг қорнингизни ушлаб турадиган мушаклар ва боғламлар бўшашишни, эртароқ чўзилишни бошлайди. Қиш мавсумида катта ҳажмли кийимлар катталашган қоринни яшириш учун идеал имкониятдир. Агар сиз янгиликни маълум бир вақт сир сақлашни истасангиз, бу ҳол қўл келади.

Агар сиз ҳали ҳам кўнгил айнишни ҳис қилаётган бўлсангиз, кунига 5-6 маҳал кам-камдан овқат ейиш, ўзингизни кунига 3 маҳаллик овқат билан чеклашдан кўра афзалроқ эканини пайқайсиз. Агар сиз овқат егингиз келса, узоқ вақт кутмасликка ва қондаги қанд миқдорини бир хил даражада сақлашга ҳаракат қилинг. Баъзи тадқиқотлар, ўғил болаларга ҳомиладор аёллар, қизларга ҳомиладор бўлган аёлларга қараганда кўпроқ овқатланишларини тасдиқлайди.

13 ҳафтада сиздаги ҳиссий ўзгаришлар

Кўп ҳомиладор аёллар фақат 13 ҳафтага келиб ҳомиладор бўлганликларини ҳис қилишади. Қорнининг катталиги уларни кундалик ишларни қилишига тўсқинлик қилмайди ва ҳожатхонага боришга бўлган даҳшатли хоҳиш кўпинча, ҳеч бўлмаганда бир муддатга, тинчланади. Бу ҳафтада сиз ўзингизни бироз тинчроқ ва хотиржамроқ ҳис қилишингиз мумкин.

Агар сиз ўзингизни янада энергияли ҳис қилсангиз, эрингиз билан муносабатларни қандай ривожлантириш ҳақида ўйланг. Эҳтимол, сиз охирги пайтларда у билан бирга бўлишдан кўра, кўпроқ ҳожатхонада вақт ўтказган бўлишингиз мумкин. Бу қайғули, лекин ҳақиқат. Биргаликда дам олиш учун вақт ажратинг ва сиз ҳис қилаётган нарсалардан бошқа нарсалар ҳақида гапиришга ҳаракат қилинг. Сиз уни ҳам тинглашингиз керак.

Кўкракларингиз жуда катта бўлиб кўриниши мумкин, чунки улар энди исталмаган эътиборни ҳам жалб қилади. Уларни кенг кийим остида яширишга уриниш фақат қисман самарали бўлади. Ҳомиладорликнинг ўзига хос хусусияти шундаки, аёлнинг кўкраклари эмизиш учун тайёргарлик кўриши ва самарали лактатсия учун одатий кўринишини ўзгартириши керак. Ортиқча қарашларга одатланиш вақти келди.

13 ҳафта болангиздаги ўзгаришлар

Уруғлилар ҳафтаси давом этмоқда, сизнинг болангиз катта олмалар бўлимида. 13 ҳафтада болангизнинг танасини қоплайдиган ингичка сочлар сувда сузганда унинг терисини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Ушбу ҳафтадан бошлаб, болангиз овоз бойламларини тайёрлайди. Сиз эшитадиган энг ажойиб товушлардан бири – бу болангизнинг биринчи йиғлаши, енгиллик ва хотиржамлик аралашмаси. Албатта, вақти келиб, ушбу овоз бойламлари ишламаслигини хоҳлайсиз. Ота-оналикка хуш келибсиз.

Фарзандингиз мияси, мушаклари ва асаблари ўртасидаги алоқалар аллақачон шаклланди. Улар эркин ҳаракат қилишлари ва ўзларини турли ҳолатларга солиш учун мушакларидан фойдаланишлари мумкин.

13 ҳафта учун маслаҳатлар

Ўзингиз билан салфеткалар олиб юришни бошланг ва уларнинг кўп эканлигига ишонч ҳосил қилинг. Буруннинг битиши 13 ҳафтада бошланиши мумкин ва бу шамоллашдан эмас. Бурундан қон кетиши ва қулоқларнинг битиши ҳам кенг тарқалган симптомлар бўлиши мумкин. Буларнинг барчаси шиллиқ пардаларнинг қон билан таъминланишининг ортиши билан боғлиқ.

Энди “икки киши учун овқатланиш” мумкин деб ўйламасликка ҳаракат қилинг. Кейинчалик ҳомиладорлик пайтида олган ортиқча вазнни йўқотиш жуда қийин бўлганида, сиз бунинг ҳақини тўлайсиз. Ҳомиладорлик пайтида вазннинг идеал ортиши 10 кг дан 12 кг гача. Шуни ёдда тутингки, овқатнинг миқдори эмас, сифати муҳим. Тасодифий ширинликларни рад қилманг, лекин нима еганингизга нисбатан эҳтиёткор бўлинг.

Ҳомиладорларнинг кийимларини излашни бошланг. Агар сизнинг бюджетингиз чекланган бўлса, тежашга ҳаракат қилинг ёки боласи бўлган одамдан қарзга кийим олишни ўйлаб кўринг. Кийилган ҳомиладорлар кийимлари одатда жуда яхши ҳолатда сақланади, чунки улар узоқ вақт давомида кийилмайди ва эскирмайди.