Homiladorlikning 5 haftaligida nimalar bo’ladi

Ҳомиладорликнинг 5 ҳафталигида нималар бўлади

5  ҳафта: ҳомилангиз катталиги гўёки анор доначаси каби

Ҳомиладорликнинг  5 ҳафтасига ўтганингизда сиз организмингизда нимадир юз бераётганига шубҳа қила бошлайсиз. Сизнинг ҳайзингиз ўз муддатида келмади ва ҳатто бир ҳафтадан кейин ҳам йўқ. Сиз ўзингизни одатдагидан мутлақо бошқача ҳис қилишни бошлашингиз мумкин, аммо сиз бу фақат хаёл бўлиши ҳам мумкин деб ўйлашингиз мумкин. Агар сиз ҳали ҳам ҳомиладорлигингизни сийдик синови билан тасдиқламаган бўлсангиз, бу нарса учун 5 ҳафта белгиланган. Эсингизда бўлсин, ҳомиладорликни аниқлаш учун энг яхши вақт – ҳомиладорлик гормони (ОХГ) даражаси энг юқори бўладиган эрталабки биринчи сийдик.

Кўп аёллар биринчи триместр охиригача шифокорга ташриф буюришмайди. Агар сиз ҳозир шифокорингизга ёки акушерга мурожаат қилсангиз, улар болангизнинг туғилган кунини аниқлай олишади. Шу билан бир қаторда, онлайн калкуляторлардан бирига мурожаат қилинг, улар сўнгги ҳайз кунингизнинг биринчи кунини сўрашади ва кейин туғруқ кунингизнинг тахминий кунини аниқлайди. Ортга ҳисоблаш вақти расман бошланди!

Ҳомиладорликнинг эрта симптомлари кўнгил айниш ва тез-тез йиғлашни хохлаш каби классик кўринишга эга бўлса-да, аксарият аёллар, бу ҳомиладорлик ҳолатини қандайдир тушунарсиз хис деб ҳисоблашади. Ҳатто сизнинг эрингиз сизни одатдагидан кўпроқ таъсирчан ва инжиқ бўлиб бораётганингизни сезади. Сизнинг кўринишингизда ҳеч қандай фарқ кўзга ташланмаса ҳам, сиз расман ҳомиладорликнинг иккинчи ойидасиз ва сизнинг туғишингизга 7 ой қолди!

5 ҳафтада танангиздаги жисмоний ўзгаришлар

Сиз ўзингизни ўзгаришларсиз, ўтган ҳафтадагидек сезишингиз мумкин. Ҳавотир олманг. Ҳар бир аёл ҳар хил ва ҳар бирининг ўзига хос ҳомиладорлик тажрибаси бўлади.

Эрталаб уйғонганингизда ёки овқатланганингиздан кейин узоқ вақт ўтиб кетса кўнглингиз айниши мумкин. Баъзида қайт қилишингиз ёки ўзингизни қайт қиладигандек сезишингиз ҳам мумкин. Ушбу ҳолат кун давомида такрорланиши мумкин.

Сиз ўзингизни ҳолсиз ёки кучсиз ҳис қилишингиз мумкин, шунинг учун кўпроқ ўтиришингиз керак. Агар сизда қонда қанд миқдори кам бўлса ва овқатланганингиздан кейин анча вақт ўтган бўлса, ўзингизни янада кучсизроқ сезишингиз мумкин.

Сиз ҳидни жуда сезадиган бўлиб қолишингиз мумкин ва ҳатто олдин билинмаган ҳидлар ҳам сизнинг бурун тешикларингизга чуқур таъсир қилиши мумкин. Атир, озиқ-овқат, машина тутуни ёки бошқа бировнинг танасининг ҳиди кўнглингиз айниши бошланиши учун этарли бўлиши мумкин.

Сиз бачадонда, худди ҳайз кўриш пайтида бўлгани каби, оғирлик ҳис қилишингиз мумкин. Бу кичик тос веналарининг кенгайиши ва бачадон қон таъминотининг ошиши туфайли сезилади.

Ҳомиладорликнинг 5 ҳафтасида йўлдош ва амниотик халта ҳали ҳам шаклланиш босқичида бўлади. Улар болани ҳимоя қилишга, уни овқатлантиришга ва унинг ривожланишини таъминлаш учун зарур бўлган барча нарсани яратишга ёрдам беради. Буларнинг барчаси сизнинг бачадонингизда содир бўлади ва сиз ҳис қиладиган тўлиқлик ҳиссини тушунтириб беради.

Кўкракларингиз одатдагидан оғирроқ ва сезгир бўлиб қолиши мумкин. Сиз ётганингизда одатдагидек қорнингизда ётолмайсиз, чунки кўкракларингиз жуда майин бўлиб қолган бўлади.

5 ҳафтада сиздаги ҳиссий ўзгаришлар

Сиз бу ҳафтада йиғлашни хохлаб қоласиз ёки ҳиссий ҳавотирларга мойил бўлиб қоласиз. Сиз бир вақтнинг ўзида турли хил ҳис-туйғуларни ҳис қилишингиз мумкин. Ҳаяжон, қувонч, ташвиш, айб. Агар ҳомиладор бўлишни режалаштирган бўлсангиз ва ҳомиладор эканлигингизни билсангиз, бу ажойиб ҳиссиётлар ҳафтаси бўлади.

Бироқ, бу аксинча бўлиши ҳам мумкин, сиз хурсанд бўлмаслигингиз мумкин. Ҳамма аёллар ҳам ҳомиладорлигини билса хурсанд бўлмайди ва бу ҳафта сиз учун хафагарчилик ҳафтаси бўлиши мумкин. Кўп аёлларга ҳомиладорлигини билиш жуда қийин бўлади ва унга кўникиш учун бироз вақт керак бўлиши мумкин.

Ўзингизни икки ўт орасида сезишингиз мумкин: бошқа ҳомиладор аёллардан маслаҳат сўраш керакми ёки янгиликларни ўзингизда сақлаш керакми. Аксарият аёллар бу вақтни ўзгача деб билишади, чунки дунёдаги бошқа одамлар уларнинг ҳомиладорлигини билишмайди. Ушбу даврда ҳомиладорлигингизни, худди сизнинг кичик сирингиз каби ошкор қилмаслигингиз мумкин.

Сиз болангиз ва соғлиғингиз ҳақида ташвишлана бошлашингиз мумкин. Ушбу давр жуда қийин, чунки сиз бошдан кечирадиган нарсаларнинг кўпи сизга нотаниш бўлиши мумкин. Сиз ҳатто шеригингиз қандай ҳис қилиши ёки ҳомиладорлигингиз муносабатларингизга қандай таъсир қилиши ҳақида ҳам ташвишланишингиз мумкин.

Эҳтимол, сиз оилангиз ва дўстларингизга ҳомиладор эканлигингизни айтиш керакми ёки йўқлигини билмайсиз. Ҳомиладорликнинг дастлабки 12 ҳафтаси жуда хавфли бўлиши мумкин ва ҳамма ҳомиладорлик ҳам бу даврдан ўта олмайди. Эр-хотинларнинг фарзанд кутаётганларини бошқаларга айтиш ёки айтмаслик – бу шахсий қарор ҳисобланади. Кўпчилик, бола тушиш хавфи 1% дан ошмайдиган 12 ҳафталиккача кутишади.\н

5 ҳафта болангиздаги ўзгаришилар

Бу ҳафта сизнинг кичкина ҳомилангиз анор доначасидек бўлади ва уни энди УТТ (ултратовуш текшируви) да кўриш мумкин.

Homiladorlik paytida 10 ta taqiq

Боланинг боши каттага ўхшайди ва дастлабки юракчаси уришни ва ўзининг кичкина танасида қонни айлантиришни бошлаган бўлади. Баъзида 5 ҳафталикда сиз ултратовуш текширувида юрак уришини кўришингиз мумкин. Ушбу босқичда вагинал УТТ қорин УТТ га қараганда кўпроқ маълумотлар беради.

Ҳозир унинг юраги одатдагидек (4 камерали) бўлмасада, аммо болада мавжуд бўлган найчага ўхшаш каналлар юрак ишини идеал даражада эплайди.

Болангизнинг бош ва орқа мияси шаклланади, аммо ҳали очиқ бўлади. Уларнинг ёпилиши учун ҳали вақт керак.

5 ҳафта учун маслаҳатлар

Ҳар куни витаминларингизни қабул қилишни унутманг. 5 ҳафтада болангизнинг нерв найчаси (бош ва орқа мия) очиқ бўлади, аммо келгуси ҳафтага қадар ёпилади.

Бирон бир дорини қабул қилманг, агар бу жуда зарур бўлмаса, ва шифокорингиз ёки фарматсевтингиз уни қабул қилишга рухсат берган бўлмаса. Баъзи дорилар эмбрионал ривожланишга зарарли таъсир кўрсатади.

Иложи бўлса дам олишга ҳаракат қилинг. Сиз ўзингизни жуда чарчагандек ҳис қилишингиз мумкин ва бу билан курашишнинг энг яхши усули – бу уйқу ва хотиржамликдир.