Homiladorlikning 9 haftaligida nimalar bo’ladi

Ҳомиладорликнинг 9 ҳафталигида нималар бўлади

9 ҳафта: ҳомилангиз катталиги гўёки гилосдек

Сиз расман 1-триместрингизнинг сўнгги ойидасиз. Эҳтимол сиз ҳомиладор эканлигингизга аллақачон кўникдингиз ва сизнинг ичингиздаги ҳомила энди сизга бегона нарса бўлиб туюлмайди. Ҳомиладорликнинг 9 ҳафтасида сиз энди танангизда боланинг борлигини яхши ҳис қиласиз. Ҳомиладорликнинг дастлабки ҳафталарида баъзи аёлларда ҳаракатланиш қийинлашади, баъзилари эса ўзларини одатдагидек ҳис қилишади. Агар сиз муаммосиз кечаётган одамлардан бўлсангиз, хавотир олманг, ҳомиладорлик ҳиссиётларини бошдан кечириш учун сизда яна 30 ҳафта бор.

Ҳомиладорлигингизни билмаганларга сиз сал тўлишгандек кўринишингиз мумкин. Олдингидек тор шимлар ва юбкалар сизга энди мос келмайди, сиз ўзингизга мос келадиган нарсалар билан чекланишингиз керак. Ҳомиладорлар учун мўлжалланган кийимларни кийишга ҳали эрта, шунинг учун гардеробингиздан ўзгартириладиган белбоғли кийим изланг.

Ҳомиладорликнинг 9 ҳафтасида сиз оилангизга ва яқинларингизга янгилигингиз ҳақида айтиш ёки айтмаслик ҳақида ўйлашингиз мумкин. Спиртли ичимликларни, чекишни рад этиш, иштаҳангиздаги ўзгаришлар ёки ҳожатга кўп қатнаш – буларнинг барчаси кузатувчан шахсларни қизиқтириши мумкин.

Бироқ, янгиликларни айтиш учун идеал вақт бўлмайди. Шунинг учун, кўп жуфтликлар бола тушиш хавфи камайгандан 1 триместрининг охири кутишади.

9 ҳафтада танангиздаги жисмоний ўзгаришлар

Ҳомиладорликнинг 9 ҳафтасида, бачадонингиз кенгаяётганини сезиш ёки ҳис қилишга ҳали жуда эрта. Ҳомила ҳали ҳам қов суяги орқасида ҳимояланган ва у 12 ҳафтанинг охиригача юқорига кўтарилишни бошламайди.

Сиз ўз веналарингизни янада аниқроқ кўришингиз мумкин, айниқса кўкрагингиз ва оёқларингиз соҳасида улар аниқ билинади. Агар сиз бир муддат туриб қолсангиз оёқларингиз оғрийди ва ўтиришни хоҳлаб қоласиз. Ўтирганингизда имконият даражасида, оёқларингизни кўтаришга ҳаракат қилинг ва уларни стулга ёки оёқ таглиги мосламасига қўйинг.

Сиз вагинал ажралма кўпайганлигини сезасиз. Бу ҳомиладорлик даврида одатий ҳолдир ва агар у ҳидланмаса, сариқ рангда бўлмаса ёки таъсирлантирувчи хоссага эга бўлмаса, ташвишланманг. Бундай ҳолатларда кўп ҳомиладор аёллар тагликлардан фойдаланадилар.

Сиз вақти-вақти билан спазмлар ва қориннинг пастки қисмида оғриқлар сезишингиз мумкин. Бу нормал ҳолат ва у ҳайздан олдинги дискомфорт ва оғирликни эслатади. Аммо, агар сиз оғриқларни доим сезсангиз, қиндан қон кетса ёки шунчаки безовта бўлсангиз, шифокорингизга мурожаат қилинг.

Сизнинг кўкрак сўрғичларингиз каттароқ ва тўқ рангда бўлиши керак. Шунингдек, ареола атрофида майда ҳуснбузарсимон тошмалар пайдо бўлганини пайқашингиз мумкин. Улар Монтгомера дўмбоқчалари деб номланади ва улар сизнинг сўрғичларингизни эмизишга тайёрлашга ёрдам беради. Уларни сиқманг ёки улардан халос бўлишга ҳаракат қилманг. Юзингизда ҳосил бўладиган угрилардан фарқли ўлароқ, уларнинг ўз вазифалари бор!

Ҳа, бу ҳафтада худди ўсмирлик даврида бўлгани каби, сизга яна ҳуснбузарлар тошиши мумкин. Ушбу ҳомиладорлик гормонлари, улар бажарадиган барча муҳим функсияларга қарамасдан, юзингизда доғ қолдириши мумкин. Уларга суртадиган нарсаларга эҳтиёт бўлинг – ҳомиладорлик пайтида баъзи кремлардан фойдаланиш тавсия этилмайди.

9 ҳафтада сиздаги ҳиссий ўзгаришлар

Ушбу ҳафтада сиз ўзингизни ёмон ҳис қилишингиз мумкин. Ҳар доимгидек кўнгил айниш ва чарчоқ ҳанузгача учрайди ва бу ҳолатни енгиллаштириш учун сиз ҳеч нарса қила олмайсиз. Аммо кўпгина аёллар 1-триместр охирида ўзларини анча яхши ҳис қила бошлаганларини пайқашади.

Эҳтимол, сиз эрингиз ҳомиладорликка сиз каби кўп эътибор бермаётганини сезишингиз мумкин. У сизнинг ҳомиладорлигингизни фақат сиздан кўп эшитадиган баъзи симптомлар орқали ҳис қилади, лекин ўзи кўрмайди ва уларни ўзи ҳис қилмайди. Унда иштиёқнинг йўқлигини бепарволик билан боғлиқ деб ўйламанг. Айни пайтда, у ҳомиладорлигингизни ҳали тушунмаган бўлиши мумкин.

Баъзи аёллар бу вақтда оналик меҳри уйғонмаганлиги учун ўзларини айбдордек ҳис қилишади. Улар боланинг бу салбий ҳис-туйғуларни “тушуниб қолиши” ва бу бўлажак меҳмонга нисбатан энг ёқимли қабул эмаслигини ҳис қилиши мумкинлиги ҳақида ташвишланиши мумкин. Агар сиз ўзингизни шундай ҳис этаётган бўлсангиз хавотир олманг. Болада сиз қандай ҳис этаётганингизни биладиган қобилият йўқ.

Ҳар доим чарчоқ ва ҳолсизликни ҳис қилсангиз, тегишли хулосалар чиқаришингиз керак. Оддий ҳаётга интилинг ва кучингиз йўқ нарсаларга “йўқ” деб айтишни ўрганинг.

9 ҳафтада болангиздаги ўзгаришлар

Энди болангизнинг узунлиги 2,3 см. Бу ҳафтада унинг ўлчами ўртача гилос ўлчамига тенг бўлади.

Сиз ушбу ҳафтада шифокорга чиқишингиз керак, шифокор Допплер ёки УТТ ёрдамида боланинг юрак уришини ўлчаши керак. Кўп салфетка тайёрланг, чунки бу сиз ва яқинларингиз учун жуда кўп қувонч келтирадиган ажойиб лаҳзадир.

9 ҳафтанинг бошида боланинг кўзлари каттароқ бўлади ва ҳатто маълум бир миқдорда пигментлар (ранглар) бўлади. Аксарият болалар кўк ёки жигарранг кўзлар билан туғилади. Фарзандингизнинг доимий кўз ранги 6-9 ойдан сўнг аниқ бўлади ва улар сиздан ва уларнинг отасидан мерос бўлиб ўтадиган ирсиятга жуда боғлиқ бўлади.

Фарзандингизнинг қулоқлари ҳам ичкарида, ҳам ташқарида шаклланади. Оғиз бўшлиғида кичик тил ривожланади ва ҳатто жағларда тиш ўринлари пайдо бўлади.

9 ҳафта учун маслаҳатлар

Ушбу ҳафтада туғиш бўйича машғулотларга боринг. Эҳтимол, сиз бирон ўринни банд қилишингизга тўғри келар, чунки бундай курсларга талаб юқори бўлиши ва сиз кутиш рўйхатида қолиб кетишингиз мумкин.

Сизнинг ҳудудингиздаги пренатал машқлар ёки ёга курсларига ёзилишни ўйлаб кўринг. Бу бошқа ҳомиладор оналар билан танишиш ва янги дўстларнинг қўллаб-қувватловчи тармоғини яратишнинг ажойиб усули бўлиши мумкин.

Агар сиз одатда югуриш билан шуғуллансангиз, ушбу машқни бошқа машққа ўзгартиринг. Ҳомиладорлик пайтида такрорланувчи оғир юкламалар тавсия этилмайди ва камроқ юкламали бошқа кўплаб машқлар мавжуд.