Mavzu davomida
14 ҳафта: ҳомилангиз катталиги гўёки лимондек
Бу 2 триместрнинг биринчи ҳафтаси, кўпчилик аёллар учта триместрдан энг ёқимлиси деб ҳисоблашади. Кўнгил айниш ва чарчоқ ҳислари сусайиши ёки пасайиши мумкин ва сиз энди ўзингизни ноқулай ҳис қилмайсиз. Яқин кунларда энергия қўшилишини кутинг, чунки сизнинг танангиз энергия ва кайфият гормонларини ишлаб чиқаришни бошлайди.
Ҳомиладорликнинг 14 ҳафтасида ҳомиладор аёллар учун махсус мўлжалланган машқлар дастурини ўрганиш вақти келди. Сизнинг ўсиб бораётган бачадонингиз вазнини кўтаришга ёрдам берадиган тос машқларини бошлаш жуда муҳим. Тос мушакларини кучайтирадиган кундалик жисмоний машқларни бажариб, кўплаб потенсиал муаммоларни олдини олиш мумкин.
Иложи бўлса, сиз каби ҳис-туйғуларга эга бўлган аёллар учун мўлжалланган курсларга ёзилинг. Кўплаб узоқ муддатли дўстона муносабатлар туғруқ машқларига бағишланган машғулотларда ривожланади, бу ерда кўпинча ўзингиз ва бошқалар устидан кулмасликнинг иложиси йўқ. Сиз энг катта ҳиссий қўллаб-қувватлаш сизнинг дугоналарингиз, ва албатта эрингиз томонидан амалга оширилишини ҳис қилишингиз мумкин. Сизни яқинлаштирадиган нарса – улар билан умумий бўлган туйғуларингиздир.
14 ҳафтада танангиздаги жисмоний ўзгаришлар
Эстрогенлар терининг ҳужайраларини бундан буён кўпроқ тўқ пигментлар ишлаб чиқаришни кучайтиради. Ушбу тўқ “капалаклар” хар бир ёноқда пайдо бўлиши ва бурун ва оғизга ёйилиши мумкин. Бу баъзан орал (оғиз орқали қабул қилинадиган) контратсептив воситаларни қабул қиладиган аёлларда ҳам учрайди.
Танангизда илиқлик ҳис қиляпсизми? Бу жуда катта миқдорда айланаётган қон билан боғлиқ. Ўзини ва танангизни етарли кислород билан таъминлаш учун юрагингиз жуда кўп ишлайди. Организмингизда эритротситлар миқдори ҳомиладор бўлмаган пайтдагидан кўпроқ, шунинг учун қизил гўшт, яшил баргли сабзавотлар ва дон каби темирга бой озиқ-овқатларни истеъмол қилиш орқали организмингизни қўллаб-қувватлаётганингизга ишонч ҳосил қилинг.
Сиз ушбу ҳафтада ўзингизни худди бошқа одамдек ҳис қилишингиз мумкин. Унутувчан ва ҳатто бепарво бўлиб қоласиз. Ҳаммасига гормонлар ва она-табиат айбдор. Ҳомиладорлик ҳаяжонлари қандайдир тарзда бошқа ҳамма нарсаларни қоплаб олади, шунинг учун кундалик ташвишларнинг аксарияти деярли сезилмайди.
Агар сизда киндикда пирсинг бўлса, сиз энди уни олиб ташлаш ҳақида ўйлашингиз мумкин. Бу болага зарар қилмайди, аммо қорнингиз катталашган сари кийимингизга ишқаланиб, асабингизга тегиши мумкин. Агар сиз тешикнинг битишини истамасангиз, бир неча кун давомида шпилка ёки узук қўйишингизга тўғри келади.
Ҳомиладорликнинг 14 ҳафтасида қорнингиз бир катталашиши, бир пасайиши мумкин. Бу ичакларнинг чўзилиши билан боғлиқ. Сиз ҳожатхонадан чиққанингиздан сўнг, қорнингизнинг текисланишини сезишингиз мумкин. Хавотир олманг; бу ҳомиладорликнинг ушбу босқичида мутлақо нормалдир.
Агар сизда бачадон олдинга эмас орқага қайрилган бўлса, у тахминан бу вақтда тўғриланади. Орқага қайрилган бачадон ҳомиладорлик пайтида камдан-кам ҳолларда муаммоларга олиб келади, аммо агар у безовталикка сабаб бўлса, шифокорингизга мурожаат қилинг.
14 ҳафтада сиздаги ҳиссий ўзгаришлар
Танангиз ўзгарганда, сиз қачондир олдингидай кўринаманми, деб ўзингизга савол бериб, стрессни ҳис қилишингиз мумкин. Агар сиз овқатланадиган овқатнинг миқдори ва турига эътибор бериб юрсангиз ва бола туғилгандан кейин қандайдир жисмоний машқлар қилсангиз, танангиз аввалги вазнига қайтиш эҳтимоли кўп бўлади. Ҳомиладор аёлнинг кўринишини ўзгартириш учун айни сабаблар мавжуд, шунинг учун ҳозирги пайт баданингизни табиат назорат қилишига қўйиб беринг.
Кайфиятнинг ўзгариши сизни кулдириши ва йиғлатиши мумкин. Ҳозир сиз ёғлаётган бўлишингиз мумкин, бир дақиқадан сўнг эса – деярли бахтиёрликни ҳис қилишингиз мумкин, чунки ҳомиладорлик – бу кучли ҳиссий ўзгаришлар вақти. Шу сабабли сиз ва яқинларингиз бунга шунчаки ўрганишлари керак.
Сиз ҳомиладор бўлганда ўзингизни анча хотиржам ҳис қилишингиз керак, ва натижада бола тушиш хавфидан хавотирланишингиз йўқолиши мумкин. Бу сизни ортиқча ташвиш ва стрессдан халос қилади ва онгингизга кўпроқ эркинлик беради, чунки энди “бундай бўлса-чи?” деган савол сизнинг бошингизда айланмаяпти.
14 ҳафта болангиздаги ўзгаришлар
Ушбу ҳафтада болангизнинг қовоқлари кўзлар устини тўлиқ қоплайди, улар тўлиқ ривожланган бўлса ҳам, уларни безовта қиладиган қандайдир нарсага дуч келмаслик учун жуда сезгир. Ҳатто фарзандингиз бошида соч ўсиши мумкин.
Болангизнинг бўйни кўринади ва кўкрагида ётган кичкина боши энди бўйин билан ажратилган бўлади. Унинг ияги янада чиқиб туради, шу пайтгача пастда жойлашган қулоқлари қонуний жойига, яъни бошнинг ён томонларига ўтади.
Кичкинтойингизнинг юраги сизникидан тахминан икки баравар тез уради. Буни шифокорингиз қабулида эшитганингизда, у сизнинг ритмингиздан тез, барқарор ва мунтазам ритмга ўхшаб эшитилади. Вақти-вақти билан киндикдан ҳуштак товуши чиқади.

Фарзандингиз бу ҳафтада қовоғини солади ва шивирлайди. У ҳали ҳам сизнинг бачадонингизда ўйнайди, сиз сезмайдиган кескин сакраш ҳаракатларини амалга оширади. Агар сизда олдин бола бўлган бўлса ва сиз жуда ҳушёр бўлсангиз, сиз ушбу ҳаракатларни ҳис қилишингиз мумкин, аммо яқин ҳафталарда уларни сезмаслик эҳтимоли кўпроқ. Агар сизда эгизаклар ёки кўп ҳомилалик ҳомиладорлик бўлса, сизнинг қорнингиз сиз ўйлаганингиздан каттароқ бўлиши мумкин. Бир нечта болага эга бўлишнинг дастлабки белгиларидан бири кучли кўнгил айнишидир. Тез орада УТТ сизнинг қорнингизда нечта бола борлигини кўрсатади.
Сиз бачадоничи текширувларидан ўтаётганда ва қорнингиз палпатсия қилинганда, бола бу туртки ва тебранишлардан тезда қочади.
14 ҳафта учун маслаҳатлар
Очликдан овқатланиш вақти келганлиги ҳақида ишора сифатида фойдаланинг. Яқин орада сиз овқатга мутлақо янги нигоҳ билан қарайсиз. Соғлом газакларингиз борлигига ишонч ҳосил қилинг ва диета ҳақида ўйламанг. Ҳозир вазн йўқотиш вақти эмас.
Клетчатка ҳақида унутманг! Мева ва сабзавотлар жуда муҳимдир, чунки улар ичакдаги ҳамма нарсани ҳаракатлантиришга ёрдам беради. Клетчатка ва бошқа овқатларнинг яхши ишлаши учун суюқлик керак бўлади, шунинг учун кўп суюқлик ичишни унутманг. Чанқашни бошлаганингизда, сиз аллақачон қисман сувсизланган бўласиз, шунинг учун кун давомида мунтазам равишда сув ичишни унутманг. Агар буни қилсангиз, ўзингизни анча яхши ҳис қиласиз. Сув яна онгингизни жойга келтириш учун ёрдам бериши мумкин.
Таътилни режалаштирмоқдамисиз? Буюмларни йиғиш ва бироз дам олиш вақти келди. Агар сизда эрта туғруқ хавфи даражаси паст бўлса, иккинчи триместр – саёҳат қилиш учун энг яхши вақти, чунки бй пайт сиздаги энергия миқдори саёҳат учун етарли бўлади. Агар сиз бирон бир жойга учишни режалаштирмоқчи бўлсангиз, ҳар бир авиакомпаниянинг ҳомиладорликда учишга нисбатан чекловларни текширинг. Сизга шифокорингиздан ҳомиладорлигингизни тасдиқловчи хат керак бўлиши мумкин.
Ушбу ҳафтада янги кийимларни харид қилиш учун боришни хоҳлашингиз мумкин. Сиз айнан туғруқ кийимларига маблағ ажратасизми ёки шунчаки каттароқ ўлчамдагисини оласизми, бу сизга боғлиқ. Одатда кўп аёллар бу иккаласининг аралашмасини қилади. Ҳомиладорлар учун мўлжалланган кийим-кечакларни сотиб олишда аёллар муайян ҳис-туйғуларга эга. Ҳаётингизда сиз ўзингиз нима қилишни биладиган маълум бир давр келади, ва бошқалар бунга рози бўлади. Сиз ҳомиладорсиз, фарзандингиз бор. Бу ҳали ҳам ажойиб бўлиб туюлади, шундай эмасми?