Дисплазия кўпинча саратон олди ҳолатида тўқима ёки аъзоларда ғайритабиий ҳужайралар тўпланишини англатади.
Mavzu davomida
Дисплазия нима?
Дисплазия — аъзо ёки тўқимада ҳужайраларнинг ғайритабиий ўсиши ва ривожланишини билдиради. Бу ҳолат кўпинча саратон олди вазият сифатида учрайди.
Бироқ дисплазия саратон эмас ва баъзан саратонга айланмаслиги ҳам мумкин. Дисплазия таъсир қилган ҳудудга қараб енгил, ўрта ва оғир (шиддатли) бўлиши мумкин.
Енгил дисплазия баъзан ўз-ўзидан яхшиланиши мумкин бўлган ва саратонга олиб келмайдиган тиббий ҳолатдир.
Оғир дисплазия эса жиддий асоратларга сабаб бўлиши мумкин ва даволашни талаб қилади.
Дисплазия турлари нималар?
Болалар ва катталарда учраши мумкин бўлган дисплазия турлари жуда кўп. Дисплазия тананинг турли қисмларини зарарлаши мумкин.Дисплазия 2 гуруҳга бўлинади:Ривожланиш дисплазияси ва Анормал ўсиш дисплазияси
Ривожланиш дисплазияси турлари нималар?
Ривожланиш дисплазияси одатда болаларда учрайди. У боланинг ривожланишига таъсир қилади, аммо саратонга олиб келмайди.
Эрта аниқланса, тезда даволаниши мумкин. Унинг 3 тури бор:сон (чаноқ), дисплазиясискелет дисплазияси ва эктодермал дисплазия.

Сон (чаноқ) дисплазияси нима?
Сон дисплазияси сон бўғимида жойлашган суякларнинг бир-бирига мос келмаслиги натижасида юзага келади.
Тананинг бўғими — икки суяк туташадиган нуқтадир. Сон бўғими эса сон суяги ва чаноқ суяги туташадиган жойдир.
Бу икки суяк мос келмаса, сон дисплазияси кузатилади.Одатда бу тиббий муаммо чақалоқ ва болаларда учрайди. Катталарда эса енгил дисплазия кўринишида намоён бўлиши мумкин.
Скелет дисплазияси нима?
Скелет дисплазияси — чақалоқнинг суяклари, тоғайлари ва бўғимлари ғайритабиий ривожланишига олиб келадиган генетик бузилишдир.
У болалар ва чақалоқларда тананинг турли қисмларида ривожланиши мумкин, айниқса:қўл-оёқ кўкрак қафасибош суягиумуртқа поғонаси. Скелет дисплазиясининг енгил даражаси бўйнинг калта бўлишига олиб келиши мумкин. Агар дисплазия оғир бўлса, кўкрак қафасида торайиш пайдо бўлиб, нафас олиш тизими етишмовчилигига сабаб бўлиши эҳтимоли бор.
Эктодермал дисплазия нима?
Эктодермал дисплазия эмбрионнинг ташқи қатлами нормал ривожланмаганда юзага келади.
У асосан қуйидагиларга таъсир қиладиган тиббий ҳолат: соч, тирноқлар, теритер безлари. Бундан ташқари, у эшитиш ва кўриш билан боғлиқ муаммоларга ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Анормал ўсиш дисплазияси турлари нималар?
Одатда катталарда учрайдиган, саратон олди тўқима ва ҳужайраларнинг ғайритабиий ривожланишини англатади.
Унинг 2 тури бор:сервикал дисплазия ва миелодиспластик синдромлар.
Сервикал дисплазия нима?
Сервикал дисплазия — бачадон бўйни (раҳим оғзи) соҳасида ғайритабиий ҳужайра ва тўқималар ривожланадиган саратон олди ҳолатдир.Сервикал дисплазия сервикал интраепителиал неоплази ёки КИН деб ҳам аталади. Даволанмаса, саратонга айланиши мумкин. Сервикал дисплазия енгил, ўрта ва оғир деб таснифланишидан ташқари, бачадон бўйнидаги эпител тўқиманинг қанчалик қисми зарарланишига қараб ҳам баҳоланади:
- КИН 1: Тўқиманинг тахминан учдан бир қисмига таъсир қиладиган ғайритабиий ҳужайралар тўплами.
- КИН 2: Тўқиманинг тахминан учдан биридан учдан икки қисмигача таъсир қиладиган ғайритабиий ҳужайралар тўплами.
- КИН 3: Тўқиманинг учдан икки қисмидан ҳам кўпроқ ҳудудини қамраб оладиган ҳужайралар тўплами.
Миелодиспластик синдромлар нима?
Миелодиспластик синдромлар — суяк кўмигида қон илдиз ҳужайралари (етилмаган қон ҳужайралари) етилмай қолганида юзага келадиган саратон турларидан биридир. Соғлом суяк кўмиги вақт ўтиши билан етук қон ҳужайраларига айланадиган қон илдиз ҳужайраларини ишлаб чиқаради.
Қон илдиз ҳужайраси эса:оқ қон ҳужайраларини ҳосил қиладиган лимфоид тўқимага,
ёкиқизил қон ҳужайралари, тромботситлар ва гранулотситларни ҳосил қиладиган миелоид илдиз ҳужайрага айланиши мумкин.Миелодиспластик синдромда эса бу ҳужайралар етарли ҳосил бўлмагани сабабли инфексия, қон кетиш ва анемия кузатилиши мумкин.
Дисплазия белгилари нималар?
Дисплазия белгилари унинг турига қараб фарқ қилади, чунки дисплазия тананинг бир нечта соҳасига таъсир қилиши мумкин.
Кенг учрайдиган дисплазия турларининг белгиларига мисоллар:
Сон (чаноқ) дисплазияси
Энг яққол белги — сон оғриғи. Бошқа белгилари: юрганда оқсоқланиш, оёқ узунликларининг бир-биридан фарқ қилишисон бўғимининг беқарор (нотекис) бўлиши.
Скелет дисплазияси
Скелет дисплазиясининг турлари кўп бўлгани учун белгилари ҳам турлича. Скелет тизимининг қайси қисми зарарланганига қараб қуйидагилар кузатилади:
Қўл ва оёқларда скелет дисплазияси белгилари:
Қўл-оёқларда нотекис ўсиш, бунинг натижасида қўл-оёқларнинг калта бўлиши, айрим бўғимларда қотиш ва ҳаракатсизлик, қийшиқ ёки эгри оёқлар, оёқлардан бирининг ёки иккаласининг ташқарига қараб туриши.
Умуртқа ва тана (ғовда) соҳасида скелет дисплазияси белгилари:
Умуртқа, кўкрак ва бўйин ривожланишига тўсқинлик қилади. Белгилар: кўкрак бўшлиғининг кичиклиги ва қовурғаларнинг етишмаслиги сабаб нафас олиш-қисқаришнинг қийинлашиши, умуртқа эгрилигининг ҳаддан ташқари ёки нотўғри йўналишда бўлиши, бўйин (сервикал) умуртқаси беқарорлиги, бўйнинг бош оғирлигини кўтара олмаслиги.
Эктодермал дисплазия:
Тана бўйича ривожланиш турига қараб кўплаб белгилари бўлиши мумкин: тишларнинг ўлчамида ғайритабиийлик ва сонининг камайиши, сийрак, секин ўсадиган ва оч рангли сочлар, қўл-оёқларда тирноқларнинг юпқалашиши ёки йўқлиги, тер безлари сонининг камайиши сабаб тана ҳароратининг кўтарилиши, кўз қуриши, ўсишдан қолиш.
Миелодиспластик синдромлар:
Бу синдромларнинг ўзига хос битта аниқ белгиси бўлмаслиги мумкин; пайдо бўлган бузилишга қараб белгилар кўринади: нафас қисиши, ҳолсизлик, анемия, осон қон кетиши ёки кўкариш, одатдагидан оқарроқ тери, қон кетган жой атрофида тери остида майда текис нуқтали доғлар пайдо бўлиши.
Дисплазия сабаблари нималар?
Дисплазиянинг сабаблари аниқ тарзда тўлиқ белгилаб бўлинган эмас. Дисплазияга қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:
- чекиш
- инфексиялар
- иммун (ҳимоя) тизимининг етишмовчилиги
- саратонга сабаб бўладиган моддаларга таъсирланиш (экспозитсия)
Бундан ташқари, генетик омиллар ва мутатсиялар ҳам дисплазиянинг бошқа сабабларидандир.
Дисплазия ташхиси қандай қўйилади?
Дисплазия ташхиси турига қараб турли усул ва амалиётларни ўз ичига олади. Турига кўра ташхис қўйиш усуллари:
Сон дисплазияси ва скелет дисплазияси:
Иккаласи ҳам ҳомиладорлик даврида пренатал ултратовуш орқали аниқланиши мумкин. Шунингдек, катталарда ташхис учун сон рентгени ва компютер томографияси текширувлари ҳам қўлланиши мумкин.

Эктодермал дисплазия:
Одатда боланинг тиш эмали ва тишларидаги муаммолар сабабли стоматолог томонидан эктодермал дисплазия бўйича мутахассис шифокорга йўналтирилгач аниқланади.
Сервикал дисплазия:
Кўпинча мутахассис шифокор Пап-смеар тести орқали ташхис қўяди. Пап-смеар тести бачадон бўйнида ғайритабиий ҳужайраларни аниқлашга хизмат қилади. Агар бу тест билан аниқ хулоса чиқариб бўлмаса, шифокор бачадон бўйни тўқимасини текшириш учун колпоскопия (бачадон бўйнини махсус асбоб ёрдамида бевосита кўриш орқали текшириш) ўтказиши мумкин.
Миелодиспластик синдромлар:
Шифокор физик кўрик, оилавий тиббий тарих ва дифференсиал тўлиқ қон таҳлилига таяниб ташхис қўйиши мумкин. Бундан ташқари, суяк кўмигидаги муаммони аниқлаш учун биопсия (тўқимани текшириш мақсадида ундан намуна олиш) қилиниши мумкин.
Дисплазияни даволаш усуллари нималар?
Дисплазияни даволаш усуллари касаллик турига қараб фарқ қилади. Даволашда кўпинча аломатларни енгиллаштириш мақсад қилинади.Масалан:
- Сон дисплазияси давосида сон суягини барқарор ушлаб турувчи таянч мосламалар ва атроф мушакларни кучайтириш усулларидан фойдаланилиши мумкин.
- Скелет дисплазиясида ривожланишдан қолишни яхшилаш учун ўсиш гормонлари ҳамда умуртқани қўллаб-қувватловчи орқа таянчлари давода ишлатилиши мумкин.
Бу усуллар орқали касалликнинг танага таъсири имкон қадар камайтирилади ва инсоннинг ҳаёт сифати оширилади.
Шу сабаб, агар сизда ёки фарзандингизда дисплазия бўлса, муаммоларни камайтириш учун мутахассис шифокордан ёрдам олинг.
Тез-тез сўраладиган саволлар
Дисплазия тиббий адабиётда нимани англатади?
Тана ичида бирор тўқима ёки аъзода ҳужайраларнинг ғайриоддий ўсиши ва ривожланишини ифодалаш учун ишлатилади. “Дис” сўзи ёмон, “плази” сўзи эса ҳосил бўлиш маъносини билдиради. Шунга кўра, саратонга олиб келадиган ёки олиб келмайдиган ҳужайралар ҳосил бўлишини англатади.
Метаплазия ва дисплазия ўртасидаги фарқ нима?
Метаплази етук (олгун) ҳужайранинг бошқа етук ҳужайрага айланишини тушунтириш учун ишлатилади. Дисплазиядек ҳужайраларнинг ғайритабиий ўсишидан кўра, ҳужайраларнинг бир турдан бошқасига айланишини ифодалайди. Дисплазияга нисбатан саратонга олиб келиш эҳтимоли пастроқ ва одатда танада дисплазиядан олдин юзага келади.
Тубуляр аденом енгил дисплазия нима?
Йўғон ичак (колон) ва тўғри ичак (ректум)да колоректал саратонга олиб келиши мумкин бўлган саратон олди полипларнинг ривожланишидир. Колонда пайдо бўладиган бу ғайритабиий ҳужайра тўплами — полиплар — колоноскопия (йўғон ичакни махсус қурилма билан кўриш орқали текшириш) ёрдамида эрта аниқланса, саратонга айланиш эҳтимоли камаяди.
Фиброз дисплазия нима?
Фиброз дисплазия — суякларда соғлом суяк тўқимаси ўрнига янада мўрт ва кучсиз фиброз (толали) тўқима ҳосил бўлиши натижасида юзага келади ва суяк синиши эҳтимолини оширади. Тананинг исталган суягида бўлиши мумкин, аммо кўпинча болдир суяги, сон суяги, бош суяги ва юқори қўл суягида учрайди.