Sarimsoqning qanday foydalari bor?

Саримсоқнинг қандай фойдалари бор?

Bu maqolani sun'iy intellekt bilan xulosa qiling

Саримсоқ  овқатга лаззат берувчи маҳсулот бўлиб, халқ орасида мўжизавий маҳсулот ҳисобланади.

Иммунитетни мустаҳкамлаш, қон босимини, қонда шакар миқдорини ва холестеринни пасайтириш саримсоқнинг афзалликларидан биридир.

Саримсоқнинг қандай фойдалари бор?

Саримсоқ  ўзининг шифобахш хусусиятлари билан минг йиллар давомида маълум бўлган ва ишлатилган маҳсулотдир. Саримсоқда 200 дан ортиқ кимёвий бирикмалар мавжуд бўлиб, улар эфир мойлари, ферментлар, витамин, минералларга асосланган. Хусусан, олтингугурт ўз ичига олган бирикмалар саримсоқнинг ўткир ҳидини беради, шу билан бирга соғлиқ учун жуда кўп ижобий таъсирлари бор.

Саримсоқ:

  • Бактерияларни, замбуруғларни, паразитларни ўлдириш,
  • Инсон танасида қон босими, қондаги шакар ва холестерин даражасини пасайтириш,
  • Жигарни ҳимоя қилиш,
  • Иммунитетни мустаҳкамлаш,

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, саримсоқни истеъмол қилиш холестерин ва қондаги шакарни камайтиради. Бошқа бир тадқиқот натижасида, саримсоқни истеъмол қиладиган бир гуруҳ одамлар истеъмол қилмайдиганларга нисбатан қон босими пастроқ эканлиги маълум бўлди.

Унинг таркибидаги олтингугурт бирикмаси саратон ривожланишини сусайтириш ва саратон ҳужайраларининг кўпайишини чеклашда самарали эканлигини таъкидлайдиган тадқиқотлар мавжуд. Саримсоқ каби кўплаб табиий моддаларнинг саратон касаллигини даволаш ёки саратон касаллигининг олдини олишдаги ўрни йиллар давомида илмий адабиётларнинг мавзуси бўлиб келган. Бу борада кўплаб тадқиқотлар ўтказилган бўлсада, ҳали аниқ бир хулосага келинмаган, етарли ва аниқ маълумотлар олинмаган.

Саримсоқни қандай истеъмол қилиш керак?

Саримсоқнинг соғликка таъсири бўлиши учун уни хом ҳолда истеъмол қилиш кераклигини таъкидлайдиган тадқиқотлар мавжуд бўлсада, унинг пиширилган шакли, экстракти ёки ёғлари ҳам танада самарали эканлигини кўрсатадиган тадқиқотлар мавжуд.

Кунига қанча саримсоқ истеъмол қилиш керак?

Аввало, бир турдаги озиқ-овқат билан озиқлантириш орқали мо»жизавий натижаларни кутмаслик керак. Саломатликнинг асосини ташкил этувчи тамойил озиқ-овқат гуруҳларидаги озуқавий моддалардан етарли ва мувозанатли тарзда фойдаланишдир. Ҳар бир озиқ-овқат таркибидаги турли компонентлар туфайли соғлиқ учун фойдалари исботланган. Шунинг учун диетани диверсификатсия қилиш керак.

Тадқиқотлар саримсоқнинг саратонга қарши, қон босими ва қондаги қанд миқдорини пасайтириш хусусиятига эга эканлигини кўрсатсада, бу хулосага келиш учун истеъмол қилиниши керак бўлган тур ва миқдор ҳақида маълумот аниқ эмас.

Саримсоқ ўткир ҳиди ва аччиқлиги туфайли тез-тез истеъмол қилинмаса ҳам, уни умумий овқатланиш одатларига киритиш мумкин. Аммо шуни таъкидлаш керакки, бу мутлақо даволовчи эмас.

Саримсоқни ортиқча истеъмол қилиш қандай муаммоларни келтириб чиқаради?

Айниқса, оч қоринга янги саримсоқ, саримсоқ ёғи ёки экстракти ошқозон оғриғи, қусиш ва кўнгил айниши каби овқат ҳазм қилиш тизимининг бузилишига олиб келиши мумкин.

Баъзи тадқиқотлар шуни кўрсатадики, саримсоқ қон ивишига қарши хусусиятларга эга. Бу қон кетиш хавфини келтириб чиқаради.

Саримсоқнинг баъзи дорилар билан ўзаро таъсир қилиши мумкинлигини ҳисобга олсак, у қўлланиладиган препаратнинг самарадорлигини ошириши ёки камайтириши мумкин. Агар истеъмол қилиш частотаси юқори бўлса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Саримсоқнинг тери соғлиғига ёки соч ўсишига ижобий таъсири бўйича етарлича тадқиқотлар бўлмасада, бу мақсадда қўлланилганлиги кўриниб турибди. Бироқ, кўп ҳолларда намуналар, терига қўлланганда аллергик реактсияга эга эканлиги ҳақида хабар берилган. Агар сизда аллергик танангиз бўлса ёки терининг саломатлиги учун ёрдам олишни истасангиз, мутахассис билан маслаҳатлашиш керак. Саримсоқ ва номаълум таркибдаги аралашмалар каби кучли ҳидли, кислотали овқатларни терида синаб кўрмаслик керак.