Келажакдаги она ва унинг боласи ўртасида кучли ҳиссий боғлиқлик мавжуд – бу ҳаммага маълум. Аммо хозирги вақтда ҳомиладорлик пайтида аёлнинг ҳолати кейинчалик боланинг хатти-ҳаракатига ва ҳатто тақдирига таъсир қилишини тасдиқловчи тадқиқотлар пайдо бўляпти.
Перинатал психолог ва психосоматика бўйича мутахассис Наталя Брага бу ҳақида нима дейишини қуйида ўқинг
- Онанинг бачадонида, ҳомила у билан киндик узвий боғлиқдир. Ҳомила ўзини атрофидаги дунёдан алоҳида яшамайди. Боланинг ҳис-туйғуларини «мени ўзим дунёман» деб таърифлаш мумкин, яъни у атрофидаги ҳамма нарсага ҳам сабаб бўлади, ҳам таъсир қилади. Ва бу принтсипга кўра, бизнинг миямиз бутун ҳаёти давомида ишлашни давом эттиради: чунки мия учун бошқа одамлар йўқ, у фақат танани билади. Ва у пайдо бўладиган барча ҳиссий муаммоларни тана орқали ҳал қилиши мумкин – бунинг натижасида кўплаб психосоматик касалликлар пайдо бўлади. Ушбу далилларга асосланиб, ишонч билан айтиш мумкинки, ҳомиладорлик пайтида аёлнинг фикри ва ҳолати унинг фарзандига чиндан ҳам таъсир кўрсатади, шунингдек, унинг ҳаётига таъсир қилади, деб тушунтиради Наталя.
Mavzu davomida
Онанинг ҳис-туйғуларига ҳомиланинг муносабати
Агар, масалан, онанинг ҳомиладорлигига шубҳа қиладиган бўлса, ҳомила ҳаёт учун хавфли сигнал олади. Ривожланишининг қайси босқичида эканлиги муҳим эмас, ҳатто унинг мияси ҳали ривожлана олмаган бўлса ҳам бу сигнал келаверади. Танамиздаги ҳар бир ҳужайрада бутун танага оид маълумотлар борлигини биламиз. Худди шу принтсипга кўра, янги одамнинг биринчи ҳужайралари ташқи муҳит ҳақида маълумотни қабул қилади.
Агар аёл ўз фарзанди ҳақида ҳавотирда болса, унинг доимий ҳаракатларини жуда соғинган бўлса, у ҳолда чақалоқ «Мен ўзимнинг тириклигимни кўрсатиш учун ҳаракат қилишим керак» деган маълумотни эслаб қолади. Ва кейин ота-оналар нима учун уларнинг мўъжизаси гиперактив эканлигига ҳайрон бўлишади.
Туйғулар – бу боланинг тақдирини белгилайдиган эталон
Бачадондаги ҳаётнинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, чақалоқ уни маълумотнома сифатида эслаб қолади. Бачадон биз учун Жаннат сўзининг синоними. Ва агар бу жаннатда доимо кўз ёшлар тўкилса ва қўрқув, ҳаяжон ва ёлғизлик ҳис этилса, унда бундай ҳолат одам учун мос бўлиб қолади. У бутун ҳаёти давомида онгсиз равишда унга интилади.
Ушбу механизм миямизнинг ўзига хос хусусияти – таниш шароит ва ҳиссиётларда қолишни исташи билан изоҳланади. Бу кўпчилик одамлар ҳаёти давомида ҳиссий таркиби ўхшаш воқеаларни такрорлашининг сабабини тушунтиради. Агар ҳаётингизнинг муҳим дақиқаларини йилларга бўлиб ёзсангиз, бундай тасодифларни албатта сезасиз. Ва тасаввуф, карма ёки лаънат йўқ. Бу сизнинг миянгизнинг иши.
