Homiladorlik paytidagi ko'krakni parvarishi

Ҳомиладорлик пайтидаги кўкракни парвариши

Bu maqolani sun'iy intellekt bilan xulosa qiling

Қизлар бу даврда ўз таналарига кўпроқ эътибор беришлари кераклигини билишади, аммо ҳомиладорлик пайтида кўкракларини қандай парвариш қилишни ҳамма ҳам яхши билмайди. Асосий тавсия – чўзилиш белгиларни олдини олиш учун воситалардан фойдаланиш.

Кўкракни парвариш қилиш воситасидан фақат биттасини танлаб, уни бутун ҳомиладорлик пайтида ишлатишда давом этинг

Ҳомиладорлик пайтида тери янада нозик ва сезгир бўлади. Косметик воситалар билан тажриба қилиш – бу катта хатó ҳисобланади. Терингиз юқори сезувчан ва реактив бўлса, «сезгир тери учун» ва «гипоаллерген формуласи» белгилари бор воситаларга эътибор беринг.

Homiladorlik paytida 10 ta taqiq

Косметик воситалар таркибида кислота йўқлигига ишонч ҳосил қилинг

Косметик воситалар таркибидаги кислоталар ҳомила учун зарарли таъсир кўрсатмайди. Бироқ, бу терининг қичишига олиб келади ва терини қуёшга сезгир қилиб қўйиши мумкин. Ёз кунлари эса, албатта, таркибида СПФ (қуёш нурларидан сақлайдиган) бор воситалардан фойдаланинг.

Ретиноид косметик воситаларидан сақланинг

Булар ретинол (А витамини) нинг ҳосилалари. Ретиноидлар ҳомила ривожланишига халақит бериши мумкинлигини тасдиқловчи тадқиқотлар мавжуд. Шунинг учун дерматологлар ҳомиладорлик пайтида қизларга ретиноидлардан фойдаланишни тавсия этмайди. Бу табиий (ретинол, ретинол палмитат, ретиналдегид) ва синтетик (третиноин, изотретиноин) ретиноидларга ҳам тегишли.

Ҳидсиз воситаларни танланг

Ўткир ҳидли кремлардан, душ учун гелларидан ва бошқа воситалардан сақланинг. Кўпинча улар таркибида танада аллергик реактсияларни келтириб чиқарадиган эфир мойлари мавжуд.