Mavzu davomida
6 ҳафта: ҳомилангиз катталиги гўёки ловия доначасидек
Ҳомиладорликнинг 6 ҳафтасида боланинг ўлчамини аниқлай оласиз. Болани бошидан оёғигача бўлган узунлигини ўлчаб кўриш мумкин, гарчи бу ноаниқ бўлса ҳам, ва бнунинг сабаби 6 ҳафтада бола ҳали ҳам йиғилган ҳолатда бўлиб, охирида оёққа айланадиган нарсани яшириб ётади. УТТ ёрдамида болани бошидан думбасигача ўлчаш стандарт амалиёт ҳисобланади. 6 ҳафтада боланинг ўртача ўлчами 5-6 мм бўлади. Унинг калласи танасига нисбатан жуда катта, аммо юз ва жағ шаклланиши керак бўлган жойда аллақачон кичик ажинлар кўриниб туради.
Тананинг ён томонидаги кичик ажинлар – бу келажакдаги қўллар ва оёқлардир. Бошнинг ҳар икки томонидаги кичик ботиқликлар – келажакдаги қулоқлардир. Ҳатто боланинг юз кўриниши ҳам ривожланишнинг жуда эрта босқичида бўлади, кўзлари ва бурунлари эса эндигина шаклланишни бошлаган бўлади. Боланинг ривожланиши жадал суръатлар билан ривожланаётганига қарамай, ҳомиладор эканлигингизни сиздан бошқа ҳеч ким билмайди ва сезмайди.
6 ҳафтада танангиздаги жисмоний ўзгаришлар
Эҳтимол сизда ўтган ҳафтадагидек симптомлар бўлиши мумкин, аммо улар янада кучаяди. Кўнглингиз янада кучли ва кўп айнийди, ҳидларга нисбатан сезгирлигингиз ошади, кўп чарчайсиз ва ўзингизни ёмон ҳис қиласиз. Сабр қилинг ва табиат билан курашишга уринманг. Қизиғи шундаки, сиз ўзингизни шундай ҳис қилишингиз учун ўзига яраша сабаблар бор.
Сиз кўпинча ўзингизни ёмон ҳис қиласиз ёки доимо оч қолгандек бўласиз. Баъзи аёллар бу эрта босқичда кўп овқат истеъмол қилишни бошлайдилар ва улар одатда ёқтирмаган ва ҳаёлига келтирмаган овқатларни ҳам хоҳлашади. Гўшт, балиқ ва денгиз маҳсулотлари, мевалар, ҳатто муз ҳам сизнинг энг яхши кўрадиган махсулотларингизга айланиши мумкин.
Кўкрак ва сўрғичларингиз янада сезувчан бўлиб қолиши мумкин. Кўкрагингизда веналарнинг тўпланишидан кўк ранг пайдо бўлиши мумкин ва сизнинг кўкракларингиз ҳажм жиҳатидан тез ўсиши мумкин. Кўкрагингиз сўрғичлари қорайиши мумкин ва буларнинг ҳаммаси сиз аллақачон қулай бюстгалтер тақишингиз кераклигини билдиради.
Сиз вагинал ажралма кўпайганлигини сезишингиз мумкин. Агар улар ҳаддан ташқари кўп бўлса, сизда қичишиш ёки ғалати ҳид пайдо бўлса, бундай ҳолларда шифокорингиз билан маслаҳатлашинг. Ҳомиладорлик пайтида замбуруғли инфексиялар кўп учрайди, чунки бу даврда гормонлар ўзаро мусобақа ўйнайди ва натижада қин микрофлораси ва “пҲ” даражаси ўзгаради.
Сиз тез-тез ютинишингиз кераклигини сезасиз. Баъзи ҳомиладор аёллар кўп сўлак ажратадилар ва уни йўқотиш учун доимо ютинишга мажбур бўлишади. Бу нормал ҳолат ҳисобланади ва кейинги ҳафталарда йўқолади.
Баъзи аёллар ҳомиладорликнинг 6 ҳафтасидан бошлаб бош оғриғидан шикоят қиладилар. Дориларни қабул қилишдан сақланинг ва ётиш, соғлом овқатланиш, суюқлик истеъмол қилишни кўпайтириш ёки илиқ душ қабул қилиш каби оддий ёндашувлардан фойдаланишга ҳаракат қилинг. Бошни массаж қилиш ҳам бош оғриғини энгиллаштириш учун жуда фойдали бўлиши мумкин.
Агар сиз олдин туққан бўлсангиз, кийимингиз бел ва кўкрак қафаси бўйлаб бироз торлашаётганини сезишингиз мумкин. Бу ҳали қорнингизда яширинган боланинг катталигидан эмас, балки умумий семириш туфайли бўлиши мумкин.
6 ҳафтада сиздаги ҳиссий ўзгаришлар
Бу ҳафта кўп аёллар учун туйғулар нуқтаи назаридан ҳаяжонли бўлиши мумкин. Ҳомиладорликни тан олиш ва баъзи одатлардан воз кечиш зарурлигини англаш ҳиссиёти пасаяди. Чекиш, спиртли ичимликларни ёки гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш – бу жуда зарарли ва хавфли одатлардир, айниқса ҳомиладорлик пайтида. Қачонки фарзандингиз ўз ривожланишининг ҳал қилувчи босқичида экан, ушбу одатлардан воз кечишингиз керак.
Ҳожатхонадалигингизда ҳали ҳам хавотирланишингиз мумкин. Сизнинг ҳайзингиз икки ҳафтага кечиккан бўлса-да ва ҳомиладор эканлигингиз тасдиқланган бўлса ҳам, сиз барибир ҳомиладорликнинг кечиши ҳақида, болани йўқотиб қойишингиз мумкинлиги ҳақида ташвишланишингиз мумкин. Бу тез-тез учрайди, айниқса биринчи 12 ҳафта ёки биринчи триместрда.
Эҳтимол сиз ўз янгиликларингизни бошқалар билан баҳам кўришга шошаётган бўлишингиз мумкин, аммо сиз ҳали ҳам ҳомиланинг тушиб қолишидан қўрқасиз. Ҳомиладорлигингизни қачон ошкор қилиш ҳақида эрингиз билан маслаҳатлашиб кўринг.
6 ҳафтада болангиздаги ўзгаришлар
Бу ҳафтада сизнинг кичкинтойингиз кичкинагина итбалиққа ўхшайди. Катта бош, кичкина тана, ва оёқлар бўладиган жойда кичкина шишлар. Ҳавотир олманг; тана қисмларининг шаклланиши сизни куттирмайди, чунки 6 ҳафтада, хар куни ривожланишда катта ўзгаришлар бўлади. Ҳатто ухлаётганингизда ҳам.
Болангизнинг юрак уришини вагинал УТТда кўриш мумкин ва агар санайдиган бўлсангиз, юрак 1 дақиқада тахминан 140 марта уради.
Ушбу кичик мавжудотда муҳим ички аъзолар шаклланади. У кичкина бўлишига қарамай, унда жигар, буйраклар ва ҳатто ўпкалари учун ҳам жой етарли бўлади. Фарзандингизни ўстириш учун жуда кўп энергия сарфлангани сабабли сизнинг чарчашингиз ажабланарли эмас.
Бу ҳафта болангизнинг жағи, ияги ва ҳатто ёноқлари шакллана бошлайди. Аввалига улар кичкина бўлади, аммо улар бу ҳафтадан бошлаб янада катталашади.
6 ҳафта учун маслаҳатлар
Сумкангизда ҳар доим ейишга нарса бўлсин. Ҳомиладорлик пайтида кўнгил айнишни енгиш учун қуруқ тузланган крекер, ширин печене ва сув бўлиши мумкин.
Агар машинангиз бўлса, машинада қайт қилиш учун идиш сақланг. Агар сиз бошқаларнинг олдида ўзингизни ёмон ҳис қилсангиз, хижолат бўлмасликка ҳаракат қилинг. Ҳамма бу босқичдан ўтади ва билингки, бу босқич жуда узоқ давом этмаслиги керак.
Ушбу ҳафтада ҳар қандай токсинлар, кимёвий моддалар, дорилар, рентген нурлари, алкогол ёки умуман хавфли ҳаракатлардан сақланинг. 6 ҳафта – эмбрионал ўзгаришлар ва ривожланишлар учун муҳим давр.
Олтинчи ҳафтада вазн йўқотган бўлсангиз, ташвишланманг. Кўнгил айниши ва қусиш вазн йўқотишга олиб келиши мумкин, ва келгуси ҳафталарда сизда вазн олиш ва семириш учун вақт кўп бўлади