Ҳомиладорлик пайтида келажакдаги она бир қатор мутахассисларнинг диспансер кўригидан ўтиши керак: офталмолог, терапевт, стоматолог, жарроҳ, кардиолог, ЛОР шифокори. Ушбу шифокорларнинг барчаси ҳомиладор аёлни текширади, ҳомиладорлик жараёнига таъсир қилиши мумкин бўлган патологияларни аниқлайди ва келажакдаги онага унинг ҳолатини нормаллаштириш бўйича тавсиялар беради.
Остеопат ҳомиладор аёл учун тавсия этилган ушбу мажбурий шифокорлар рўйхатига киритилмаган – аммо аслида у хам жуда керакли мутахассис! Ахир, ҳар бир ҳомиладор аёл ушбу шифокорга мурожаат қилиш учун бир нечта муҳим сабаблари бор, чунки остеопат пайдо бўлган муаммоларни табиий равишда дори воситаларини ишлатмасдан хал қилишга ёрдам беради ва шу туфайли ҳомиладорликни қийин давр эмас балки ёқимли даврга айлантиради.
Mavzu davomida
Гипертонус
Бачадон мушакларининг зўриқиши турли сабабларга кўра юзага келиши мумкин. Бунга сабаб бачадон ривожланишининг патологияси, баъзи касалликлар ва бошқалар бўлиши мумкин. Гипертонус ҳомиланинг ривожланиши учун хавфли бўлиши мумкин: биринчи триместрда бу эмбрионни бачадон деворига нормал ўрнатилишига тўсқинлик қилади, иккинчи ва учинчи триместрда эса платсента кўчишига ва эрта туғилишга олиб келиши мумкин. Остеопат муаммоли соҳалар устида мулойимлик билан ишлайди, бачадон атрофидаги тўқималарнинг кучланиш аломатларини йўқ қилади, қисилган тўқималарни бўшаштиради. Буларнинг барчаси келажакдаги онанинг ҳолатини енгиллаштиради ва келажакдаги чақалоққа фойдали таъсир кўрсатади.
Умуртқа поғонаси ва думғазадаги оғриқлар
Ҳомиладорликнинг биринчи триместриданоқ ўсаётган қорин ноқулайлик туғдириши мумкин. 15-16 хафтадан бошлаб эса, тез ўсиб бораётган бачадон таъсири остида келажакдаги онанинг ҳолати жуда ўзгаради. Бачадон барча тортишишларнинг сабаби бўлади, чунки у катталашиб, тўқималарни ва органларни пастга тортади. Умуртқа поғонасига жуда катта юк тушади – ахир, у органлар, тўқималар, бўғимларни ушлаб туриш учун мўлжалланган. Ҳомиладорлик пайтида оғриқ бўйин ва кўкрак минтақасида, думғазада, пастки орқа қисмида пайдо бўлиши мумкин.

Ўсиб бораётган бачадон туфайли тортишиш маркази ўзгаради, бу умуртқанинг ҳолатиниг кучли ўзгаришига олиб келади, чунки умуртқа барқарорроқ позитсияни «излайди». Натижада бел оғриғИ келиб чиқади. Учинчи триместрда умуртқа поғонасини барқарорлаштириш, бел оғриғининг олдини олиш муҳимдир. Ахир онанинг бошидан кечирган стресс болага хам таъсир кўрсатади. Бунга йўл қўймаслик керак! Ноёб методлардан фойдаланган ҳолда, остеопатия нохуш аломатлардан халос бўлишга, орқа тарафдаги тортишишларни юмшатишга, ҳомиладорлик жараёнини она ва бола учун янада қулай қилишга, келажакдаги онанинг скелети ва бўғимларини яқинлашиб келаётган туғриққа тайёрлашга ёрдам беради.
Шишлар
Ҳомиладорлик пайтида мунтазам лимфатик дренаж тақиқланган. Аммо остеопатик лимфатик дренаж усуллари классик лимфатик дренаж массажидан тубдан фарқ қилади. Улар биринчи навбатда танадаги суюқлик метаболизмини қайта тақсимлашга, лимфа ва қон оқимини нормаллаштиришга ва натижада ортиқча суюқликни энг енгил усулда олиб ташлаш орқали шишдан халос бўлишга қаратилган. Диафрагма билан ишлаш туфайли тажрибали остеопат қорин бўшлиғидаги босимни нормаллаштиради, тос суягидаги тиқилишни кетказади, ички ва жинсий аъзолар фаолиятини нормаллаштиради – шу билан келажакда шиш пайдо бўлиш хавфини камайтиради.
Ҳомиланинг нотўғри жойлашиши
Туғруққа яқинроқ – одатда 32-34 хафталарда – бола инстинктив равишда тўғри позитсияни эгаллаши керак, бунда болани боши пастга бўлади. Аммо баъзида чақалоқ тўғри позитсияни эгаллашга улгура олмай қолади ёки ўгирила олмай қолади ва боланинг боши онанинг диафрагмаси тарафда бўлиб қолиши, ёки бола диагонал ёки кўндаланг ҳолатда жойлашиши мумкин. Шифокорлар чақалоқни тўғри ҳолатга келтиришга ёрдам берадиган бир қатор техникаларга эга.
Аммо ҳомилага қандайдир таъсир ўтказиш, уни ўгирилишига «мажбурлаш» хавфли ва уни ҳеч ким бажармайди. Лекин, остеопатларнинг арсеналида тос ва қорин диафрагмаларининг ҳолатини яхшилаш, юқори кўкрак қафаси, бачадоннинг мушак қатламлари, унинг ҳолатини оптималлаштиришга ёрдам берадиган турли хил усуллар мавжуд. Бу усуллар эса чақалоқнинг ўзи позитсиясини алмаштириши учун қулай шароитларни яратади.