Homiladorlikning 6 haftaligida nimalar bo'ladi

Ҳомиладорликнинг 7 ҳафталигида нималар бўлади

Bu maqolani sun'iy intellekt bilan xulosa qiling

7 ҳафта: ҳомилангиз катталиги гўёки ловия доначасидек

Сиз биринчи триместрингизнинг ярмидан кўпини расман ўтказдингиз. Сиз ўзингизни ажойиб ҳис қилсангиз ва ҳомиладорга ўхшамасангиз ҳам ажабланманг, ичингизда кўп нарса бўляпти.

Кичкинтойингизнинг ҳажмини ҳомиладорликнинг дастлабки ҳафталарида нарсалар билан таққослаш ғалати туюлиши мумкин, аммо бу нормал ҳолат. Бу сизнинг нуқтаи назарингиз ва бошқаларнинг қарашлари ўртасидаги чалкашликнинг олдини олишга ёрдам беради, чунки болани нарсалар билан таърифлаганда ҳамма бир хил тасаввур қилишади. Шундай қилиб, ҳомиладорликнинг 7 ҳафтасида, болангиз маккажўхори дони ёки малина, узум, майда ловия ёки ҳатто черника катталигида бўлади. Сизнинг бачадонингиз эса ўртача катталикдаги апелсин ўлчамига тенг. Гап нима ҳақда кетаётганини тушунганингизга аминман.

Болангиз ҳомила пайдо бўлган даврдан 10 000 баравар катта, аммо сиз ҳали ҳам у бачадонингизда кичик ловия сингари сакраётганидан хабардор эмассиз. Бу иккинчи триместр ўртасида содир бўлади.

7 ҳафтада танангиздаги жисмоний ўзгаришлар

7 ҳафтада қабзият сизнинг дўстингиз бўлиши мумкин. Ҳомиладорлик пайтида йўғон ичак бироз сустлашиши мумкин, прогестерон гормони эса ич келтириш таъсирини кўрсатади. Бу сизга кўп миқдорда суюқлик ичишга ёрдам беради, чунки ҳомиладорлик пайти суюқлик жуда муҳим.

Бундан ташқари, сиз ҳомиладорликнинг барча эрта аломатларини янада кучлироқ ҳис қиласиз. Кўнгил айниш, баъзи маҳсулотларни кўтара олмаслик, қусиш ва ҳатто жиғилдон қайнаши кун давомида сизга ҳамроҳ бўлши мумкин.

Кўп миқдорда ажраладиган сўлак сизни тез-тез ютинишга мажбур қилади. Сиз ҳатто сўлакча тақиш кераклигини ҳис қилишингиз мумкин. Оғиз бўшлиғи гигиенасида эҳтиёт бўлинг, аммо тиш чўткангизни қанчалик чуқур киритсангиз, қайт қилиш рефлекси шунчалик сезгир бўлиши мумкинлигини ҳам инобтага олинг.

Ҳуснбузарлар тошганлиги сабабли сиз ўзингизни иккинчи ўсмирлик даври бошлангандек ҳис қилишингиз мумкин. Ҳомиладорлик пайтида бу ҳодиса фақат танангиздаги гормонлар таъсирида рўй беради.

Сиз ўзингизни иссиқликка жуда сезгир деб билишингиз мумкин ва кийимингизни иложи борича тезроқ ечишни хоҳлашингиз мумкин. Бу сиркулясияланаётган қон ҳажмининг ўта кўпайиши ва ҳомиладорликнинг дастлабки ҳафталарида тез-тез учрайдиган гормонал “сакрашлар”лар билан боғлиқ.

Ўзингизда қорин пайдо бўлаётганини ҳис қилишингиз мумкин, аммо ҳомиладорликнинг 12 ҳафтасидан сўнггина бачадонингиз тосдан кўтарила бошлайди. Баъзи аёллар биринчи триместрда бир неча килограммга семиришади, бошқалари вазн йўқотишади, бу мутлақо индивидуалдир.

Сиз ҳар доим ўзингизни чарчагдай ҳис қилишингиз мумкин ва қанча кўп ухласангиз ҳама ёрдам бермайди. Аммо ҳомиладорликнинг дастлабки босқичларида бу кенг тарқалган симптом бўлиб, 1-триместр охирида энергия даражаси нормал даражага қайтади.

7 ҳафтада сиздаги ҳиссий ўзгаришлар

Ушбу ҳафтада ҳиссий соҳада катта ўзгаришлар кутилмайди. Сиз ҳали ҳам ҳомиладор эмасман ва барча симптомлар бошқа нарсадан келиб чиққан деб ўйлашингиз мумкин.

Агар сизда ҳомиладор бўлишга ҳаракат қилаётган, аммо муваффақият қозона олмаётган дўстларингиз бўлса, уларга нисбатан ўзингизни айбдор ҳис қилишингиз мумкин. Уларнинг ҳис-туйғуларига эҳтиёт бўлинг, лекин ички ҳис-туйғуларингизга ҳам бефарқ бўлманг.

Ушбу ҳафтада ҳомиладор бўлганингизни англашингиз мумкин. Сиз қандай ота-она бўлар эканман деб хавотирга тушишингиз мумкин ва кичкина болани вояга етказиш фикри сизни жуда қўрқитади. Бу ҳақда кўп ўйламасликка ҳаракат қилинг ва ўз қобилиятингизга ишонинг. Иложи бўлса, онангиз билан ёки болали ва эҳтимол, шундай ҳис-туйғуларни бошдан ўтказган бошқа аёллар билан гаплашинг.

7 ҳафтада болангиздаги ўзгаришлар

Кичкинтойингизнинг суяклари шакллана бошлайди ва уларнинг юз хусусиятлари таниш бўлиб боради. Оилавий бурни шакллана бошлайди, сиздан мерос қилиб оладиган лабларни айтмасак ҳам бўлади. Бошининг орқа қисми олд томонга нисбатан тезроқ ўсади.

Еттинчи ҳафтада уларнинг оғизлари ва тиллари, оёқ-қўллари билан бирга шакллана бошлайди. Ҳозирга қадар улар ҳали ҳам кўкрак томондан ўсиб чиқаётган эшкакларга ўхшайди, аммо вақт ўтиши билан уларнинг шакллари одамникига ўхшаш бўлиб боради.

Ушбу ҳафтада ривожланишнинг кўп қисми мияда юз беради, ҳар дақиқада 100 га яқин янги мия ҳужайралари шаклланади. Агар сиз очликни ҳис қилсангиз, ажабланарли эмас; боланинг бу ўсиши озиқ-овқатдан юқори энергия олиш билан бирга кечади.

Болангизнинг жинсий безлари ҳомиладорликнинг 7 ҳафтасида шакллана бошлайди, аммо болангизнинг ўғил ёки қизлигини УТТда аниқлаш жуда қийин.

Болангизнинг буйраклари қаерда бўлиши керак бўлса шу эрда бўлади, аммо улар ҳали ҳам болангизнинг қонини филтрлашни бошламаган. Тез орада улар сийдик чиқаришни бошлайдилар, у амнион суюқликнинг катта ҳажмини ҳосил қилади, ва бола амнион суюқликда бола кейинги 7 ой давомида сузиб юради.

7 ҳафта учун маслаҳатлар

Стоматолог қабулига ёзилинг. Оғиз бўшлиғи гигиенаси ва милк касаллиги муддатидан олдин туғиш ва бошқа асоратлар билан боғлиқ. Ҳомиладорлик пайтида оғиз бўшлиғини қандай қилиб соғлом сақлаш ҳақида ўз стоматологингиз билан гаплашинг. Ҳомиладор эканлигингизни уларга айтинг, чунки ҳомиладорликнинг ҳар қандай босқичида рентген нурлари хавфли бўлиши мумкин.

Кўпроқ занжабил ейишга ҳаракат қилинг. Кўпгина аёллар, занжабилли пишириқлар, занжабил пивоси ёки занжабилли конфетлар кўнгил айнишини енгиллашишига ёрдам беришини айтишади. Энгил салатлар истъэмол қилинг, ҳар бир овқатланиш орасини узоқ чўзманг. Агар сиз ҳозир чой ёки қаҳва ичолмасангиз, ташвишланманг. Кўп аёллар, бу ҳомиладорлик пайтида пайдо бўладиган кўплаб жирканишларнинг биринчиси, деб айтишади. Ўтли ёки ялпизли чойни синаб кўринг ёки музли совуқ сув ичинг.

Тузли овқатларни эманг ва ўз омборингизни мураббо билан тўлдиринг. Бу пайтда кўп аёллар шўр, сиркали таомларни эйишни хоҳлайдилар ва уларни газак сифатида еганларида, улар оғир овқатларга қараганда осон ҳазм бўлади. “Б” витаминлари кўп бўлган ва озуқавий қимматли бўлган ёпилмаларни (консерваларни) қидириб топинг.