Mavzu davomida
8 ҳафта: ҳомилангиз катталиги гўёки гилосдек
Биринчи триместр охирига атиги 4 ҳафта қолди, бу узоқ муддатга ўхшамаслиги мумкин. Аммо боланинг шаклланиш жараёнида унга зарар келтириши мумкин бўлган токсинлар, вируслар ёки кимёвий моддалар таъсирини чеклаб, эҳтиёткор бўлиш жуда муҳимдир. Бироқ, ушбу маслаҳатни нотўғри қабул қилманг, шунчаки билиб қўйинг ва соғлом бўлишга эътибор қаратинг.
Мен қандай кўринишдаман?
8 ҳафтада сиз ҳали ҳам ҳомиладорга ўхшамайсиз, лекин сиз, албатта, ҳомиладордек кўринишни хоҳлайсиз. Боланинг бачадонда ўсиши ва мустаҳкамланишига ёрдам бериш учун ҳомиладорлик гормонлари кечаю кундуз ишлайди. Сизнинг кўкракларингиз катталашган ва оғирлашган бўлиши мумкин, ва белингиз эса тезда йўқолади. Сиз тез-тез бош айланишини ҳис қилишингиз мумкин. Сиз буларнинг ҳаммасини ҳомиладорликнинг дастлабки белгиларига киритишингиз мумкин.
Совутгичда нима бор?
Бу ҳафтада, эҳтимол, сиз ўзингизни ҳали ҳам ёмон ҳис қиласиз ва бирон бир муайян овқатни истеъмол қилмайман деб ўйлайсиз. Баъзи мутахассисларнинг таъкидлашича, бу болани потенсиал зарарли овқатлардан ҳимоя қилишнинг табиий усули. Агар сизда овқатга истак кучайган бўлса, улар қанчалик ғалати туюлмасин, улардан воз кечманг. Баъзи аёллар, ҳақиқатдан ҳам, бўр, қум ва ҳатто лой каби ноозиқ-овқат маҳсулотларни истайдилар. Бироқ, улар чегарадан ўтиб кетганда, хоҳишингизга қарамай уни чеклаш лозим.
Ҳомиладорликнинг 8 ҳафтасида бўлганингизда, сиз жисмоний юкламаларга чидамлилик одатдагидек эмаслигини ҳис қилишингиз мумкин. Сиз ҳансирашингиз ёки жуда тез чарчашингиз мумкин. Машқлар дастурини кам юкламали ва организмга камроқ таъсир кўрсатадиганларига ўзгартириш ҳақида ўйлаш вақти келди. Лекин ҳар куни ҳаракат қилиш ва кун тартибингизга баъзи машқларни киритиш ҳали ҳам муҳим ҳисобланади. Ҳомиладорлик даврида ортиқча вазн қўшиладиган аёлларда мураккаб туғруқ бўлиши ва акушерлик асоратлари хавфи юқори бўлиши мумкин.
8 ҳафтада танангиздаги жисмоний ўзгаришлар
Таққослаш нуқтаи назаридан, бу ҳафта сизнинг бачадонингиз грейфурт ёки катта апелсин ўлчамига эга бўлади. Ҳомила эса – кичик олхўри ўлчамидек бўлади.
Кўнгил айниши доимий ҳамроҳ бўлиши мумкин. Баъзи баҳолашларга кўра, ҳомиладорликнинг 1-триместрида аёлларнинг 70-80% кўнгил айниш кузатилади. Овқатланиш вақтини ўтказиб юбормаслик, тез-тез ҳазм қилиш осон бўлган овқатларни истеъмол қилиш орқали қонингиздаги қанд миқдорини туширмасликка ҳаракат қилинг. Фойдали деб ўйласангиз ҳам, ўзингиз ёқтирмаган нарсаларни ейишга ўзингизни мажбурламанг.
Ушбу ҳафтада сиз ўзингизни янада оғирроқ ёки тўлишгандек ҳис қилишингиз мумкин. Сиз тўйиб овқатлангандан сўнг ёки ҳожатга боришингиз керак бўлганда, ўзингизни ёмон ҳис қилишингиз мумкин. Аммо ташқи томондан хали ҳомиладорлигингизни билдирадиган ҳеч қандай белгилар ёқ, қорнингиз ҳам олдингидек текис.
Белингиз одатдагидан бироз катталашаётганини кўришингиз мумкин. Ҳали ҳомиладорлар учун мўлжалланган кийимларни кийишни бошлаш вақти келмади, лекин сиз ҳомиладорликнинг 8 ҳафтасида эластик белбоғли шим ва юбкаларга ўтишингиз мумкин.

Бу ҳафтада сиз янада чарчайсиз, ва ётиб дам олишни хоҳлайсиз. Баъзида ўзингизни умуман ухламагандек ёки тўйиб ухламагандек ҳис қилишингиз мумкин. Сиз тунни орзиқиб кутишингиз мумкин. Пешиндан кейинги дам олиш жуда фойдали бўлиши мумкин, шунинг учун иложи борича дам олишни ёки кундузги уйқуни режалаштиришга ҳаракат қилинг.
Сиз 8 ҳафтадан бошлаб бел оғриғини ҳис қилишингиз мумкин. Оғриқ ҳомиладорликкача бўлган оғриқдек бўлмаслиги мумкин. Ҳозирги вақтдаги бел оғриғи одатда катталашган бачадоннинг умуртқа поғонасининг пастки қисмига бўлган босими натижасидир. Белдаги оғриқ ҳомиладорлик пайтида бир пайдо бўлиб, бир йўқолади ва гормон даражасининг кўтарилишига боғлиқ бўлади.
8 ҳафтада сиздаги ҳиссий ўзгаришлар
Сизда ҳомиладорманми ёки буларнинг барчаси тасаввуримдами деб шубҳалана бошлашингиз мумкин. Эҳтимол сиз ҳали ҳам шифокорга бормаган бўлишингиз мумкин, шунинг учун сиз ўз симптомларингизга таянасиз. Сабрли бўлинг. 8 ҳафта ҳамма ҳафталар каби муҳим, фарзандингиз эса ҳомиладорликнинг дастлабки босқичидан бошлаб биринчи 6 ҳафта ичида жуда ривожланди.
Сиз ўзингизни ғамгин ва асабий ҳис қилишингиз мумкин. Бундан ташқари, кайфиятнинг ўзгариб туриши ва баъзи одамлардан нафратланиш ҳам нормал ҳолдир. Бу жуда ёқимсиз ҳис-туйғулар, чунки сиз нега ўзгариб қолганингизни ҳаммага тушунтириш керак деб ўйлайсиз. Агар сиз ҳали ҳам сирингизни ошкор қилишни истамасангиз, бу янада қийин бўлади.
Сиз болани кичкина одам сифатида тасаввур қилишингиз, у ким бўлади: ўғил ёки қиз, ҳатто болалар исми ҳақида ўйлашингиз мумкин. Фарзандингиз сизнинг ҳаётингизга қандай таъсир қилиши ҳақида ўйлаш сизнинг барча вақтингизни олиши мумкин.
8 ҳафтада фарзандингиздаги ўзгаришлар
Бу ҳафтада фарзандингизни расмий равишда ҳомила деб аташ мумкин. Қолган ҳафталарда у шундай деб аталади ва туғилгандан кейин у “чақалоқ” деб аташади. Шу билан бирга, бу вақтда баъзи жуфтликлар ўз ҳомилалари учун лақаб топишади. Лекин эҳтиёт бўлинг, кейинчалик бундай лақаблардан воз кечиш жуда қийин бўлиши мумкин!
Кичкинтойингиз бу ҳафтада тахминан 1,5 сантиметр бўлади ва ниҳоят ўзининг кичкина думидан қутулади. Аммо у барибир бошга ўхшайди, пешонаси катта ва танаси кичкина бўлади. Хавотир олманг, кейинги бир неча ҳафта ичида у чўзилади ва кичкина бўлиб кўринган оёқлари ўсади ва нормал шаклга кела бошлайди.
Бу ҳафтада болангиз бурунларининг учида нуқта пайдо бўлади. Унинг қўл ва оёқ бармоқлари, лаблари, қовоқлари ва оёқлари аниқлашади. Ҳозирги пайт унинг кўзлари юзининг икки томонида, бир-биридан узоқ жойлашган.
8 ҳафтада болангизнинг юрагида, ҳаво оқимини томоғидан ўпкасига ўтказишга ёрдам берадиган клапанлар ва найчалар ҳосил бўлади. Эшкакларга ўхшаш оёқлари ва қўлларида кичик тузилмалар бўлади, кейинчалик улардан қўл ва оёқ бармоқлари ўсиб чиқади.
Бу ҳафтада болангиз бироз ғайриоддий ҳаракатлар қилади, улар жуда секин бўлганлиги учун, сиз уларни сезмайсиз. У ҳанузгача “К” шаклида, фасолга ўхшаш бўлади, аммо бачадонингизда сакрайди ва ўйнаб юради.
Кичкинтойингизнинг суяклари 8 ҳафтадан бошлаб шакллана бошлайди ва бу босқичда улар кичкина қўлларини тирсак ва билак бўғинларида букиши мумкин.
8 ҳафта учун маслаҳатлар
Катталашган кўкракларингизни ушлаб турадиган, ўзингиз учун қулай бўлган бюстгалтер сотиб олинг. Ушбу босқичда ҳомиладор ва эмизиклилар учун мўлжалланган бюстгалтерларга ҳали эрта, аммо мутахассис билан маслаҳатлашиш лозим.
Марафон кунларидан, яъни эрталабдан кечгача юриш керак бўлган кунлардан қочинг. Агар чарчоқни ҳис қилсангиз, жисмоний юкланмаларингиз ҳақида эҳтиёткорлик билан қарор қабул қилинг ва дам олинг.
Ҳомиладорлар учун мўлжалланган, туғруққача фойдаланиш мумкин бўлган ёстиқ сотиб олиш ҳақида ўйлаб кўринг. Узун тўртбурчак ёстиқлар катталашаётган қоринни қўллаб-қувватлаш ва ҳомиладорликнинг эрта муддатларида оғриқни енгиллаштириш учун жуда мос келади.
Ҳомиладорлик пайтида кимдан тиббий хизмат олишни хоҳлашингиз тўғрисида ўйлаб кўринг. Боласи туғилган дўстларингиз билан суҳбатлашинг, нима қила олишингизни ўқинг ва эрингиз билан унинг истакларини ҳам ҳисобга олиш бўйича ўзаро қарорлар қабул қилинг.