Homiladorlik testi qanday o'tkaziladi

Ҳомиладорлик тести қандай ўтказилади

Bu maqolani sun'iy intellekt bilan xulosa qiling

Ҳомиладорлик тести нима?

Ҳомиладорликнинг натижаларини аниқлаш ва ташхисни тасдиқлаш учун ишлатиладиган тестлар ҳомиладорлик тестлари деб аталади. Инсон хорионик гонадотропини деб аталадиган  ҳCГ гормони даражасини ўлчаш ҳомиладорликни тасдиқлаш учун ишлатиладиган асосий тестдир. Оддий шароитларда қон ёки сийдикда ушбу гормоннинг кўпайиши ҳомиладорлик ҳолатини тасдиқлашнинг биринчи усулларидан бири ҳисобланади. Бироқ, эктопик ҳомиладорлик ҳолатида ва баъзи ўсма касалликлари мавжуд бўлганда, ҳCГ гормони даражасини одатдагидан юқори даражада ўлчаш мумкин. Шу сабабли, баъзи ҳолларда ҳомиладорликни аниқ аниқлаш учун ушбу тестга қўшимча равишда бачадон деворининг ултратовуш текшируви ўтказиш талаб этилади.

Ҳомиладорлик тестларининг турлари қандай?

Тухум ҳужайранинг сперматозоид билан уруғлантирилиши билан уруғланган тухум ҳужайраси бачадон деворига жойлашади ва трофобласт деб аталадиган эмбрион ҳужайраларга айланади ва ҳCГ гормони бу ҳужайралардан тезда ажралиб чиқа бошлайди. Ҳомиладорлик тести деб асосан ушбу гормон даражасига кўра аниқланади. Оддий шароитларда қон ва сийдикда аниқланадиган бу ҳCГ ўлчови икки хил усулда амалга оширилади:

Қон орқали ҳомаладорликни аниқлаш

Ҳомиладорлик ташхиси лаборатория шароитида одамдан олинган қон намунасини текшириш ва қондаги ҳCГ гормони даражасини аниқлаш орқали амалга оширилиши мумкин. ҳCГ гормони ҳомиладорликнинг биринчи кунларида, ҳатто ҳайз кўришдан олдин аниқлаш мумкин. Шу сабабли, ҳомиладорликни жинсий алоқадан кейин тухум ҳужайра уруғламса 8-11 кун ичида қондаги ҳCГ ни ўлчаш орқали аниқлаш мумкин ёки ҳомиладорлик содир бўлмаганлигини аниқлаш мумкин. 

Ҳомиладор бўлмаган аёлларнинг ҳCГ даражаси 1 мИУ / мл дан кам. Ҳомиладорликнинг бошланиши билан ҳCГ даражаси 5 баробар тез кўпаяди ва 5 мИУ / мл га етади, кейин кейинги ҳафталарда ҳам ортиб боради ва ҳомиладорликнинг 8-10 ҳафталарида энг юқори даражага етади. Ҳомиладор аёлларнинг тахминан 50 фоизида қон таҳлилидаги ҳCГ даражаси ҳайз кўриш кечикишининг биринчи кунида 25 мИУ / мл ни ташкил қилади. Шунинг учун қонда ҳCГ ни ўлчаш ҳомиладорликнинг аниқ ташхиси учун энг ишончли усуллардан биридир.

Сийдик таҳлили орқали ҳомалдорликни аниқлаш

Ҳомиладорликни анқилаш усулларидан яна бири бу пешоб орқали аниқлаш ҳисобланади. Қон таҳлилидан фарқли равишда пешобда оддий уй шароитида ҳам ҳомиладорлик тестини ўтказиш мумкин. Қон таҳлилларида ҳайз келишидан олдин анқилаш мумкин бўлса, пешобда ҳайз кечикишидан 1 чи кунидан бошлаб 10-кунигача аниқлаш мумкин ҳамма аёлларда организим фаолияти ҳар хил бўлганлиги ҳисобига натижалар турли вақтда намоян бўлади айрим аёлларда ҳайз кечикишнинг 11-12 кунлари натижа чиқади. Оддий ҳомиладорлик тестини барча дорихоналарда топиш мумкин ҳайз кечикишининг 1 чи кунида эрталабги пешобни тоза қуруқ идишга олиб тестда кўрсатилган вақт ичида пешобда тутиб туриш зарур ва натижани 5 дақиқадан сўнг кўриш мумкин. Натижа агар 1 та чизиқ кўрсатса ҳомиладорлик мавжуд эмас, аксинча, 2 та чизиқ кўрсатса ҳомиладорлик мавжуд ҳисобланади.

Sistitning belgilari qanday?