Mavzu davomida
Чойнинг фойдалари
Чой антиоксидант хусусиятлари билан инсон танасига жуда кўп ижобий таъсир кўрсатиши мумкин. Ушбу таъсирларни қуйидагича санаб ўтиш мумкин:
Чой юрак саломатлиги учун фойдали бўлиши мумкин
Қора чойда юрак саломатлиги учун фойдали бўлган флавоноидлар деб аталадиган бир гуруҳ антиоксидантлар мавжуд. Чой билан бирга флавоноидларни сабзавот, мевалар, қора шоколадда топиш мумкин. Флавоноидларни мунтазам равишда истеъмол қилиш юқори қон босими, холестерин ёки семириш каби касалликлари учун кўплаб салбий омилларини камайтиришга ёрдам беради.
Тадқиқот шуни кўрсатдики, 12 ҳафта давомида қора чой ичиш триглицеридлар миқдорини 36% га, қондаги қанд миқдорини 18% га камайтиради ва ЛДЛ / ҲДЛ плазма нисбатини 17% га камайтиради. Яна бир тадқиқот шуни кўрсатдики, кунига уч стакан қора чой ичганларда юрак хасталиги ривожланиш хавфи 11 фоизга камаяди.
Чой ҳам қон босимини пасайтиришда самарали.ўтказилган айрим тадқиқотда, олти ой давомида ҳар куни уч стакан қора чой ичганлар систолик ва диастолик қон босимининг сезиларли даражада пасайишини кўрсатдилар.
Чой ичак саломатлигини яхшилаши мумкин
Бундан ташқари, қора чой зарарли моддаларни ўлдирадиган ва ичак бактерияларини ва иммунитетни оширадиган, овқат ҳазм қилиш трактининг шиллиқ қаватини зарарлайдиган микробларга қарши хусусиятларга эга.
Қон томир касаликларини камайтиришга ёрдам бериши мумкин
Қора чой устида олиб борилган тадқиқотларнинг яна бир қизиқарли натижаси шундаки, у инсулт хавфини камайтиради.
10 йил давомида 74 961 киши иштирок этган тадқиқотда кунига тўрт ёки ундан кўп пиёла қора чой ичганларда инсулт хавфи чой ичмайдиганларга қараганда 32 фоизга кам эканлиги аниқланди.
Турли тадқиқотдаларда кунига уч стакандан кўпроқ чой (қора ёки кўк чой) ичган одамларда кунига бир пиёладан камроқ чой ичганларга қараганда инсулт хавфи 21 фоизга камайганлиги аниқланди. Ушбу натижалар кузатув тадқиқотларидан келиб чиққанлиги сабабли, уларни тасдиқлаш учун кўпроқ тадқиқотлар талаб этилади.

Чой қондаги қанд миқдорини пасайтириши мумкин
Қора чой организмда инсулин оширишга ёрдам берадиган молекулаларни ўз ичига олганлиги сабабли, шакарсиз чой қон шакарига ижобий таъсир кўрсатилди.
Ҳужайралар устида ўтказилган тадқиқотида чой ва унинг таркибий қисмларининг инсулинни кучайтирувчи хусусиятлари ўрганилди. Натижалар шуни кўрсатдики, қора чой инсулин фаоллигини 15 мартадан кўпроқга оширади. Шунингдек, чойда топилган эпигаллокатехин галлат деб аталадиган бирикма инсулин даражасини яхшилаши аниқланган.
Чой таркибидаги компонентлар саратон ҳужайраларида самарали бўлиши мумкин
Лаборатория тадқиқотида чой таркибидаги полифенолларнинг саратон ҳужайраларига таъсири таҳлил қилинди. Тадқиқот натижасида қора ва кўк чой саратон ҳужайралари ўсишини олдини солиш ва янги ҳужайралар ўсишини камайтиришда рол ўйнаши мумкинлиги кўрсатилди.
Бошқа бир тадқиқот қора чой таркибидаги полифенолларнинг кўкрак саратонига таъсирини таҳлил қилди. Қора чойнинг гормонга боғлиқ бўлган кўкрак ўсмаларининг тарқалишини олдини олишда фойдалари аниқланган.
Диққатни ошириши мумкин
Қора чойда кофеин деб аталадиган модда мавжуд бўлиб, у ҳушёрлик ва диққатни кучайтиради ва миядаги алфа фаоллигини оширади, дам олишни ва диққатни яхшилайди.
Чойнинг зарари
Ҳар қандай озиқ-овқат каби, чойни ортиқча истеъмол қилиш баъзи салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Ҳар бир инсоннинг метаболизми, генетик мойиллиги ва овқатланиши ҳар хил бўлгани учун, улар турли дозаларда истеъмол қилинади. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, баъзи одамлар 3 стакан чойдан кейин айрим ножўя таъсирларни бошдан кечиришлари мумкин, бошқалари эса 5 стакан чойдан кейин уларни айрим ножўя таъсирларни ҳис қилишлари мумкин.
Стресс ва безовталикнинг кучайиши ва уйқу сифатининг пасайиши
Чой барглари табиий равишда кофеинни ўз ичига олади. Кўп одамлар кофеинни ҳаддан ташқари истеъмол қилиш уйқусизликка олиб келишини билишсада, айрим одамлар стресс, ташвиш ва безовталик ҳисси кофеин туфайли юзага келиши мумкин.
Бош оғриғи
Вақти-вақти билан кофеин истеъмол қилиш муайян турдаги бош оғриғини енгиллаштиришга ёрдам беради. Бироқ, сурункали қўлланилганда, у тескари таъсир кўрсатиши мумкин. Сурункали бош оғриғида кофеин истеъмолини ҳисобга олиш керак. Шу сабабли, чой ёки қаҳва каби кофеинли ичимликларни камайтириш ёки бир муддат тўхтатиб вазиятнинг яхшиланганлигини текшириш мумкин.
Ҳомиладорликнинг асоратлари
Ҳомиладорлик даврида чой каби кофеин ўз ичига олган ичимликларни кўп истеъмол қилиш, туғилган чақалоқнинг вазни меъёрдан кам бўлиши каби асоратлар хавфини ошириши мумкин.
Ҳомиладорлик даврида кофеиннинг хавфлилиги ҳақидаги маълумотлар ҳали ҳам тўлиқ аниқланмаган. Шунга қарамай, ҳомиладорлик пайтида кунлик кофеин миқдорини 200 мг дан паст даражада ушлаб туриш фойдали чора ҳисобланади.
Овқат ҳазм қилиш тизимига таъсири
Чой ичак саломатлиги учун фойдали бўлсада, айниқса, оч қоринга истеъмол қилиш баъзи одамларда кўнгил айниши каби ҳолатларга олиб келиши мумкин.