Ҳомиладорликнинг биринчи триместрида қандай парҳезни тутиш керак ва агар ҳомиладорликнинг охирида токсикоз пайдо бўлса, нима қилиш керак, бугунги мақоламиз шу ҳақида.
Mavzu davomida
Токсикознинг аниқ сабабини аниқлаш мумкин эмас
Кўпчилик ҳайрон бўлади, аммо шифокорлар ва олимлар бу саволга аниқ жавоб беролмайди. Энг кенг тарқалган нуқтаи назар: токсикоз – бу гормонал ўзгаришларга ва ҳКГ (ҳомиладорлик гормони)нинг юқори даражасига реактсия. Кўнгил айниши ва қайт қилиш ҳомиладорлик билан боғлиқ бўлмаган бошқа сабабларга кўра хам юзага келиши мумкин. Бу қалқонсимон без ёки жигар касалликлари сабали бўлади. Идеал ҳолда, улар ҳомиладорликдан олдин даволаш керак.
Агар кундалик ҳаётда кўнгил айниш тез-тез учраса, ҳомиладорлик пайтида оғир токсикоз билан касалланиш эҳтимоли катта.
Агар сизда кўнгил айниш ортиқча ишлар, жисмоний машқлар, мигренларга, баъзи ҳидлар ва таъмларга, контратсептивларга реактсия бўлса, у ҳолда ҳомиладорлик пайтида токсикоз эҳтимоли катта.
Токсикоз ҳомиладорликнинг охирида бўлиши хам мумкин
Классик токсикоз ҳомиладорликнинг 9 хафтасидан олдин бошланиб, 14 хафтага қадар тугайди. Баъзиларда бу узоқроқ давом этади ва жуда камдан-кам ҳолларда бутун ҳомиладорлик пайтида ҳамроҳлик қилиши мумкин. Ҳомиладорликнинг охиридаги кўнгил айнишлар – бу узоқ давом этган токсикоз ёки бошқа касаллик: ошқозон яраси, заҳарланиш, қалқонсимон без касалликлари бўлиши мумкин.
Аломатларга эътибор беринг: агар сиз 27-ҳафтада қаттиқ кўнгил айниш ва (ёки) иситма, қорин оғриғи, бош оғриғи бўлса, дарҳол шифокорга боринг.
Токсикоз музлатилган ҳомиладорлик билан бўлиши мумкин.
Ушбу ҳолат аёлни ҳомила чиқиб кетишигача ёки шифокорлар аралашмагунча ҳамроҳ бўлиши мумкин. Бундай ҳолда токсикоз муаммосиз давом этади: на кучаяди ва на секинлашади.
Жуда оғир токсикоз асосан аёл учун хавфлидир
Камдан кам ҳолларда токсикоз хавфли бўлиши мумкин. Токсикознинг оғир намойиши – бу тугамас қайт қилишлар. Бунинг натижасида аёл ҳомиладорликдан олдинги вазнининг 5% гача вазнини йўқотади, сувсизланиб қолади ва организмда асосий микроелементларнинг мувозанати бузилади. Бундай ҳолатда овқатни ҳазм қилиш деярли имконсиз туюлади. Аёл танасининг компенсатсион механизмлари шунчалик ривожланганки, бу болага таъсир қилмайди. Аммо бу ҳолатларда албатта шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Бундай ҳолатлар йўқолган суюқликни қайта тиклаш учун статсионар даволанишни талаб қилади.
Уйқу токсикозининг намоён бўлишини пасайтиради
Биринчи триместрда турмуш тарзингизни кузатиб боринг. Кўп ухлаш сизнинг аҳволингизни яхшилайди. Уй ишларини орқага ташланг, танангиз хоҳлаганча ухласин ва тоза ҳавода кўп юринг.
Кичик ҳажмда ва тез-тез овқатланинг
Кўпгина ҳомиладор аёллар шўр ёки ширин нарсаларни ёқтиради. Биринчи триместрда ўзингизни чекламанг, тўғри овқатланиш тарзини кейинроқ ўрнатиш яхшироқдир. Агар эрталаб ўзингизни яхши ҳис қилмасангиз, туришдан олдин бирон бир шўр нарса ейишга ҳаракат қилинг. Нонушта қилиш вақт талаб қилади, эрталабдан нонушта қиламан деб оч юрганингиз эса аҳволингизни янада ёмонлаштириши мумкин. Биринчи триместрда кичик овқатланишлар қилишдан қўрқманг. Семечка, лимон, занжабил кимгадир ёрдам беради. Иложи борича кўпроқ суюқлик ичинг. Агар сизга сув ёқмаса, шарбатлар ва компотлар ичиб кўринг.

Ёқимсиз ҳидлардан сақланинг
Сиз доим яхши кўрган эрингизнинг туалет суви ҳомиладорлик пайтида тескари таъсир кўрсатиши мумкин. Бу косметикага ҳам тегишли. Шу боис ёқимсиз ҳидлардан ўзингизни узоқ тутинг.
Токсикознинг классик шаклини олдини олиш мумкин эмас
Аммо юқорида биз ҳомиладорлик пайтида кўнгил айниш ва қайт қилишлар касалликлар оқибатида келиб чиқадиган ҳолатлар ҳақида гаплашдик. Ҳомиладорликдан олдин текширувдан ўтиб, бу ҳолатни ўз қўлингизга олишингиз мумкин. Ҳомиладорликни режалаштиришда шифокор билан барча ташвишларингизни муҳокама қилинг, айниқса, иштаҳангиз бузилса, қорин оғриғи, терлаш, асабийлашиш ва ҳоказолар бўлса.