Mavzu davomida
16 ҳафта: ҳомилангиз катталиги гўёки авакадодек
Ҳомиладорликнинг 16 ҳафтасигача сиз бир неча бор шифокор кўригидан ўтган бўласиз. Тиббий текширувларнинг стандарт сериясига ҳомиладорликнинг дастлабки муддатларида ўтказиладиган махсус қон таҳлиллари киритилган. Агар сиз таҳлилларни топширмаган бўлсангиз ёки бирон сабабга кўра уларни ўтказиб юборган бўлсангиз, шифокорингиз билан маслаҳатлашинг. Сизнинг қон гуруҳингиз, қон кўрсаткичлари ва маълум бир касалликларга қарши иммунитетингиз сизнинг соғлиғингиз учун ҳам, болангиз соғлиғи учун текширилиши муҳимдир.
Агар сизда хромосома билан боғлиқ муаммолар хавфи юқори бўлса, сизга “Хорион биопсияси” тести ёки амниотсентез буюрилиши мумкин. Хорион биопсиясини 12 ҳафталиккача ёки ундан кейин амалга оширилиши мумкин. Амниотсентез одатда ҳомиладорликнинг 14-16 ҳафтаси оралиғида амалга оширилади, аммо ҳомиладорликнинг кечки муддатларида ҳам ўтказиш мумкин. Ушбу иккала тест ҳам платсента ва чақалоқнинг бачадонда жойлашган жойини аниқ аниқлаш учун ултратовуш текширувини талаб қилади.
Хўш – нима қилишим керак
Шу вақтдан бошлаб сиз ҳомиладорлигингизнинг одатий босқичига ўтасиз. Сизнинг энергиянгиз қайтиб келди ва сиз чарчаганингизни ўйлашдан ташқари бошқа нарсаларга эътибор қаратишингиз мумкин. Энди сизнинг ҳомиладорлик ва туғруқ таътилини олиш ҳуқуқингизни ўрганиш ва фақат декрет пулига қандай яшашни режалаштириш вақти келди.
Шунингдек, келажакда болани парвариш қилиш ҳақида ҳам ўйлаш вақти келди. Сиз яна уйингиздаги хоналарни тақсимлаш ҳақида ҳам ўйлашни бошлашингиз мумкин. Болалар хонаси қайси хонада бўлади? Болани акаси/опаси билан битта хонага қўйиш керакми? Ушбу омилларнинг барчаси муҳокама қилиш учун вақт талаб этади.
16 ҳафтада танангиздаги жисмоний ўзгаришлар
Ушбу ҳафтада бачадон туби қов суягидан тахминан 16 см масофада бўлади. Бу сизнинг қорнингиз аллақачон аниқ кўриниб турганлигини англатади ва ҳомиладор эканлигингиз аниқ бўлади.
Тишларингизни ювганда милк сезгир бўлиб қолганини, бироз қонаётганини сезишингиз мумкин. Тиш чўткангизни мунтазам равишда ўзгартиринг ва фақат юмшоқ тиш чўткасидан фойдаланинг. Тишларингизни кунига икки марта ювинг, ҳар куни тиш ипидан фойдаланинг ва чиритувчи бактериялар кўпаядиган жой – тилингизнинг орқа қисмини ювишни унутманг. Ҳомиладорлик пайтида камида бир марта стоматологик текширувдан ўтганингизга ишонч ҳосил қилинг. Милкнинг яллиғланиши, гингивит, эрта туғишнинг хавф омилларидан биридир, шунинг учун ҳозир оғиз гигиенаси жуда муҳим.
Сиз ҳали ҳам ич қотишига ва ичакнинг умумий бузилишига мойил бўлишингиз мумкин. Сув, қаттиқ овқатлар, мевалар, сабзавотлар, донли маҳсулотлар ва жисмоний машқлар – буларнинг барчаси ичакнинг нормал ишлашини таъминлаш учун табиий ва самарали воситалардир.
Сизда вагинал ажралма кўпайган бўлиши мумкин, бу таъсирлантирса ҳам инфексия белгиси ҳисобланмайди. Одатда ҳомиладорлик пайтида у сутсимон оқ ёки тиниқ бўлади, аммо агар у қичитмаса ёки ҳидсиз бўлса, ташвишланманг. Вагинадаги шиллиқ ҳужайралар инфексияни ушлаб қолишда ҳимоя ролини ўйнайди.
Сиз энди қориннинг ён томонларида кучли оғриқлар пайдо бўлаётганини сезишингиз мумкин. Катталашаётган бачадонингизни ушлаб турувчи бойламлар ва мушаклар ишлай бошлайди, баъзан эса норозилик билдиради. Кескин ҳаракатлар қилмасликка ҳаракат қилинг, кўпроқ ўтиринг ва иложи бўлса, кўп тик турманг. Агар бу сизнинг ишингизга таъсир қилса, иш жойингизни ўзингиз учун бироз қулайроқ қилиш учун раҳбарингиздан рухсат сўранг.
16 ҳафтада сиздаги ҳиссий ўзгаришлар
Сизга болангиз танангизни эгаллаб олаётгандек туюлиши мумкин, ақлингиз ҳақида-ку гапирмаса ҳам бўлади. Ҳаёлингиз болага шунчалик қаратилган бўлса, ишда ва уйда нима қилиш кераклиги ҳақида ўйлаш қийин бўлади. Ўзини худди шундай сезаётган ёлғиз сиз эмаслигингизни тушунишга ҳаракат қилинг; бу ҳомиладор аёллар учун одатий ҳол.
Агар сизнинг ҳомиладорлигингиз исталмаган ҳомиладорлик бўлса, буни олдиндан ўйлаб кўриш учун вақтингиз бор эди. Кўп аёллар, боланинг ҳаракатларини ҳис қила бошлаганда, 17-18 ҳафтада, ҳомиланинг ҳақиқийлигини англай бошлайдилар. Агар сизда оналик туйғулари бўлмаса, ташвишланманг. Ҳомиладорликнинг ушбу босқичида сиз ўзингизга яхши ғамхўр бўлишингиз ва ўзингизнинг ёки болангизнинг соғлиғини хавф остига қўймаслигингиз муҳимдир.
Боланинг туғилиши аёлнинг ота-онаси билан бўлган муносабатларини ўзгартириши мумкин. Сиз, эҳтимол, ўзингизнинг болалигингизни, унинг қандай бўлганини ва бу сизга қандай таъсир қилганини эслаётгандирсиз. Ушбу ўйланишларнинг барчаси мутлақо нормалдир ва шунчаки аёл ҳаёти учун тарбиянинг муҳимлигини намойиш этади.
16 ҳафтада болангиздаги ўзгаришлар
Ушбу ҳафтада болангиз кўзини ён томонларга ҳаракатга келтириши мумкин. Унинг кўз қовоқлари ҳали ҳам ҳимоя қилиш учун ёпиқ бўлса-да, кўзларини бошқарадиган мушаклар ишлай бошлайди. Қорин девори орқали ёруғ нур тушганда (улар учун, эҳтимол, қизил нурга ўхшаб кетади), кўзларини қисиб қўяди.
Бу ҳафта сизнинг болангиз жуда кўп ҳаракат қилади. Агар сиз илгари ҳомиладор бўлмаган бўлсангиз, сиз ҳали бу ҳақда билмайсиз.

Бу ҳафтада болангиз кичкина оғзини очиши, майда лабларини қимирлатиши мумкин. У нафас олиш ва ютиш ҳаракатлари билан шуғулланади, чунки амнион суюқлиги доимо айланиб туради. Сизнинг кичкинтойингизни фақат бир пиёла суюқлик ўраб турган бўлса ҳам, бу уни илиқ кичкина ҳаммомида ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш учун етарли бўлади. Бу ҳафтада болангиз, эҳтимол киндигини топиб олди ва уни ушлаб туради. Уларнинг ушлаши шунчалик кучли-ки, қон оқишини чеклаб қўйиши мумкин, аммо хавотирланманг, шундай хавф пайдо бўлишидан олдин бола уни қўйиб юборади.
16 ҳафта учун маслаҳатлар
Агар сиз грипп кенг тарқалган ойларда ҳомиладор бўлсангиз, масалан, июн-сентябр ойларида, эмлаш ҳақида ўйлаб кўринг. Ваксина болангизга зарар бермайди ва ҳомиладор аёллар учун ҳимоя омили сифатида тавсия этилади.
Келгуси бир неча ой ичида қорнингиз қандай ўсишини кўриш учун ҳомиладорликнинг бир қатор фотосуратларини олинг. Бу яхши эсдалик бўлади ва сиз буни амалга оширганингиздан хурсанд бўласиз. Бир нечта суратларга эрингизни қўшишни ҳам унутманг; у ҳам сизнинг ҳомиладорлигингизда иштирок этади. Видеокундаликлар ҳам ҳомиладорлигингиз ва унинг ривожланишини кузатиб боришнинг ёқимли усулидир.
Агар сизнинг катта фарзандларингиз бўлса, уларга бу ҳафта янги фарзандингиз ҳақида айтиб беришингиз мумкин. Кўп ўтмай, боланинг қандай тепишини ва ҳаракатланишини кўрсатасиз, албатта, агар буни ҳали қилмаган бўлсангиз. Ушбу босқичда ёки ҳомиладорлик пайтида боланинг тушиш хавфи кам ва бу опа-акаларнинг янги чақалоқ билан боғланиш имкониятига эга бўлиши жуда муҳимдир.
Қуёшдан ҳимоялайдиган кремни унутманг! Терингиздаги тўқ пигмент (меланин) миқдори сепкилга сабаб бўлади ва холлар ҳам бироз тўқроқ рангга киришини сезасиз. Қуёшга қарши аксарият кремлардан ҳомиладорлик пайтида фойдаланиш хавфсиздир ва улар сизга ёки болангизга зарар этказмайди. Ҳам УВА (қариётган нурлар) дан, ҳам УВБ (ёнаётган нурлардан) дан ҳимоя қилувчи кремни қидиринг ва уни тавсияси бўйича қўлланг.