Mavzu davomida
18 ҳафта: ҳомилангиз катталиги гўёки нокдек
Бу ҳафта сиз учун қизиқарли бўлиши керак. Эҳтимол, сиз ҳар бир янги хуруж ва симптомлар ҳақиқатан ҳам сизнинг болангиз бўлиши ҳақида эслатиб туришини аллақачон билгандирсиз. Аммо ҳомиладорликнинг барча белгилари ичида болангизнинг қимирлаётганини билишдан кўра ишончли нарса йўқ. Одатда бу биринчи марта она бўлаётганларда 18 ҳафтада ва олдин болали бўлганлар учун бироз олдинроқ содир бўлади.
Ҳозиргача амнион суюқлик болангизнинг ҳаракатлари пайтида буфер бўлиб хизмат қилди ва бачадонингиз деворидаги нерв охирлари бола билан бевосита алоқада бўлмади, чунки у жуда кичкина эди. Энди сизнинг болангиз анча катта бўлди, ва сиз у ерда қандайдир ҳаракат борлигини сеза бошлайсиз.
Мен сезаётган нарса, болами?
Фарзандингизнинг, сиз ҳис қиладиган биринчи ҳаракатлари қандай бўлишини аниқ тасвирлаш қийин. Кўп аёлларнинг айтишича, бу енгил тебраниш ёки қориндаги кучсиз қўзғалишга ўхшайди. Бошқалар айтадики, гарчи озгина оғриқли бўлса ҳам, бу қориндаги ғулдирашга ўхшайди. Ҳаракатланишни таърифлаш учун ҳар хил сўзлар қўлланилади – шивирлаш, пичирлаш ёки лифтда кетаётганингизда қорнингизда сезиладиган ҳиссиётга ўхшаш нарса. Эҳтимол, сиз ётганингизда ёки ўтирганингизда, бошқа нарсалар билан чалғимаган вақтингизда болангизнинг ҳаракатларини яхшироқ сезаётганингизни билгандирсиз. У ҳақида биринчи марта билганингизда табассум қилмасликнинг иложи йўқ.
Лекин, шуни ёдда тутингки, ҳар бир боланинг ўзининг ҳаракатлари бўлади ва ҳар бир онанинг ўзига хос тажрибаси бўлади. Кўпинча аёллар бу ҳаракатларнинг барчаси шунчаки хаёл деб ўйлашади. Сабр қилинг, кутинг ва кўрасиз. Кўп ўтмай, сиз фарзандингизни ҳис қилаётганингизга шубҳа қилмайсиз.
18 ҳафтада танангиздаги жисмоний ўзгаришлар
Ҳомиладорликнинг 18 ҳафтасида сиз бачадонингизнинг учи қов суяги ва киндик ўртасида эканлигингизни ҳис қилишингиз мумкин. У худди бақувват, мушакли тизмага ўхшайди, унга босилганда босилмайди. Ҳар сафар шифокор қабулига ташриф буюрганингизда, у сизнинг бачадонингиз ҳажмини ўлчайди. Чунки бу сизнинг кичкинтойингизнинг бўйини ўлчаш ва унинг ўлчамини ўша пайтда бўлиши керак бўлган ўлчам билан таққослашнинг энг яхши усули.
Сизнинг бачадонингиз қовун ҳажмига тўғри келади, шунинг учун тосда оғирлик ҳис қилаётганингиз ажабланарли эмас. Кейинги сафар мева дўконида бўлганингизда қовунни қўлингизга олинг ва унинг оғирлигини ҳис этинг. Кун охирига келиб, сиз озгина чарчаганингизни ҳис қилишингиз мумкин.
Агар сиз етарлича вазн йиққан бўлсангиз, чўзилиш белгилари пайдо бўлиши мумкин. Аксарият аёлларда ҳомиладорлик пайтида чўзилиш белгилари пайдо бўлади ва бунга қарши ҳеч нарса қила олмайсиз. Оилавий анамнез ва онанинг ёши каби ортиқча вазнга эга бўлиш ҳам хавф омили ҳисобланади. Юмшатувчи кремни ҳар куни қорнингизга суртинг, аммо чўзилиш белгиларининг олдини олишга даъво қиладиган кремларга кўп пул сарфламанг. Улар кўп фойда келтирмайди.
Эрингиз баланд хуррак отяпти деб ўйлаяпсизми? Фикрингизни қайта кўриб чиқишингиз керак. Бу вақтда, кўплаб ҳомиладор аёллар, хоҳламасалар ҳам, хуррак отишни бошлайдилар. Бунга шиллиқ пардаларнинг ва буруннинг битиши айбдор. Иккита ёстиқда ухлаш ва ёнбошлаб ётиш муаммони ҳал қилишга ёрдам беради. Баъзи аёлларга бурун спрейлари ёрдам беради. Улар бурун ажралмаларини суюлтиришга ёрдам беради ва бурун йўлларида қуруқлик пайдо бўлса, уни намлантиради.
Озиқ-овқат қаерда? Сиз бу ҳафта ҳақиқатдан ҳам иштаҳангиз очилиб бораётганини сезишингиз мумкин. Ҳозиргача бола тез ўсди, аммо кейинги бир неча ҳафтада унинг ўсиш суръати бироз пасаяди. Иккалангизга ёрдам бериш учун музлатгич ва ошхонани турли хил фойдали овқатлар билан тўлдиринг. Узоқ вақтда ҳазм бўладиган ва узоқ вақт давомида очликни қондирадиган ГИ (гликемик индекс) паст бўлган маҳсулотларни изланг.
Қонингизни ҳайдаш учун юрагингиз жуда кўп ишлайди. Сизнинг қон айланишингизнинг умумий ҳажми шу қадар кўпайганки, юрагингиз бутун танангизга қон этказишга улгуриш учун деярли 50 фоизга кўпроқ ишлаши керак. Агар сиз ҳали ҳам чекаётган бўлсангиз, ўзингиз ва болангизга яхшилик қилинг ва чекишни ташланг.
18 ҳафтада сиздаги ҳиссий ўзгаришлар
Агар сиз ҳомиладорлик туфайли ўзингизни ҳолсиз ҳис қилсангиз, ушбу ҳафтада бироз енгилроқ ҳис қилишни бошлашингиз мумкин. Эҳтимол, сиз болангизнинг кўплаб ҳаракатларини биринчи маротаба сезасиз ва ҳомиладорлигингиз ҳақиқат эканини ҳис қиласиз. Фарзандингизнинг ҳаракатлари ҳақидаги янгиликларни бироз яширишни хоҳлашингиз мумкин. Кўп аёллар ҳомиласи билан сирли алоқани ҳис қиладилар, ва буни ошкор этишни истамайдилар. Бу жуда яхши, лекин сиз буни эрингизга ошкор қилишингиз мумкин, у билан самимий бўлишингиз керак.
Агар туғруқ ҳақидаги фикрлар ноодатий туюлган бўлса ҳам, бу ҳафтада у ғайриоддий кўринмаслиги мумкин. Сизнинг катталашиб бораётган қорнингиз ва боланинг ҳаракатлари – барчаси болангиз ҳозирдан туғилишга тайёргарлик кўраётганини эслатиб туради. Ўзингизга бир оз вақт ажратинг ва ҳомиладорлигингиз қандай ўтишини хоҳлашингиз ва “туғруқ режаси” да фаол иштирок этиш учун нима қилишингиз мумкинлиги ҳақида ўйланг.
18 ҳафтада болангиздаги ўзгаришилар
Сиз бачадонда оғирликни сезишингиз мумкин, чунки у ўзида сизнинг болангиз, амнион суюқлиги, йўлдош, мембрана ва киндикни сиғдириши керак. Болангиз айланиб ётганда, тепганида, чўзилаётганда ва бурилаётганда эгаллаётган қўшимча жойни айтмаса ҳам бўлади. Яхшиямки, сизнинг бачадонингиз дастлабки ҳажми ва шаклидан бир неча баравар катталашиб, ўса олиши мумкин бўлган ноёб мушакдир.

Ушбу ҳафтада болангиз бош бармоғини сўриши мумкин. 18 ҳафтада ўтказилган УТТ, одатда ушбу босқичда кўп болалар кичик бармоқларини ушлаб туришларини ва қўйиб юборишни хоҳламасликларини кўрсатади. Баъзи болалар қўл ва оёқ бармоқларида пуфак билан туғилади, чунки улар бир неча ой давомида уларни қўйиб юбормасдан ушлаб турган бўлади.
Кичкинтойингизнинг суяклари мустаҳкамланади, яъни улар кучайиб боради, энди тоғайга кам ўхшайди. Калсий истеъмолини кузатиб боринг ва сут маҳсулотларини етарли даражада истеъмол қилаётганингизга ишонч ҳосил қилинг. Гарчи сут ичмасангиз ҳам, пишлоқ, қатиқ, қаймоқ, музқаймоқ, суяклари билан ейиладиган балиқ ва ҳатто бодомни синаб кўринг. Яшил баргли сабзавотлар таркибида ҳам калсий бўлади.
18 ҳафта учун маслаҳатлар
Ҳали ҳам озгина ичишни яхши кўрасизми? Соғлиғингиз ва болангизнинг соғлиғи учун уни ташланг. Ҳомиладорлик пайтида спиртли ичимликларни истеъмол қилишнинг мумкин бўлган аниқ даражаси мавжуд эмас, энг хавфсизи – ичишни тўлиқ тўхтатиш. Мева шарбатлари, минерал ёки газланган сув, алкоголсиз ичимликлар ёки оддий лимонли сув ичинг.
Агар УТТдан ўтмаган бўлсангиз, унда бу ҳафта УТТдан ўтинг. Аксарият аёлларда УТТ ҳомиладорликнинг 18 ва 20 ҳафталарида ўтказилади, ва энг кенг тарқалгани 2Д УТТ ҳисобланади. Ёлғиз бўлмаслигингиз учун УТТдан эрингиз иштирок эта оладиган вақтда ўтинг. Агар ўзингизни ноқулай ҳолатга солишни хоҳламасангиз, қабулга ёзилаётганингизда тасвирларни ёзиб олиш учун ўз компакт-дискингизни олиб боришингиз керакми ёки йўқлигини сўранг.
Шифокорга бермоқчи бўлган саволларингиз рўйхатини ёзишни бошланг. Ҳомиладорлик пайтида амнезия пайдо бўлиши мумкин, шунинг учун сизда пайдо бўладиган савол ёки муаммоларни ёзиб юриш учун дафтар тутинг. Ва кейин қилишингиз керак бўлган нарса – уни ўзингиз билан қабулга олиб бориш.