Mavzu davomida
4 ҳафта
Имплантатсия вақти! Ушбу ҳафтада, энди бластотсиста деб номланган эмбрион бачадонга йўл топади, ва кейинги 36 ҳафта давомида у ерда яшаш учун қулай жой қидиради. Имплантатсия одатда сиз ҳайзни кутган вақт атрофида содир бўлади, шунинг учун кўпчилик аёллар 4 ҳафтада озгина қон кетганда ажабланмайдилар.
Аммо, фақатгина енгил қон кетиш бўлса, одатдаги ҳайздан эмас, имплантатсиядан қон кетган дейиш мумкин. Ушбу босқичда бачадон девори қон билан тўйинган, шунинг учун ҳар қандай бузилиш енгил қон кетишига олиб келади. Баъзи аёллар, бластотсиста жойлашаётган пайтни чинакам ҳис қила оладилар. Ким болади, балки улар хақдир?
Мен ҳали ҳам ҳаяжонлансам бўладими?
Агар сиз кутган ҳафтада ҳайз бўлмаса, ҳомиладор бўлганлигингиздан шубҳаланишингиз мумкин. Ўзингизнинг ҳайзс сиклларингизни тақвим билан кузатиб бориш бу яхши фикр. Агар танангиз – ўзини одатдагидан бироз бошқача ҳис қилса, ҳомиладорликнинг дастлабки белгиларини сезишингиз мумкин. Агар ўзингизни одатдагидек ҳис қилсангиз, ташвишланманг. Сиз расман 4 ҳафталик ҳомиладор бўлсангиз ҳам, сизнинг танангиз ҳали ҳам ҳомиладорликнинг барча ўзгаришларига мослашмоқда.
4 ҳафталик ҳомиладор бўлганингизда, ҳомиладорлик қон ёки сийдик таҳлиллари билан тасдиқланиши мумкин. Иккала таҳлил ҳам одам хорион гонадотропинини (ХГ) аниқлашга жуда сезгир. Сиз уйда сийдикни текшириб кўришингиз мумкин ва буни амалга ошириш учун энг яхши вақт – эрталабдир. Эрталаб ХГ консентратсияси энг юқори даражада бўлади.
4 ҳафтада танангиздаги жисмоний ўзгаришлар
Сиз тос соҳаси спазмларини ва «тўлиқлик”ни ҳис қилишингиз мумкин. Сиз одатдагидан кўра кўпроқ дам бўлиш ёки газ ажралишини ҳис қилишингиз мумкин.
Агар кўп вақт давомида овқатланмаган бўлсангиз, кўнгил айниш ёки эрталабки оғриқларни бошдан кечиришингиз мумкин. Баъзи озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳиди ёки улар ҳақида ўйлаш ҳам, одатда сиз уларни ёқтирсангиз ҳам, кўнгил айнишига олиб келиши мумкин. Қаҳва, балиқ, қизил гўшт ва ҳатто уй ҳайвонлари учун эмишлар ҳам кўнгил айнишига олиб келиши мумкин.

Сизнинг кўкракларингиз майин бўлиши мумкин ва сўрғичлар янада сезгир бўлиб қолади. Сизнинг кўкракларингиз янада тўлиқ ва юмалоқ кўриниши мумкин, айниқса кўкрагингиз кичик ўлчамда бўлса бу яққол билинади.
Ҳожатга тез-тез боришни хоҳлашингиз мумкин. Сиз одатдагидек узоқ вақт ушлаб туролмайдиганга ўхшайсиз ва сийдик оз-оз ажралади. Буларнинг барчаси сизда қон ҳажмининг кўпайиши ва тўлиқ бачадоннинг сийдик пуфагига бўлган босими билан боғлиқ.
Имплантатсион қон кетишдан кийимингизда кичик доғ бўлиши мумкин.
4 ҳафтада сиздаги ҳиссий ўзгаришлар
Сизда қўрқув ва ҳаяжон ҳисси пайдо бўлиши мумкин. Ҳайзнинг келишини кутиш абадийлик каби туюлиши мумкин, текшириш учун тез-тез ҳаммомга қатнайсиз.
Сиз ўзингизни ҳайзни одатда кутганингиздек ҳис қилишингиз мумкин. Фақат бир оз ҳиссиётлироқ, осон асабийлашадиган ва умуман инжиқроқ бўласиз.
Агар сиз ҳомиладор бўлишни хоҳласангиз, аммо сизда ҳомиладорлик тести салбий бўлса, натижадан ҳафсалангиз пир бўлиши мумкин. Эрингиз ёки жисмоний шеригингиз билан гаплашиб кўринг. Бошқа томондан, агар сиз ҳомиладор бўлишни режалаштирмаган бўлсангиз, аммо ҳомиладор эканлигингизни билиб қолсангиз, бу стресс сабабчиси бўлиши мумкин.
4 ҳафтада фарзандингиздаги ўзгаришлар
Бу ҳафта болангиз ўлчами тўлиқ лола гули уруғи ҳажмига тўғри келади. Уни ҳали ҳам оддий кўз билан кўриш қийин бўлади.
Ҳомиладорликнинг 4 ҳафтасида кўплаб янги ҳужайраларнинг шаклланиши ва бўлиниши содир бўлади. 3 та алоҳида ҳужайралар қатламлари шакллана бошлайди:
•Ташқи қатлам (эктодерма), вақт ўтиши билан тери, кўз, сочлар, асаб тизими, мия ва ҳатто бола тишларининг эмалига айланади.
•Ўрта қават (мезодерма) уларнинг скелети, мушаклар ва буйраклар, тўқималар ва томир (қон айланиш тизими) тизимига айланади.
•Ички қават (эндодерма) вақт ўтиши билан уларнинг ички аъзоларига айланади.
Ҳужайра маълум бир функсияга дастурлаштирилгандан кейин у бошқа ҳужайрага айлана олмайди. Уларнинг ҳар бири бошиданоқ дастурлаштирилган ва нима қилиш кераклигини ва нима бўлиб етилишни билади.
4 ҳафта учун маслаҳатлар
•Дорихона ёки супермаркетдан битта ёки иккита ҳомиладорлик тестини харид қилинг. Энг қиммати ҳар доим ҳам энг яхшиси бўлмайди. Тестни такрорлашингиз учун битта пакетда 2 та таёқча борлигини танланг. Сохта ижобий натижа олишнинг иложиси йўқ, гарчи жуда эрта босқичларда сохта салбий натижа олишингиз мумкин. Тестни давом эттиринг – агар у ижобий бўлса, бу яхши совға бўлади.
•Туғруққача давом этадиган шифокорга ташрифларнинг биринчисини амалга оширинг. Дастлаб ўзингизнинг даволовчи шифокорингизга учрашинг, у сизни даволанишни давом эттириш учун акушерга юборади.
•Ҳаддан ташқари исиб кетишдан сақланинг ва соғлом бўлишга ҳаракат қилинг. Ҳомиладорликнинг дастлабки ҳафталаридаги иситма баъзан боланинг шаклланишига хавф туғдириши мумкин.