Mavzu davomida
Бугунги кунда кесарча кесиш
Узоқ ўтмишда ушбу оператсия аёл учун ўлим жазосига тенг эди, бу оператсияга фақат ўта оғир ҳолатларда мурожаат қилинар эди, ва у оғриқсизлантиришсиз, тикувсиз ва антибиотиксиз ўтказилар эди.
Ҳозирги кунда эса кесарча кесиш аёлларда қўрқинч уйғотмайди, бу кўрсатма ҳақида ҳомиладор аёл олдиндан билади ва у одатда она учун ҳам, бола учун ҳам яхшироқдир. Ушбу мақолада биз кесарча кесиш билан боғлиқ баъзи муҳим саволларга жавоб берамиз
Кесарча кесиш учун нима кўрсатма ҳисобланади?
Бола туғилиши онанинг ҳаётига хавф туғдирса (масалан, платсентанинг олдинда жойлашуви, аёлнинг тос суяги билан ҳомила боши ўлчамларининг тўғри келмаслиги ва ҳк) ва табиий туғруқ орқали тирик ва соғлом боланинг туғилиши шубҳа туғдирса (туғилиш каналининг аномалиялари, ҳомиланинг нотўғри жойлашуви ва ҳк) кесарча кесиш оператсиясини амалга ошириш керак бўлади.
Агар оператсия олдиндан кўрсатилган бўлса, уни режали равишда амалга ошириш яхшими ёки дард келганда амалга ошириш яхшироқми?
Дард тутишлари, ҳомила “ташқаридаги” ҳаётга тўлиқ тайёр бўлганини, унинг максимал даражада ривожланганининг белгисидир. Бундай бола фаолроқ, у сутни яхшироқ ўзлаштиради, гепатит ривожланиш хавфи камроқ ва ҳоказо. Она учун ҳам афзалликлар бор: бачадон яхши бўшайди, тезроқ қисқаради, оператсиядан кейин камроқ терапевтик манипулятсиялар бажарилади. Аммо, агар дард келишни кутиш тактикаси она ва болага катта зарар етказиши мумкин бўлса, у ҳолда кесарча кеиш оператсияси режага асосан амалга оширилади.

Эпидурал анестезия хавфсизми?
Эпидурал анестезия билан боғлиқ қўрқувларнинг аксарияти – бу миш-мишлар. Бугунги кунга келиб, қорин бўшлиғи оператсияларида, шу жумладан, кесарча кесишда эпидурал анестезиянинг бошқа оғриқсизлантириш усуларига нисбатан афзаллиги исботланган ва илмий асосланган. Масалан, оператсия эпидурал анестезия билан амалга оширилса, онада ва ҳомилада медикаментоз депрессия бўлмайди, ичак ва сийдик пуфаги фаолияти тезроқ тикланади, бемор эрта туриши ва мустақил ҳаракат қилиши мумкин бўлади. Албатта, кўп нарса анестезиолог, акушер-гинеколог ва, албатта, беморнинг ўзига боғлиқдир.
Эпидурал анестезияга қарши кўрсатмалар мавжудми?
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар, умуртқа поғонасининг шикастланиши ва аномалиялари, орқадаги йирингли тошмалар, давомли оғир қон кетиши, қон ивишига таъсир қилувчи баъзи дориларни қўллаш, оғриқсизлантириш учун ишлатиладиган дориларга аллергия бўлиши мумкин. Буларнинг барчаси анестезиолог томонидан баҳоланиши ва акушер билан биргаликда оғриқни йўқотиш имконияти ва усули тўғрисида қарор қабул қилиниши керак.
Кесарча кесишдан кейин табиий равишда туғиш мумкинми?
Чандиқ жойи теридай эластик бўлмайди, шунинг учун чандиқ бўйлаб бачадон ёрилиши хавфи ҳар доим мавжуд. Шунинг учун бу масалада юқори малакали шифокорлар ва синчков назорат муҳим. Ултратовуш текшируви билан шунчаки чандиқнинг қалинлигини эмас, балки уни қатламларини кузатиб бориш, бу соҳадаги қон айланишини кузатиш керак бўлади. Бу чандиқ изчил бўлишини, дард тутишларига бардош бера олишини баҳолашга имкон беради.
Туғруқ жараёни ултратовуш текшируви билан амалга оширилса, бу акушерларга ўз вақтида керакли қарорини қабул қилиш учун янада кўпроқ кафолатлар ва имкониятлар беради. Бачадондаги чандиқ билан туғилиш жуда хавфли манипулятсия, у жуда машаққатли, аммо у ўзини оқлайди. Ва кесарча кесишдан кейин ўзлари туғган аёлларнинг деярли барчаси бундан хурсанд.
Кесарча кесишдан қанча вақт ўтгач, янги ҳомиладорликни режалаштириш яхшироқ?
Энг бардошли ва эластик чандиқ тахминан 1,5-2 йил ичида ҳосил бўлади. Агар аёл оператсиядан кўп ўтмай ҳомиладор бўлиб қолса, чандиқ яхши битмаган бўлиб, у ҳомилага бардош бера олмаслиги мумкин. Агар ҳомиладорлик 10-15 йилдан кейин содир бўлса, унда ҳам бачадон ёрилиши хавфи ошади.
Аммо бу ерда ҳамма нарса жуда индивидуалдир. Бугунги кунда яхши тикув материаллари, парвариш қилиш ва тиббий кузатиб боришларни ҳисобга олган ҳолда, кесарча кесишдан 15 йил ўтгач ҳам хавфсиз туғиш эҳтимоли жуда катта. Энг асосийси, ҳомиладорликнинг бошланишидан то бола туғилишигача қаттиқ назоратда бўлиш. Одатда бачадондаги чандиқ билан 40 хафтага қадар камдан кам юришади – бироз олдинроқ туғиш яхшироқ, аммо у ҳолда ҳомила этук бўлиб, туғилиш канали тайёр бўлган бўлиши зарур.