Mavzu davomida
Қандай қилиб тезда ҳомиладор бўлиш мумкин? Шифокорлар жавоб беришади
Биз ҳаммамиз биламизки, ҳомиладорлик овулятсия пайтида содир бўлади, яъни тухум ҳужайра фолликулани тарк этганда – бу ҳайз сиклининг 12-15 кунига тўғри келади. Аммо, аслида, бу олтинчи ёки ҳатто 22-куни содир бўлиши ҳам мумкин. Буни ҳомиладорликни режалаштиришда албатта ҳисобга олиш керак.
Овулятсияни сезиш мумкин: баъзи аёлларда қорин бўшлиғи остидаги енгил тортишиш оғриқлари ва безовталик бўлиши мумкин, аммо сиз ҳеч қандай аломат сезмасангиз ҳам, бу ҳолат нормал хисобланади. Бироқ, фақат овулятсияни кузатиш булан уруғлатиришни тезлаштириш жуда қийин: ҳомиладор бўлиш учун яна бир қатор қоидаларга амал қилишингиз керак.
Нима қилиш керак?
Ёмон одатлардан воз кечинг, Бу ҳомиладорликни режалаштиришнинг биринчи босқичи, эркаклар ва аёллар учун ҳам бир хил аҳамиятга эга босқич. Спиртли ичимликларни истеъмол қилиш сперматогенезга бевосита таъсир қилади, сперматогенез эса ўз навбатида 72 кунни ташкил қилади. Афсуски, аёлнинг тухум ҳужайрасига атроф-муҳитнинг барча омиллари бутун ҳаёт давомида таъсир қилади – 2-3 ой ичида чекишни ва спиртли ичимликларни ташлаш тез ҳомиладор бўлишига ёрдам бермайди.
Аммо, ёмон одатлардан барибир воз кечиш керак: чекишнинг ўзи ҳомиладорлик даврини оғирлаштириши ва ҳомила тушиши, музлаган ҳомила ва туғма патологиялар пайдо бўлиши эҳтимолини ошириши мумкин.
Витаминларни истеъмол қилишни бошланг
Ҳар бир аниқ жуфтликка ҳомиладорликка тайёргарлик кўриш учун витаминларнинг индивидуал рўйхати тузилади. Бирон бир дори-дармонларни ўзингиздан ўзингиз ичманг – шифокор билан маслахатлашингиз керак. Шифокор маслахати – бу ҳомиладорликни режалаштираётганларга албатта керак бўлган нарса.
Тиббий кўрикдан ўтинг
Бу ҳомиладорликни режалаштиришнинг энг муҳим босқичларидан биридир. Нафақат аёл, балки эркак ҳам ўзини текшириши керак, шунда ҳаммаси фақатгина ҳомиладор бўлиш билан эмас, балки соғлом бола туғилиши билан тугайди.

Овулятсия тестини сотиб олинг
Агар ҳайз сиклингиз тартибсиз бўлса, овулятсияни кузатишингиз керак бўлади. Аммо тухумдонлар функтсиялари бузилган аёлларда овулятсия умуман бўлмаслиги ёки сиклнинг турли кунларига тушиши мумкин. Бундай ҳолда, ушбу бузилишнинг сабаби нима эканлигини ва ундан келиб чиққан ҳолда, қайси кунларда ҳаракат қилишни аниқлаштириш керак.
Нима қилмаганингиз маъқул?
Озиқ-овқат маҳсулоти уруғлантиришга таъсир қилишига ишонманг
• Баъзи бир “позаларга” ишонманг – улар жараённинг тезлашишига ҳеч қандай таъсир қилмайди
• Базал ҳароратни ўлчаманг – бу усул эскирган ва ҳеч қандай фойда келтирмайди
Ва шуни эсингизда тутинг, мунтазам жинсий фаолият ҳар куни эмас, ҳафтада 2-3 марта бўлишини унутманг. Ундан ташқари, бир-икки ой уриниб кўриб, кейин Интернетдаги маълумотларни ўқиб, ўзингизга ташхис қўйиб юрманг. Ҳомиладор бўлиш – бу сиз айтган пайт содир бўладиган нарса эмас, сабрли бўлинг!