Имтиҳон олдидан ва имтиҳон пайтида таркибида оддий шакар кўп бўлган шоколад, ширинлик ва печене каби маҳсулотлардан йироқ бўлинг. Мия энергия эҳтиёжини қоплайдиган энг муҳим овқат — нонуштани асло ўтказиб юборманг. Ҳафтасига 3–4 кун балиқ енг ва чойингизга долчин қўшинг.
Ўқувчининг муваффақиятида овқатланиш ҳам муҳим рол ўйнайди. Шунинг учун ҳам ОТМ ва ИЕЛТСга тайёргарлик даврида, ҳам ўқув йили давомида бўладиган имтиҳон мавсумида ўқувчилар онгли ва соғлом овқатланиш дастурига амал қилиши керак.
Шуни унутмаслик керакки, имтиҳон пайтида муваффақиятни кафолатлайдиган “мўжизавий” маҳсулот йўқ. Бироқ имтиҳонга тайёргарлик даври мобайнида барча озиқ моддалари мавжуд бўлган етарли – мувозанатли – онгли овқатланиш:
— жисмоний ва руҳий соғлиқни ижобий қўллаб-қувватлайди, стресс таъсирини камайтиради,
— мактаб/имтиҳон натижаларига ҳисса қўшади.
Фарзандингиз учун кун давомида 3 та асосий овқат ва 2–3 та енгил тамадди дан иборат, етарли ва мувозанатли тартиб тузинг. Енгил тамадди овқатларда қондаги шакар миқдорининг кескин кўтарилиб-тушишини тўхтатадиган, диққат тарқоқлигини камайтирадиган, мия фаолиятига ижобий таъсир кўрсатадиган ва стрессни пасайтирадиган маҳсулотларни танланг.
Мия энергия эҳтиёжини қоплайдиган энг муҳим овқат — нонушта: етарли, мувозанатли ва онгли танланган маҳсулотлардан иборат бўлиши керак. Кечки овқат билан эрталабки нонушта орасида тахминан 10–12 соат вақт ўтади. Шу вақт ичида организм овқатдан олган энергиянинг деярли барчасини сарфлаб бўлади. Агар эрталаб нонушта қилинмаса, мия фаолияти учун етарли энергия ҳосил бўлмайди. Натижада чарчоқ, бош оғриғи, диққат ва идрокнинг пасайиши кузатилиши мумкин.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, эрталаб нонушта қиладиган ўқувчиларнинг мактабга қатнаши ва ўқишдаги муваффақияти нонушта қилмайдиганларга нисбатан анча яхши. Шунинг учун нафақат имтиҳон куни эрталаб, балки бутун тайёргарлик даври давомида ҳам нонушта жуда муҳим.
Эрталабки нонуштада кун ора 1 дона бутун тухум тўлиқ ва мувозанатли оқсил манбаи сифатида истеъмол қилиниши керак. Нонуштада уйғотувчи таъсирга эга чой-қаҳва ўрнига чойи + занжабил + чиннигул + долчин + лимон бўлагини аралаштириб дамлаб ичинг.
Долчиннинг қондаги шакарни тартибга солувчи таъсири борлиги сабабли уни истеъмол қилиш фойдали. Қон шакарини мувозанатлаш ва консентратсиянинг узоқ давом этишини таъминлаш учун инсон ичадиган барча чой ва қаҳвасига 1 дона долчин таёқчаси қўшиб ичиши керак.

Mavzu davomida
Шакар уйқу келтиради
Миямиз энергия манбаи сифатида углеводларни ишлатади. Аммо углевод деганда биринчи бўлиб оддий шакарни ўйламаслик керак. Унутмаслик зарур: мия энергия учун қондаги шакардан фойдаланади. Ўйланганидан фарқли равишда, дастурхон шакари каби оддий углеводлар қондаги шакарни тез кўтариб, тез тушириб юборгани учун мия эҳтиёжини қондирмайди ва қонда гипогликемия (ҳйпоглйсемиа — қондаги шакар миқдорининг пасайиши)га сабаб бўлади. Бу эса диққат тарқоқлиги, консентратсия бузилиши ва уйқучанликни келтириб чиқаради.
Шу боис болаларга имтиҳон олдидан ва тайёргарлик даврида таркибида оддий шакар кўп бўлган маҳсулотлар — яъни шоколад, конфет, бонибон, желибон, турли ширинликлар ва печенеларни кўп бериш энг катта хатолардан биридир.
Балиқ ўрганишни оширади
Имтиҳонга бир ҳафта қолганда ҳафтасига албатта 3–4 кун балиқ гўшти истеъмол қилиш керак. Омега-3 га жуда бой бўлган балиқ хотирани мустаҳкамлайди, ўрганиш ва консентратсияни оширади. Шунингдек, тайёргарлик даври давомида ўқувчи ҳар тонг 1 дона бутун ёнғоқ мағзи (омега-3 манбаи) истеъмол қилиши консентратсияни ошириш учун жуда муҳим.
Мия фаолияти ва нерв тизими ишида иштирок этадиган Б гуруҳи витаминлари жуда муҳим. Шу сабаб нон сифатида қондаги шакарни барқарор ушлаб туриш ва Б витаминларига бойлиги учун албатта буғдой / жавдар нони танланиши керак.
Сут ва айранни кечқурун учун
Ара овқат сифатида 3–4 дона қуритилган қора олхўри + 1 дона бутун ёнғоқ мағзи витамин ва минераллар жиҳатидан бой танлов бўлиши мумкин. Кундуз истеъмол қилинганда уйқучанликка сабаб бўлиши мумкинлиги учун сут, ёгурт ва айран каби маҳсулотларни ухлашдан 2,5 соат олдинги ара овқатда истеъмол қилинг.
Агар қабзият (ич қотиши) муаммоси бўлмаса, фарзандингизга ҳар куни албатта 1 дона банан едиринг: у серотонин — “бахт гормони” ажралишини рағбатлантиради ва калийга бой манбадир. Шу тариқа диққат тарқоқлигини ҳам камайтирган бўласиз.
Эхинатсия билан ақл чархланади
Имтиҳонга тайёргарлик даврида болаларнинг иммунитети кучли бўлиши, инфексияга чалинмаслиги ҳам ақлий ва жисмоний самарадорлик учун жуда муҳим. Шу сабаб қўшимча равишда ҳафтасига 3–4 кун болаларга 1 стакан эхинатсия (экинезя) чойи ичириш мумкин.
Бу даврда антиоксидант миқдори юқори маҳсулотлар стресс ва тарангликни камайтиришда жуда муҳим. Қуритилган қора олхўри, уруғли қуритилган қора узум, қулупнай, помидор, сабзи, ананас ва пўстли олма антиоксидантга бой манбалардан ҳисобланади.
Имтиҳондан бир кун олдин учун тавсиялар
Ташқарида эмас, уйда овқатланинг
Имтиҳон олди кечаси овқатланиш ҳам камида нонушта каби муҳим. Ўқувчилар овқатдан заҳарланиш хавфига қарши албатта уйда, янги маҳсулотлардан тайёрланган овқатни ейишлари керак. Аввал истеъмол қилиб кўрмаган маҳсулотларни емасинлар, ташқарида овқатланишни танламасинлар.

Газли маҳсулотлардан йироқ бўлинг
Бир кун олдин газ муаммоси келтириб чиқариши мумкин бўлган ловия-нохат каби дуккаклилар, карам, порей, селдерей, нўхат, булғур ош каби маҳсулотлардан узоқ туриш керак.
Ошқозонингизни асранг
Ошқозон безовталигини келтириши мумкинлиги боис ёғда қовурилган овқатлар, турли маҳсулотлар аралашмасидан тайёрланган аралаш таомлар, жуда ёғли ва оғир соусли овқатлар танланмасин. Имкон қадар кам қайта ишланган, содда таомлар афзал.
Аллергияси борлар, тухумга эътибор
Фаслга кўра аллергиялар кўпаядиган даврдамиз. Тухум аллергия чақириши мумкин бўлган маҳсулотларимиз қаторига киради, шунинг учун тухум истеъмолига эътибор бериш керак. Агар болада турли маҳсулотларга ёки гулчанг (полен) аллергияси бўлса, ота-оналар тухум масаласида янада эҳтиёт бўлишлари лозим.
Имтиҳон пайтида шакар ўрнига кўк мева
Тамадди учун гликемик индекси паст бўлган ябан мерсини (блуеберрй — кўк мева; кўп истеъмол қилинса қабзият келтириши мумкин), қуритилган қора олхўри, хом фундуқ, бодом ва ёнғоқ танланиши мумкин.
Кечки овқатдан сўнг стресссиз, яхши уйқу учун
500 мл иссиқ сувга: 1 пакет ромашка + 1 пакет мелисса (лемон балм) + 1 пакет долчин-чиннигул чойини аралаштиринг. Ухлашдан 1–2 соат олдин имтиҳонга кирадиган абитуриентга 1 финжон ичиринг. Бу чой аралашмаси ҳам хотиржам ухлашга ёрдам беради, ҳам стресс омилини минимал даражага туширади.
Эътибор бериладиган нуқталар
ТУЗ: Имтиҳон пайтида чанқашга сабаб бўладиган ҳаддан ташқари шўр маҳсулотлардан қочиш керак.
ЎСИМЛИК ЧОЙИНИ ТАНЛАНГ: Нонуштада кафеинли чой-қаҳва ўрнига янги кўк чой, долчин, чиннигул, олма, итбурун каби ўсимлик чойлари танланиши мумкин.
Енгил тамадди ОВҚАТНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ: Тайёрланиш даври давомида қондаги шакар пасайиб кетмаслиги учун енгил тамадди овқатлар асло ўтказиб юборилмасин.
КЕЧАСИ 1 ҲОВУЧ ҚОВОҚ УРУҒИ: Агар кечаси тез-тез сийишга чиқиш шикояти бўлса, ухлашдан олдинги енгил тамадди овқатда 1 ҳовуч қовоқ уруғи ейиш мумкин. Шунда уйқу бўлинмайди, янада чуқур ва хотиржам ухланади.
КЎП СУЮҚЛИК ИЧМАНГ: Ухлашдан 2,5–3 соат олдин кафеинли, газли ичимликлар, чой ва қаҳва истеъмол қилинмасин. Шунингдек, жуда кўп суюқлик ичилмасин. Кўп суюқлик кечаси тез-тез сийишга чиқишга ва уйқусизликка сабаб бўлади.
Нонушта учун намунавий меню
- Бутун буғдой – жавдар – кўп донли нон
(Б гуруҳи витаминларига бой манба, мия функсиялари учун муҳим) - 1 дона бутун ёнғоқ мағзи + 2–3 дона хом фундуқ / бодом
(муҳим магний манбаи, мия функсиялари учун муҳим) - Кам ёғли оқ пишлоқ
- 1 стакан янги сиқилган олма шарбати
(стресс, оғриқ ва чарчоқ шикоятларини камайтириш + мия функсиялари учун муҳим) - 3–4 дона қуритилган қора олхўри
(темир минералига бой, консентратсия ва диққат учун муҳим) - 1 дона бутун тухум
(темирга бой манба ҳамда қондаги шакарни тартибга солишда самарали “намунавий” оқсил)