Diareyani qanday bartaraf etadi

Диареяни қандай бартараф этади

Bu maqolani sun'iy intellekt bilan xulosa qiling

Диарея нима

Диареяда ошқозон-ичак тракти фаоллиги бузилиши ва ҳазм қилиш жараёни тезлашиши оқибатида нажас суюқлашади ва ич кетиб, ҳожатга катнаш кўпаяди.

Одатда ич кетиши вирусли ёки бактериал инфексия ва озиқ-овқатдан заҳарланиш натижасида келиб чиқади. Кўпинча ич кетишини келтириб чақирадиган бактерия турлари ифлосланган сув ва узоқ вақт қолиб кетган эски озиқ-овқатларда кўп микдорда бўлган Эсчеричиа cоли ва салмонеллалардир. Бактериал инфексия натижасида келиб чикадиган диарея, одатда экзотик мамалакатларга борадиган сайёхларда кузатилади, шунинг учун, уни «сайёхлар диареяси» деб ҳам аташади. Шунингдек диареяни оддий герпес ва гепатит вируслари ҳам чақириши кузатилган. Ундан ташқари диарея баъзи дори воситалар, масалан, антибиотиклар қўлланилганда келиб чиқиши мумкин.

Диарея сабабини аниқлаш мақсадида умумий нажас таҳлили, шунингдек нафасдаги гижжалар таҳлилини ўтказиш мақсадга мувофикдир.

Диареянинг хафтли томонлари

Ич кетиши нисбатан ҳавфсиз жараён ҳисобланса ҳам, унинг натижасида келиб чиқадиган сувсизланиш ва организмдан микроелементларнинг чиқиб кетиши ўта хавфлидир. Мутахассислар таъкидлашларига қараганда, организмда диарея оқибатида келиб чиқадиган ўзгаришлар анча жиддий ҳисобланади. Сурункали диарея кўпинча витамин ва минераллар етишмовчилигига сабаб бўлиб, кўпинча анемия касаллигига олиб келиши мумкин. Эсда тутиш лозим, диарея кўпинча ичакнинг инфексион касалликлари панкреатит, сурункали гепатитлар ёки ўт қопидаги ўзгаришлар каби дардларнинг белгиси ҳам бўлиши мумкин.

Sistitning belgilari qanday?

Даволаш усулари

Диареяда аввалом бор биринчи ва асосий ёрдам регидрасион (сув- туз мувозанатини тикловчи) терапия амалга оширилади, чунки организм учун энг хавфли ҳолат бу сувсизланишдир. Бу ҳолатда тузли регидрант эритмаларини қўллаш мақсадга муофикдир. Одатда булар натрий хлор, калий хлор, натрий ситрати ва глюкозаларни ўз ичига қамраб олган («Регидрон», «Гидравит»), тайёр мувозанатланган тузлар эритмаларидир.

Диареяда ман этиладиган овқатлар

Диареяда дори воситалар билан бирга пархез тутиш хам максадга мувофик.
Пархез давомида куйидаги озиқ-овқатлар ман этилади:

  • Ёглик овкатлар;
  • Қахва;
  • Спиртли ичимликлар;
  • Хул мевали шарбатлар (олмадан ташкари);
  • Дуккаклилар, бодринг, лавлаги, редиска, турп;
  • Олхури, узум;
  • Сут, каймок, ёгурт, ряженка;
  • Ширинликлар;
  • Кора нон;
  • Соус, дудланган махсулотлар.

Диареяда тавсия этилади овқатлар

  • Қайнатилган гуруч
  • Бананлар;
  • Олмали пюре;
  • Котирилган нон;
  • Буғда ёки қайнатиб тайёрланган котлетлар ва фрикаделкалар.

Тавсияларга риоя қилинган ҳолатда даволаш самарали ўтади ва диарея белгилари бартараф этилади.