Uzoq yashash sirlari – yapon xalqi sirlari

Узоқ яшаш сирлари – япон халқи сирлари

Bu maqolani sun'iy intellekt bilan xulosa qiling

Тетик ва ҳаётсевар кексаларининг кўплиги жиҳатидан Япония дунё бўйича рекорд ўрнатган! Аслида япон миллатини унинг юксак маданиятсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Кимнидир сал туртиб юборсангиз ёки қандайдир тушунмовчилик пайдо бўлса, ҳатто қўшнингиз дорга илган кир сизникига илашиб қолса ҳам у таъзим билан сиздан кечирим сўрайди. Аҳолиси ниҳоятда зич бўлган бу давлатда бағрикенглик, зийраклик, мулойимлик ила ўзгаларга ҳурмат кўрсатиб яшаш одат тусига кирган.

Авлоддан авлодга мерос бўладиган анъаналари билан хурматга лойиқ. «Итидзю сансай», яъни «шўрва ва уч хил сабзавот» асосига қурилган тушликдир. Кечки овкат эса асосан гуручдан иборат. Гуруч номи эслатилмайди, у ўз-ўзидан қўшиладиган шартли масаллиқ. Японлар унинг шифобахш хусусиятлари мия фаолиятини яхшиловчи детситинлар, қон босимини меъёрлаштирувчи аминокислоталарга бой эканлигини яхши биладилар.
Бир пиёла тузсиз қайнатилган гуруч одатда уч хил мазали сабзавот қайлалари ва соядан тайёрланган шўрва билан дастурхонга тортилади.

Япон ошхонаси мазали ва фойдали таомлари билан дунёда шуҳрат қозонмоқда. Кўзни қувонтирадиган хил-хил овқатлари ёшликни сақлаб қолишга хизмат қилади. Аслида бу халқ овқатланишга жиддий эътибор қаратади. Дастурхонга овқат тортилиши олдидан японлар батартиб кийиниб олишади. Таомлар ҳам чиройли идишларга сузилади. Нонушта, тушлик ёки кечлик дастурхон ёзилганда ёшу қари бир-бирига мулойим жилмайиб, овқатланиш одобига риоя этган ҳолда ўтирадилар. Ўзаро ширинсуханлик ва дилкашлик дастурхон атрофидаги суҳбатларни безайди. Бу эса кайфиятнинг кўтарилишига ва саломатлик холатининг меъёрида бўлишига кўмаклашади.

Аминокислоталарга бой бўлган бу шўрвани бекорга «узок яшовчилар таоми» дейишмайди. У денгиз сув ўтлари ва витамину минераллар йиғиндиси бўлган соя пастаси қўшиб тайёрланади. Шифобахш йиғма гормон цингари суяк мўртлиги ва тўқималар қаришини секинлаштиради, сув ўтлари та- нани холестериндан тозалайди.
Уч хил таомдан бири, албатта, баликдир. У қовурилган, қайнатилган ёки хом ҳолича юпқа кесилган балиқ (сасими) бўлиши мумкин.

Японлар фикрича, чала пиширилган балиқ хотира ва ақлни чархлашга хизмат қилади. Қайла пиширилган сабзи, картошка, шолғом ва бошқа сабзавотлардан иборат.

mevalar

Қайнатилган дуккакли маҳсулотларни ҳамма ҳам хуш кўравермасада, улар тромб ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади. Таъбга кўра, тузланган сабзавотлар витаминлари сақланиши учун махсус суюқликларда ивитиб қуритилган олхўри қоқиси берилади.
Япон ошхонаси тузни кам сарфлаши билан фарқ килади. Кўп ҳолларда туз ўрнида соя, шивит, кунжутли соус таклиф этилади. Хуштаъмлар уйғунлиги орқали япон халқи ўзини юрак-қон томир касалликларидан ҳимоя қилиб келмоқда. Кўк чойни асло унутмаслик керак. Чой билан овқатланиш бошланиб, чой билан ниҳоясига етади. Кўк чойни севувчилар саратондан узоқ юради, деб ҳисоблашади японлар.

Японларда нафақа ёши 60 ёш бўлсада, улар анчагача меҳнат қилишдан тўхташмайди. Бу ёшгача яхшигина пул жамғариб, шу йўл билан хусусий ишини бошлайдиган тадбиркор японлар ҳам сероб. Масалан, 83 ёшли Тиёко Итикава ўзи етиштирган сабзавотлардан анча даромад олиб, сузишни, рақсни ва караоке дарсларини канда қилмайди. Ҳукумат кўзлаган мақсад ҳам шу: мунгайиб телевизорга кўз тикиб ўтирган кариялар бўлмаслиги керак. Ҳар бир кекса бўш вақтини икки уч хил фойдали ишларга бағишлаши шарт.

«Қариганда оёқ узатсам» деган ният японлар учун фожеанинг ўзгинаси! Мусиқа асбобларини чалиш, ошпазлик маҳоратини ошириш, атрофни кўкаламзорлаштириш кабилар қаришдан сақлаши японлар ҳаётида ўз исботини топган. Маҳаллий идораларда кексалар учун театр, консерт билетлари текин тарқатилади, чегирмали маҳсулотлар сотилади, эришилган ютуқларга мукофотлар беришади. Ҳатто машина йўлларида ҳам кексалар фаол: улар транспортни кутмай, велосипедда елиб кетадилар.
Тиришқоқ японлар бир ерда узоқ ўтиришмайди. Куп юрган, кўп кўради деганларидек, бу халқ янгиликка ўта ташна. Билимга чанқоқлик уларни ўз юрти ва дунё бўйлаб саёҳат қилишга ундайди.