Mavzu davomida
Миома нима?
Бачадонда силлиқ мушакларнинг ғайритабиий пролифератсияси (лот. пролес — авлод, наел ва фасио — бажараман, одам ва ҳайвонларда янги ҳужайралар пайдо бўлиши ва кўпайиши натижасида тўқималарнинг ўсиб кетиши) бўлган миомалар бачадоннинг энг кенг тарқалган ўсмаси ҳисобланади.
Эстроген гормони бузилиши асосий сабаб сифатида кўрсатилсада, оилавий мойиллик рол ўйнаши ҳам мумкин. Бу гормонга боғлиқ ўсимта бўлиб, репродуктив даврда ҳар 5 аёлдан бирида (20%) кузатилади.
Ҳомиладорлик даврида оғриқни келтириб чиқаришдан ташқари, катта ўлчамдаги субсероз миомалар ва бачадон бўшлиғини сиқиш бепуштлик, ҳомиланинг тушиши ёки эрта туғилишга олиб келади.
Миоманинг белгилари қандай?
Одатда симптомларни аниқ билинмасада, бачадоннинг қисқариш қобилиятига салбий таъсир кўрсатиши сабабли клиникага мурожаат қилишнинг энг кенг тарқалган сабаби ҳайз кўришнинг тартибсизлик, узоқ давом этадиган ва кучли қон кетиши ва унинг оқибатидаги камқонликдир. Кўпинча беморлар қон кетишини нормал деб ўйлашади ва унга мослашади, шунинг учун биз чуқур анемия, эрта чарчаш ва ҳоказоларга дуч келамиз.

Катта ўлчамдаги миомалар қорин бўшлиғида шиш, оғриқ, овқат ҳазм қилиш бузилиши, ич қотиши ва газ шикоятларига сабаб бўлади ва сийдик пуфагини босиб тез-тез сийиш ва буйраклар билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаради.
Камдан-кам ҳолларда бўшлиқдаги педункуляр миомалар бачадон бўшлиғидан ташқарига чиқиб, жинсий алоқадан кейинги қон кетишига, ёмон ҳидга ва инфектсияга олиб келиши мумкин.
Уларни тос аъзоларини текшириш ва ултратовуш ёрдамида жуда осон аниқлаш мумкин. Ташхис ва даволаш босқичида уч ўлчовли УСГ, МР ва томография ҳам қўлланилиши мумкин.
Миома қандай даволанади?
Одата, 0,1-0,5% хатарли ўсимтага айланади. Тўсатдан ўсиб, шубҳали кўринишдаги миомаларни даволаш ва миомаси бўлган беморларни вақти-вақти билан текшириш керак.
Даволаш беморнинг ёшига, симптомларнинг мавжудлиги ва оғирлигига, миоманинг ўлчами ва жойлашишига қараб ўзгаради ва кузатув, тиббий ва жарроҳлик даволаш (очиқ, ҳистереопик, лапароскопик) вариантлари қўлланилади.