Duduqlanish nima? Sabablari va davolash

Болаларда кеч гапириш ва юриш

Bu maqolani sun'iy intellekt bilan xulosa qiling

Болаларнинг ривожланишнинг босқичлари ўз вақтида амалга ошмаса бу ривожланишнинг кечикиши деб таърифланади. Ривожланишнинг кечикиши ҳақида гап кетганда, фақат боланинг жисмоний ривожланишини ҳисобга олмаслик керак. Ривожланиш даражаси ақлий, ҳиссий, ижтимоий, восита ва тил каби соҳаларда ҳам кузатилади. 

Болаларнинг нормал ривожланиш жараёни

Янги туғилган чақалоқларнинг нутқи учун зарур бўлган органлар ҳали зарур даражада ривожланмаган бўлади. Чақалоқлар куннинг кўп қисмини онасининг овозини тинглаш билан ўтказадилар. Шунга қарамай, у ўзининг турли ҳоҳишлари, эҳтиёжларини ҳар хил оҳангда йиғлаб, кулиб, ўз тилида ифодалайди. Болаларнинг ривожланиш жараёнларини диққат билан кузатиб борадиган ота-оналар нутқнинг кечикиши ва юришнинг кечикиши каби муаммоларни ўз вақтида аниқлашлари мумкин. Маъносиз товушлар чиқариш ва кулиш – чақалоқларнинг гапиришга биринчи уринишлари ҳисобланади. 

Одатда, чақалоқлар бир ёшга тўлгандан кейин маъноли сўзларни ишлата бошлайдилар ва янги сўзларни ўрганиш жараёни 18 ойдан бошлаб тезлашади. Бу даврда чақалоқларнинг сўз бойлигининг ривожланиши ҳам кузатилади. 2 ёшга тўлгунга қадар болалар тақлидни сўзлар билан бирга ишлатса, 2 ёшдан сўнг тақлидни камроқ ишлатиб, гаплар орқали ўз фикрларини билдира бошлайди. Болалар 4-5 ёшга кирганларида катталарга ўз хоҳиш ва эҳтиёжларини узоқ ва мураккаб жумлалар билан ҳеч қандай қийинчиликсиз ифода эта оладилар, атрофдаги воқеа ва ҳодисаларни осон тушунадилар. Чақалоқларнинг кичик моторик(ҳаракат) ривожланиши ҳам фарқ қилиши мумкин. Мисол учун, баъзи чақалоқлар биринчи қадамларини бир ёшга тўлганларида, баъзилари эса 15-16 ойлик бўлганларида бошлайдилар. Одатда, чақалоқлар 12 ойдан 18 ойгача юришни бошлайдилар. 

Bolalarda yassi oyoqlik va uni davolash

Болаларда нутқ кечикиши ва юриш муаммоси қачон аниқ ташхис қилинади

Болалар биринчи 18-30 ой ичида гапириш ва юриш қобилиятларини намойиш этишлари кутилади. Баъзи кўникмаларда тенгдошларидан ортда қолиши мумкин бўлган болалар овқатланиш, юриш ва ҳожатхона каби кўникмаларга эга бўлиб, нутқ эса кечикиши мумкин. Одатда барча болалар умумий ривожланиш босқичларига эга. Бироқ, баъзи болалар ўзларининг ривожланиш вақтига эга бўлиши мумкин, шунинг учун улар тенгдошларига қараганда эрта ёки кечроқ гапиришни бошлашлари мумкин. Нутқ кечикиши бўйича олиб борилган тадқиқотларда нутқ нуқсонлари бўлган болалар томонидан ишлатиладиган сўзлар камлиги аниқланган. Болаларда тил ва нутқ муаммолари қанчалик эрта аниқланса, уларни даволаш шунчалик тезроқ бўлади.

 Агар бола 24-30 ойлик даврда тенгдошларига қараганда секин ривожланса ва бошқа болалар ўртасидаги фарқни ёпа олмаса, нутқ ва тил муаммоси ёмонлашиши мумкин. Бу муаммо психологик ва ижтимоий муаммолар билан бирлашганда анча мураккаблашиши мумкин. Агар болалар боғчаларда ўз тенгдошларига қараганда ўқитувчилари билан кўпроқ гаплашса, бошқа болалар билан ўйин ўйнашдан қочса ва ўз фикрларини ифода этишда қийналса, мутахассис шифокорга мурожаат қилиш керак. Худди шундай, агар 18 ойлик бўлган бола юришни бошламаса, эмакламаса, бирор нарсадан ушлаб турмаса, ётганда оёқлари билан турмаса, юришнинг кечикишидан шубҳаланиш керак. албатта мутахассис шифокорга мурожаат қилиш керак. Агар у ўзини ифода этишда қийналса, мутахассис шифокорга мурожаат қилиш керак

Болаларда кеч гапириш ва кеч юриш қайси касалликнинг аломати бўлиши мумкин?

Она қорнидалик вақтида ёки туғилиш пайтида ва туғилгандан кейинги тиббий муаммолар чақалоқ ривожланишида муҳим рол ўйнайди. Хомилада метаболик касалликлар, мия касалликлари, мушак касалликлари, инфектсиялар ва эрта туғилиш каби муаммолар нафақат боланинг мотор ривожланишига, балки боланинг ақлий, жисмоний ривожланишига ҳам таъсир қилади. Даун синдроми, мушак дистрофияси каби ривожланиш муаммолари болаларнинг кеч юришига олиб келиши мумкин. Гидросефалия, инсулт, конвулсиялар, когнитив бузилишлар ва аутизм каби касалликлар неврологик муаммолари бўлган болалар тил ва нутқ қобилиятларида қийинчиликларга дуч келишади. Айтиш мумкинки, 18 ойлик бўлган ва бошқа болалар билан ўйнашда қийналаётган, ўзини ифода эта олмайдиган чақалоқларда нутқ ва тил муаммолари бор, лекин бу муаммолар аутизм аломати сифатида ҳам кўрилади.