Семизлик юрак–қон томир касалликлари, инсулт ва фалаж, саратон, бепуштлик каби кўплаб соғлиқ муаммолари учун хавф омилидир. Семизлик муаммоси бўлган одамнинг озиши, ўз идеал вазнига яқинлашиши — санаб ўтилган касалликлар нуқтайи назаридан хавфни камайтиришга ёрдам беради. Семиз одамларнинг озиши учун овқатланиш, жисмоний машқлар ва дори воситалари билан даволашни ўз ичига олган кўп омилли ёндашув керак бўлади. Семизлик жарроҳлиги (ҳам мана шу кўп омилли ёндашувнинг бир йўналишидир.
Mavzu davomida
Слееве Гастректоми нима?
Слееве гастректоми ёки бошқа номи билан вертикал слееве гастректоми — семизлик жарроҳлигининг бир тури. Слееве гастректоми одатда лапароскопик усулда, яъни халқ орасида кенг тарқалган номи билан айтганда ёпиқ оператсия тарзида бажарилади. Бу оператсияда қорин соҳасида очилган бир нечта кичик тешиклардан турли асбоблар киритилиб, ошқозоннинг тахминан 80% қисми олиб ташланади. Қолган ошқозоннинг шакли ва ҳажми тахминан бананга ўхшаш бўлади.
Слееве гастректоми орқали ошқозон ҳажмининг кичрайтирилиши истеъмол қилинадиган овқат миқдорини чеклайди. Бундан ташқари, ошқозон ҳажми камайиши натижасида вазн ташлашга ёрдам берадиган гормонал ўзгаришлар ҳам юзага келади. Бу ўзгаришлар беморнинг оператсиядан кейин идеал вазнга тушиши ёки идеал вазнда туриб қолишига ҳисса қўшади.
Слееве Гастректоми нега қилинади?
Семизлик жарроҳлигининг бошқа турларида бўлгани каби, слееве гастректоми ҳам эстетик кўриниш учун эмас, балки соғлиқ муаммолари хавфини камайтириш учун қилинади. Семизлик даволанмаса, ҳаёт учун хавф туғдириши мумкин бўлган қуйидаги жиддий муаммоларга олиб келади:
- Юрак касалликлари
- Юқори қон босими (гипертония)
- Юқори холестерин
- Обструктив уйқу апнеси
- 2-тур диабет
- Инсулт
- Саратон
- Бепуштлик
Слееве гастректоми — беморнинг вазн ташлаши ва семизлик туфайли юзага келиши мумкин бўлган асоратларнинг олдини олиш учун бажариладиган жарроҳлик амалиётидир.
Семиз беморлар озиши учун одатда биринчи навбатда жарроҳлик усулларига мурожаат қилинмайди. Аввал бемордан овқатланиш ва жисмоний машқлар дастурлари ёрдамида вазн ташлаши кутилади. Шу усуллар билан етарли даражада озолмаган беморларда эса жарроҳлик усулларига ўтилади. Слееве гастректоми учун беморларнинг кўрсаткичлари қуйидагича бўлиши керак:
- Тана массаси индекси (Бодй Масс Индех, БМИ) 40 ва ундан юқори бўлиши (ўта семизлик)
- БМИ 35–39,9 (семизлик) оралиғида бўлиши ва беморда 2-тур диабет, гипертония, оғир уйқу апнеси каби қўшимча касаллик бўлиши. Айрим ҳолатларда БМИ 30–34 бўлса ҳам, вазн билан боғлиқ жиддий соғлиқ муаммоси мавжуд бўлса, слееве гастректоми учун мослик бўлиши мумкин.
Семизликни даволаш фақат жарроҳлик билан амалга оширилмайди. Слееве гастректоми қилдирадиган одам ҳаёт тарзида доимий ўзгаришлар қилишга рози бўлиши керак. Оператсиядан кейин мувозанатли ва тартибли овқатланиш ҳамда мунтазам машқ қилиш зарур. Шунингдек, оператсиядан кейин эҳтимолий витамин ёки минерал етишмовчилиги бўлиши мумкинлиги сабабли одам мунтазам назоратга олинади.
Слееве Гастректоми оператсиясининг хавфлари нималардан иборат?
Ҳар қандай оператсияда бўлгани каби, слееве гастректомияда ҳам жарроҳлик билан боғлиқ қисқа ва узоқ муддатли хавфлар мавжуд.
Слееве гастректомидан кейин қисқа муддатда учраши мумкин бўлган ҳолатлар:
- Кучли қон кетиш
- Инфексия
- Анестезия (наркоз)га боғлиқ ножўя таъсирлар
- Қон ивиндиси
- Ўпка ёки бошқа аъзолар билан боғлиқ нафас олиш қийинчиликлари
- Оператсия қилинган ошқозон қисмидан сизиб чиқиш
Узоқ муддатда юзага келиши мумкин бўлган асоратлар:
- Ошқозон-ичак йўлида тиқилиш
- Чурра
- Гастроезофагеал рефлюкс
- Қондаги шакар пасайиши
- Етарли овқатланмаслик
- Қусиш
Слееве гастректоми оператсияси камдан-кам ҳолларда бўлса-да, ҳаётдан кўз юмиш билан якунланиши ҳам мумкин.
Слееве Гастректоми оператсияси қандай бажарилади?
Слееве гастректомидан олдин бажарилиши керак бўлган бир нечта асосий чоралар бор. Оператсия кунидан олдинги бир неча ҳафта давомида бемор жисмоний машқлар дастурига амал қилиши керак. Шунингдек, агар одам чекса, оператсиядан олдин бу одатини ташлаши лозим.
Оператсиядан дарҳол олдин беморнинг овқатланиши ва суюқлик ичиши чекланади. Бу барча оператсиялар олдидан бажариладиган одатий амалиётдир. Бундан ташқари, бемор мунтазам қабул қиладиган дорилар ҳам шифокор назорати остида оператсиядан бироз олдин тўхтатилиши мумкин. Слееве гастректоми умумий анестезия остида бажарилади. Шунинг учун оператсия давомида бемор ҳеч нарсани ҳис қилмайди, эшитмайди ва қилинаётган амалиётлардан бехабар бўлади.

Слееве гастректоми жарроҳлиги одатда лапароскопик тарзда амалга оширилади. Лапароскопик усулда беморнинг қорин қисмига тахминан 1–2 см узунликда бир нечта кесма қилинади. Шу тешиклардан ошқозон ҳажмини кичрайтиришда ишлатиладиган жарроҳлик асбоблари ва учида камера бўлган ингичка найча киритилади. Камера тасвири экранга узатилади. Жарроҳ шу тасвир ёрдамида ошқозоннинг бир қисмини олиб ташлайди ва қолган қисмини тикиб ёпади. Лапароскопик оператсиянинг тезроқ тикланиш ва камроқ чандиқ қолиши каби афзалликлари бор. Бироқ бемор ёки жарроҳга боғлиқ айрим ҳолатларда слееве гастректоми учун очиқ оператсия ҳам танланиши мумкин. Очиқ оператсияда қорин соҳасида нисбатан катта кесма қилинади ва ошқозонни кичрайтириш шу очиқ жой орқали бажарилади.
Слееве гастректоми оператсияси тахминан 1–2 соат давом этади. Оператсиядан кейин бемор эҳтимолий асоратлар хавфига қарши яқин кузатув остида бўлади. Слееве гастректоми яхши жиҳозланган шифохонада бажарилиши керак. Оператсиядан кейин бемор умумий ҳолатига қараб, одатда бир неча кун ичида уйга чиқарилади.
Слееве Гастректомидан кейин нима қилиш керак?
Оператсиядан кейинги дастлабки 1 ҳафта давомида одам фақат шакарсиз ва газсиз суюқликлар билан овқатланиши керак. Биринчи ҳафта ўтгач, аста-секин пюре ҳолига келтирилган ярим суюқ-ярим қаттиқ овқатларга ўтилади. Бемор оператсиядан олдинги одатдаги овқат турларини истеъмол қила бошлаши учун 4 ҳафта кутиши керак.
Ошқозон ҳажми кичрайгани сабаб юзага келиши мумкин бўлган озуқа етишмовчилигини олдини олиш учун одам кунига икки марта мултивитамин, бир марта калсий қўшимчаси қабул қилиши керак. Б12 қўшимчаси эса интрамускуляр, яъни укол кўринишида ойига бир марта қилиниши керак.
Оператсиядан кейинги дастлабки бир неча ой давомида бемор тез-тез назоратга бориши лозим. Бу кўрикларда беморнинг умумий соғлиги, овқатланиш одатлари ва қон кўрсаткичлари текширилади.
Оператсиядан кейин 3–6-ойларда тез озиш сабаб танада қуйидаги ўзгаришлар кузатилиши мумкин:
- Тана оғриғи
- Чарчоқ
- Совуқ қотиш
- Терининг қуриши
- Соч толаларининг ингичкалашиши ва соч тўкилиши
- Кайфият ўзгаришлари
Слееве Гастректоми натижалари қандай?
Слееве гастректоми беморларга узоқ муддатли натижа олиш имконини беради. Оператсия орқали қанча вазн ташланиши — одам ҳаёт тарзини қанчалик ўзгартиргани билан чамбарчас боғлиқ. Оператсиядан кейинги икки йил ичида слееве гастректоми ва ундан кейинги ўзгаришлар ёрдамида ортиқча вазннинг 60% дан кўпроғидан халос бўлиш мумкин.
Ортиқча вазндан қутулишдан ташқари, слееве гастректоми ҳаддан ташқари вазн билан боғлиқ қуйидаги ҳолатларнинг яхшиланишига ҳам ёрдам бериши мумкин:
- Юрак касаллиги
- Юқори қон босими
- Юқори холестерин
- Обструктив уйқу апнеси
- 2-тур диабет
- Инсулт
- Бепуштлик
Буларнинг устига, ортиқча вазнидан қутулган одам кундалик ишларини осонроқ бажаради, натижада ҳаёт сифати ошади.
Агар слееве гастректомидан кейин ҳаёт тарзини ўзгартириш амалга оширилмаса, етарли озолмаслик ёки ташланган вазнни қайтадан орттириб олиш каби натижалар муқаррар бўлиши мумкин. Бундай нохуш ҳолатларнинг олдини олиш учун оператсиядан кейин шифокор кўрикларини ўтказиб юбормаслик, шифокор ва диетолог берган овқатланиш ҳамда машқ дастурларига амал қилиш жуда муҳим.
Бугунги кунда семизлик жамият саломатлигига таҳдид соладиган муҳим масалалардан биридир. Семизликка боғлиқ соғлиқ муаммоларидан сақланишнинг энг яхши йўли — идеал вазнни сақлаш ва вазн ортишини сезган заҳоти мутахассисга мурожаат қилишдир. Бироқ семизлик муаммоси мавжуд одамлар умидсизликка тушмаслиги керак. Улар соғломроқ ҳаёт учун шифокорга мурожаат қилиб, идеал вазнга тушиш учун зарур ишларни қилишга ҳаракат қилиши лозим. Ўз саъй-ҳаракатлари етарли бўлмаган ҳолатларда слееве гастректоми каби семизлик жарроҳлиги вариантлари одамга идеал вазнга тушишда ёрдам беради. Семизлик муаммоси бўлган кишилар вақтни чўзмасдан, яхши жиҳозланган тиббий муассасага мурожаат қилиб, ўзлари учун энг мос вариантларни баҳолаши фойдали бўлади.