Terlash sabablari va davolash usullari

Терлаш сабаблари ва даволаш усуллари

Bu maqolani sun'iy intellekt bilan xulosa qiling

Терлаш – бу одам терисидаги тер безларидан сув билан бирга моддаларнинг ажралиши. Терлашнинг асосий мақсади танадаги ҳароратни нармал ҳолатда сақлаш ва тартибга солишдир. Бу организмдаги жигар ва буйраклардаги кераксиз моддаларни чиқариб ташлашнинг усулларидан биридир. Тер орқали чиқариладиган моддаларнинг бир қисми туз, аммиак, карбамид, минераллар ва зарарли моддалардир. Қўлтиқ ости, кафт ва юз каби баъзи жойларда тер безлари тананинг бошқа жойларига қараганда кўпроқ. Ўртача катталар кунига 1-1.4 литргача терлаши мумкин. Тер безларидан чиқарилган сув дастлаб ҳидсиз бўлади. Бироқ, бу безлар теридаги бактериялар билан метобализимга учраганда, ҳид пайдо бўлади.

Терлашнинг сабаблари нима?

Оддий (физиологик) терлашнинг иккита асосий тури мавжуд: ҳароратни тартибга солувчи терлаш ва ҳиссий терлаш. Тер безларидан ажралиб чиқадиган суюқлик тана юзасидан буғланиб, танани совутишга ёрдам беради. Бу ҳароратни меъёрга солувчи терлаш деб аталади. Ҳиссий терлаш – стресс, ҳаяжон, ташвиш ёки ғазаб каби ҳис-туйғулар натижасида юзага келадиган терлаш тури. Терлашнинг турлари мавжуд бўлиб улар қуйидагилар.

Оддий терлаш

Агар терлашнинг сабаблари терлашнинг асосий мақсадига яъни тана ҳараротанини нормал ҳолатда сақлашга қаратилган бўлса, бу ҳолат оддий терлаш деб ҳисобланади. Оддий терлашнинг баъзи сабабларини қуйидагича санаб ўтиш мумкин:

  • Иссиқ ҳаво,
  • Ғазабланиш, ноқулайлик, стресс, қўрқув ва ташвиш каби ҳис-туйғулар,
  • Аччиқ овқат,
  • Кофеин ўз ичига олган ичимликлар
  • Спиртли ичимликлар,
  • Ҳаддан ташқари намлик,
  • Машқ қилганда.

Патологик терлаш

Терлашнинг ортиқча бўлган ҳолатлари патологик терлаш деб аталади. Агар терлаш, вазн йўқотиш, иситма, юрак уриши, нафас қисилиши ёки кўкрак оғриғи билан бирга бўлса, бу жиддий касалликнинг белгиси бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади. Патологик терлашни келтириб чиқарадиган баъзи ҳолатлар:

  • Юрак хуружи,
  • Безгак ва сил каби инфектсиялар,
  • Лейкемия(қон ҳосил қилувчи ҳужайралар саратони) ёки лимфома(лимфа тизимига таъсир қилувчи иммунитет тизими ҳужайраларининг) саратон
  • Гипертироидизм (қалқонсимон безнинг ҳаддан ташқари фаоллиги),
  • Қонда қанд миқдорининг нормадан камайиши (гипогликемия),
  • Антидепрессантлар каби баъзи дориларни қабул қилиш
  • Буйрак усти безининг шиши (феокромотситома),
  • Инсектицид (зараркунанда ҳашаротларни ёʻқотиш учун ишлатиладиган кимёвий модда) билан заҳарланиш,
  • Симоб билан заҳарланиш,
  • Подагра касаллиги,
  • Семириб кетиш.
terlash xolsizlik charchoq

Ҳаддан ташқари терлаш (гиперҳидроз)

Баъзи одамларнинг тер безлари ҳаддан ташқари фаолдир. Бундай ҳолатда одам одатдагидан 4-5 марта кўпроқ терлайди. Агар терлаш инсоннинг кундалик фаолиятини ёки ижтимоий ҳаётини камида ҳафтасига бир марта чекласа, бу ҳолат ортиқча терлаш (гиперҳидроз) деб аталади. Бу аҳолининг 1-3% да учрайди.

Бирламчи ва иккиламчи турлари мавжуд. Бирламчи  ортиқча терлашнинг сабаби номаълум ва одатда соғлом одамларда учрайди. Тадқиқотлар ҳаддан ташқари терлашни қўзғатадиган баъзи генларни аниқлашган. У генетик жиҳатдан ўтади. Беморларнинг 50-70 фоизида оилавий касаллик тарихида кузатилган. Иккиламчи турдаги ортиқча терлаш бошқа касаллик натижасида юзага келади. Ушбу касалликлардан баъзилари умуртқа шикастланиш, юрак касалликлари, Паркинсон касаллиги, нафас олиш етишмовчилиги, саратоннинг айрим турлари, Ходгкин касаллиги, ОИВ, ташвиш, диабет, подагра касаллиги, семириш, ва гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш каби инфектсиялардир. Бирламчи ҳаддан ташқари терлаш одатда фақат қўлтиқ остидаги ёки фақат кафтлар ичида кузатилади.

Иккиламчи ортиқча терлаш бутун танада терлаш билан тавсифланади. Бирламчи турда уйқу вақтида терлаш бўлмаса, иккинчи даражали типда баъзи ҳолларда ортиқча терлаш кузатилиши мумкин. Ҳаддан ташқари терлаш ҳар қандай ёшда бошланиши мумкин, лекин одатда ўсмирлик даврида бошланади. Энг юқори давр 18-25 ёшга тўғри келади.

Ҳаддан ташқари терлаш ҳаёт учун хавфли ҳолат эмас. Аммо бу одам учун ижтимоий ноқулайлик туғдириши мумкин. Бу ташвишга сабаб бўлиши мумкин. Бу одамнинг шахсий муносабатларига, кундалик фаолиятига ва ўзига бўлган ишончига таъсир қилиб, психологик травма келтириб чиқариши мумкин.

Кечаси терлаш (тунги гиперҳидроз)

Бу уйқу пайтида ортиқча терлаш ҳолати. Уйғоқ бўлганда, бу одатда кўринмайди. Энг кенг тарқалган сабаблардан бири менопауза ёки менопаузага кирган аёллардаги гормонал ўзгаришлардир. Бироқ, буни эътиборсиз қолдирмаслик керак, чунки бу жиддий инфектсия ёки касалликнинг аломати бўлиши мумкин.

Ҳаддан ташқари терлашнинг асоратлари қандай?

Ҳаддан ташқари терлаш ижтимоий изолятсия ёки гигиена муаммоларига олиб келиши мумкин. Уларга қараб, баъзи физиологик ва психологик муаммоларни кўриш мумкин. Сурункали ва ҳаддан ташқари терлашнинг баъзи кенг тарқалган асоратлари:

  • Бактериал инфектсиялар:  тиқилиб қолиши сабабли инфектсиялар, айниқса соч фолликулалари атрофида кўриш мумкин.
  • Замбуруғли инфектсиялари:  тери доимо нам бўлса, замбуруғ инфектсияси хавфи ортади.
  • Тошма:  Бу қичишиши мумкин. Тери остидаги тер безлари тиқилиб қолиши натижасида пайдо бўлади. Қизил рангли тошмалар сифатида кўриш мумкин.
  • Психологик таъсир:  Бу инсоннинг ўзига бўлган ишончига, ижтимоий мавқейига ва шахсий муносабатларига таъсир қилиши мумкин. Инсон ўзини жамиятдан ижтимоий жиҳатдан ажратиб қўйиши мумкин.

Терлаш қандай ташхис қилинади?

Ҳаддан ташқари терлаш ташхиси одатда беморнинг тиббий касаллик тарихи ва физик текширувига асосланади. Дастлаб, терлаш шакли ҳақида сўров ўтказилади. Тананинг қайси қисмларида кўпроқ кўриши, қандай частота ва вазиятларда кўриши, ухлаётган пайтда одам ортиқча терлайдими, деган савол туғилади. Ҳаддан ташқари терлаш инсоннинг кундалик ҳаётига қанчалик таъсир қилиши ўрганилади. Қандли диабет, гипогликемия ва гипертироидизм каби баъзи ҳолатларни истисно қилиш учун қон ва сийдик синовлари ўтказилиши лозим. Агар керак бўлса, рентгенологик текширувлар ўтказилиши мумкин.

Терлашни қандай даволаш мумкин?

Баъзида ортиқча терлаш фақат одамнинг ёши билан йўқолиши мумкин. Бироқ, агар терлаш жиддий оқибатларга олиб келадиган бўлса, уни даволаш керак. Даволашда биринчи навбатда турмуш тарзини ўзгартириш тавсия этилади. Агар ушбу усул билан исталган натижага эришиб бўлмаса, дори-дармон билан даволашдан жарроҳлик даволаш усулларига қадар жуда кўп турли хил вариантлар мавжуд. Терлашни даволашнинг баъзи усулларини қуйидагича санаб ўтиш мумкин:

  • Турмуш тарзини ўзгартириш:  одамга вазн йўқотиш тавсия этилади. Туз ва зираворларни камайтириш керак, синтетик кийимлар ўрнига пахта кийимлардан фойдаланиш керак.
  • Стресс билан курашиш:  ҳиссий терлашга олиб келадиган ҳолатларда, ҳис-туйғуларга, айниқса стрессга қарши курашиш усулларини ўрганиш мумкин.
  • Гормонларни алмаштириш терапияси:  Агар терлашнинг сабаби менопауза бўлса, терлашни камайтириш учун гормонларни алмаштириш терапиясини қўлланилиши мумкин.
  • Ионтофорез:  электр токининг паст даражаси тери орқали ўтиб, тер безларининг ишини вақтинча камайтиради. Даволашнинг белгиланган частотаси одатда ҳафтада икки марта. Бироқ, бу кўпроқ бўлиши мумкин. Қўлланиладиган жойлар – кафтлар ва оёқ таглари.
  • Ботокс усули:  Унинг таъсири биринчи ҳафтада ҳам кўрина бошлайди ва 6-9 ой давом этади. Унинг ножўя таъсири кам ёки умуман йўқ. Шунинг учун терлашни даволаш учун хавфсиз усул сифатида афзаллик берилади.
  • Жарроҳлик усули:  Бу бирламчи турдаги ортиқча терлаш билан оғриган беморларда охирги ўринда тавсия этиладиган даволаш усулидир. Бу қўлтиқ ва кафтларнинг ортиқча терлашини тўхтатиш учун яхши вариант. Жарроҳликдан кейин чандиқлар қолиши мумкин.

Терлаш асосий касалликнинг хабарчиси бўлиши мумкин!

Терлаш физиологик ҳодиса бўлса-да, баъзида у жиддий асосий касаллик ёки ҳолатнинг белгиси бўлиши мумкин. Юрак уриши, нафас қисилиши, иситма, тўсатдан вазн йўқотиш, кўкрак оғриғи каби ҳолатларда шифокорга мурожаат қилиш керак. Бироқ, фақат асосий касаллик мавжуд бўлганда эмас, балки терлаш инсоннинг ҳаёти ва фаолиятини чеклайдиган даражада бўлса ҳам даволаниш керак.

Кўп терлаш билан оғриган одамларнинг аксарияти бу ҳолатдан уялгани учунми ёки давоси борлигини билмагани учун ҳам шифокорга мурожаат қилмайди. Инсон ҳаддан ташқари терлаш туфайли юзага келадиган психологик таъсирлардан хабардор бўлмасада, бу руҳий тушкунлик ва ижтимоий изолятсияга олиб келиши мумкин. Инсон ўзига бўлган ишончини йўқотиши мумкин. Шу сабабли, ортиқча терлаши бўлган одамларнинг соғлиқни сақлаш муассасасига мурожаат қилишлари тавсия этилади.