Бунинг сабаби бевосита келажак ташвиши билан боғлиқ. Келажакда яхши мактабда ўқиш истаги, муваффақиятга эришиш истаги ёки оила ва атроф-муҳит босими бу борада туртки бўладиган омиллар қаторига киради. Ўқувчининг таълим ҳаёти унинг иш ҳаёти билан ҳам бевосита боғлиқ. Яхши таълим муассасасида ўқиш — келажакда яхши иш эшикларини очиш учун биринчи қадам. Шунинг учун имтиҳон стрессини ҳис қилиш жуда табиий ҳолат. Бироқ айрим одамлар буни анча кучли даражада бошдан кечиради. Уни бошқариш эса айрим усуллар билан мумкин.
Mavzu davomida
Имтиҳон хавотири (имтиҳон стресси) нима?
Имтиҳон стресси ёки имтиҳон хавотири — имтиҳон олдидан пайдо бўладиган таранглик ёки хавотир ҳисси сифатида таърифланиши мумкин. Таълим жараёнида яқинлашиб келаётган тестлар, имтиҳонлар, уй вазифалари ёки тақдимотлар ўқувчиларнинг стресс даражасини ошириши мумкин.
Имтиҳон стрессининг белгилари одамларга қараб фарқ қилади. Худди шунингдек, стресснинг асосий манбаи ҳам турлича бўлиши мумкин. Бу жараёнда киши ўзини хавотирда ёки босим остида ҳис қилиши эҳтимол. Бунинг энг катта сабабларидан бири — келажак ташвиши ва кучли рақобат муҳитининг мавжудлигидир. Киши имтиҳонда муваффақиятли бўлиб яхши таълим муассасасига киришни, кейинчалик эса келажакда муваффақиятли карерага эга бўлишни истайди.
Бошқа томондан, тенгдошлар билан бўладиган рақобат ҳам имтиҳон ташвишини кучайтиради. Бу рақобат — имтиҳонда рақибларга нисбатан юқорироқ балл олиш истагининг кўринишидир. Киши ўз келажагидан кўра рақибларни ортда қолдиришга кўпроқ эътибор қаратганда ҳам кучли имтиҳон ташвишига тушиб қолиши мумкин. Бунда қилиниши керак бўлган нарса — инсон фақат ўз натижасига диққат қилиш ва бу имтиҳонни “дунёнинг охири” деб қабул қилмасликдир.
Имтиҳон хавотири белгилари нималар?
Имтиҳон хавотири кўнгил айниши, ич кетиши, уйқу бузилиши, оғиз қуриши ва юрак уришининг тезлашиши каби жисмоний белгилар билан намоён бўлиши мумкин. Бироқ у фақат жисмоний эмас, балки хулқ-атвор, ақлий ва ҳиссий томондан ҳам айрим белгиларни келтириб чиқаради.
Имтиҳон ташвиши белгилари қуйидагиларни ўз ичига олади:
- Жисмоний белгилар: Кўпинча юрак уришининг тезлашиши, мушак таранглиги, бош оғриғи, терлаш, кўнгил айниши, ич кетиши, уйқунинг бузилиши, оғиз қуриши каби аломатлар кузатилади. Бу таъсирлардан халос бўлиш ва таълимга яхшироқ эътибор қаратиш учун мутахассис шифокорларга мурожаат қилиш зарур бўлиши мумкин. Имтиҳон стресси сабаб ухлай олмаслик ҳам жисмоний белгилар қаторига киради.
- Хулқ-атвор (беҳавориал) белгилар: Имтиҳон давридаги кишиларда ўзини “бошқача” ҳис қилиш — тез-тез учрайдиган ҳолат. Одатда тушунтириб бўлмайдиган безовталик ҳисси, сигарет ёки спиртли ичимликка мойиллик, тирноқ тишлаш одатининг пайдо бўлиши, иштаҳанинг ошиши ёки камайиши каби белгилар пайдо бўла бошлайди.
- Ақлий ва ҳиссий белгилар: Ақлий ва ҳиссий жиҳатдан таъсирланган одамларда кўпинча диққат жамлай олмаслик, хавотир , фикрларнинг тезлашиши, “бўшлиқка тушиб қолиш” ҳисси, хавотирнинг кучайиши, қўрқув ёки даҳшат ҳиссининг пайдо бўлиши, ожизлик (чора тополмаслик) ҳисси каби ҳолатлар кузатилади.
Имтиҳон хавотирини енгиш йўллари нималар?
Имтиҳон стресси билан курашиш учун турли усуллардан фойдаланиш мумкин. Бунда биринчи навбатда профессионал мутахассислардан ёки оила аъзоларидан ёрдам олиш фойдали. Энг асосийси эса — кириладиган имтиҳонни “ҳаммаси тугади” деган даражада қабул қилмасликдир.
Умуман олганда, имтиҳон стрессини бошқариш учун қуйидаги усуллар синаб кўрилиши мумкин:
- Профессионал мутахассислар ёки яқин атрофдагилардан ёрдам олиш
- Нафас техникалари ва медитатсия қилиш
- Имтиҳонга тайёргарлик даврида соғлом овқатланиш
Ёрдам олиш: Имтиҳон стрессини камайтириш учун таълим муассасасидан, оиладан ёки психолог/психиатр каби мутахассислардан ёрдам олиш мумкин. Бу жараёнда стресс даражасини пасайтириш, қийналаётган мавзуларни енгиш йўллари, имтиҳонга тайёргарлик жараёнини бошқариш, ҳамда ўзига сифатли вақт ажратишни ўрганиш мумкин.
Руҳий ва жисмоний бўшашиш: Стресс танада таранглик келтириб чиқаради. Бу таранглик инсонни ҳам жисмоний, ҳам ҳиссий томондан таъсир қилади. Турли бўшашиш техникалари мутахассислар кўмагида қўлланиши мумкин. Нафас машқлари бу жараёнда энг кўп қўлланадиган усуллардан. Шунингдек, медитатсия ва прогрессив мушак бўшаштириш учун турли техникалар ҳам ишлатилади. Шу тариқа медитатсия орқали стрессдан халос бўлиш мумкин бўлади.
Соғлом турмуш тарзига ўтиш: Имтиҳон ташвишини камайтириш усулларидан бири — соғлом ҳаёт тарзини йўлга қўйиш. Соғлом овқатланиш, мунтазам жисмоний фаоллик, тамаки ва спиртли ичимлик каби зарарли моддалардан сақланиш жуда муҳим.

Имтиҳон хавотирини қандай камайтириш мумкин?
Имтиҳон стрессини камайтиришнинг энг самарали йўлларидан бири — оила қўллаб-қувватлашидир. Оила ёрдами бу даврда стрессни пасайтиришга ёрдам беради. Оила томонидан ёрдам ололмаганлар эса мутахассисга мурожаат қилиши мумкин. Бундан ташқари, уй шароитида бажариладиган айрим медитатсия ва нафас машқлари ҳам стрессни камайтиради.
Ушбу нафас машқлари имтиҳон пайтида стрессни бошқаришга ҳам кўмаклашади. Шунингдек, имтиҳон олди даврида соғлиқ ҳолатига алоҳида эътибор бериш керак: соғломроқ овқатлар истеъмол қилиш, мунтазам юриш ёки спорт билан шуғулланиш стресс даражасини камайтиради. Имтиҳон ташвишида нима қилиш кераклиги эса киши бошидан кечираётган аломатларга қараб ўзгариши мумкин.
Имтиҳон стресси ёки ташвиши билан курашиш йўллари стрессни камайтиришга қаратилган турли усулларни ўз ичига олади. Айниқса, инсон келажак ташвишини енгиши муҳим. Стресс даражасини тушириш бу нуқтада катта аҳамиятга эга. Келажак ташвиши фақат имтиҳон даврида эмас, кейинги ҳаёт босқичларида ҳам инсон ҳаётига турли йўллар билан таъсир қилади. Бу даврда стресс таъсирида келажак ташвиши пайдо бўлса-да, уни психологик ёрдам билан енгиш зарур. Айримларда эса имтиҳондан кейин стресс ва ташвишнинг йўқолиб кетиши кузатилади.
Болаларда имтиҳон тхавотирини камайтириш учун ота-оналар нима қилиши керак?
Имтиҳон стрессини камайтириш аввало оила қўллаб-қувватлашидан бошланади. Имтиҳон олди даврида болага ҳаддан ташқари босим ўтказмаслик керак. Ота-она босими болани янада кўпроқ стресс остида ҳис қилишига олиб келади. Болани бошқаларнинг болалари билан солиштирмаслик, қиёс қилмаслик керак. Бошқанинг боласининг ютуғини ўз боласига “намуна” қилиб кўрсатиш стресснинг ошишига сабаб бўлади.
Ҳаётнинг ҳар даврида болалар оила томонидан севги ва ёрдамни хоҳлайди. Бу ҳолат имтиҳон олди каби стрессли пайтларда янада кучаяди. Оилани мамнун қилишга уриниш, муваффақиятсиз бўлиш қўрқуви каби омиллар болаларда стрессни қўзғатади. Ота-онанинг қўллаб-қувватлаши кучли имтиҳон стресси пайдо бўлишини камайтиради. Бу жараёнда энг муҳим нарса — болага унинг ҳаракатлари билан фахрланишини айтиш ва имтиҳонда муваффақиятсизлик бўлса ҳам унинг ёнида бўлишини ҳис қилдиришдир. Имтиҳон ташвиши билан курашиш йўллари фақат оила ёрдамини эмас, балки психологик ёрдамни ҳам ўз ичига олади.

Кўп сўраладиган саволлар
Имтиҳон хавотирини қандай билса бўлади?
Болаларда имтиҳон стресси турлича кўринишда намоён бўлиши мумкин. Одатда учрайдиган белгилар: илгари завқ олган машғулотлардан завқ олмаслик, кайфиятнинг бузилиши, қарор қабул қилишда қийналиш, иштаҳанинг йўқолиши ёки аксинча ҳаддан ташқари овқат ейиш истагининг пайдо бўлиши. Бундан ташқари мотиватсия ва диққат (консентратсия)нинг пасайиши, бош оғриғи, мушак таранглиги, юрак уришининг тезлашиши ва ўзини доимий равишда “касалдек” ҳис қилиш ҳолатлари ҳам тез-тез учрайди.
Имтиҳон стреси қандай ўтади?
Имтиҳон стрессини камайтирадиган омиллар одатда кишида кузатилаётган аломатларга қараб белгиланади. Бу жараёнда психологик ёрдам олиш, ўзини тинчлантирадиган машғулотлар билан шуғулланиш, режали ўқиш дастурига амал қилиш ва соғлом овқатланиш тавсия этилади. Шунингдек, имтиҳон ташвиши учун дори воситаларидан фойдаланиш фақат мутахассис шифокор назорати остида танланиши мумкин.